Bu odoblar uchun

Bu odoblar uchun

Bu odoblar uchun
1. Жума намозига пайшанба
куни ва жума кечасидан
тозаланиш, кийимларни ювиш
ва унга керакли нарсаларни
тайёрлаш билан ҳозирлик
кўриш.
2. Жума кунида ғусл қилиш –
ювиниш. Имом Бухорий ва
Муслимнинг «Саҳиҳ»
китобларида ривоят этилган
ҳадислар ва бошқа асарларда
келган хабарларга мувофиқ
ювинишнинг энг афзал вақти –
бу жума намозига боришдан
бир оз олдин ғусл этиш.
3. Баданини поклаб зийнат
бериш, тирноқларини олиш,
мисвок ишлатиб тишларни
тозалаш, олдин зикр этилган
кир-ифлосликларни бадандан
кетказиш каби бошқа тозалик
амалларини бажариш,
хушбўйликлар суртиш ва энг
яхши кийимларни кийиш.
4. Жума намозига такбир айтиб
пиёда бориш (бунинг иложи
бўлса, албатта… – тарж.). Жоме
масжидига охиста ва виқор
билан юриб бориш лозим.
Масжиддан ташқарига
чиққунга қадар унда
эътикофда бўлишни ният этиш.
5. Одамларнинг елкасини
босиб ўтмаслик, намозхонлар
ўртасида бўш жой бўлса, шу
ердан ўтиш.
6. Намоз ўқиётганлар олдидан
асло кесиб ўтмаслик.
7. Биринчи сафни талаб этиш.
Агар маъқул бўлмаса ва
эътироз эшитса, олдинги
қаторга ўтмайди. Кечикса,
узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб
минбарга йўлланса, нафл
намоз ўқишни ва турли
зикрларни тўхтатиш ҳамда
муаззинга жавоб этиш билан
машғул бўлиш, сўнгра хутбани
эшитиш.
9. Жума намозидан кейин икки
ё тўрт ёки олти ракат суннат
намози ўқиш.
10. Аср намози адо этилгунга
қадар масжидда туриш. Агар
шом намозига қадар турса,
афзал.
11. Жума кунидаги дуолар
қабул бўладиган муборак
соатни ҳузури қалб ва дуои
зикрлар билан кузатиб бориш.
Уламойи киромлар бу соат
тўғрисида ихтилоф этишади.
Имом Муслимнинг Абу
Мусодан ривоят этган якка
ҳадисларида бундай талқин
этилади: «Бу соат имом
минбарга келиб ўтириши билан
намоз ниҳоясига етгунга қадар
бўлган вақт ўртасида бўлади».
Бошқа бир ҳадисда қуйидагича
ривоят этилган: «Бу соат имом
хутба айтиши билан жума
намози тугагунга қадар бўлган
вақт орасида топилади». Жобир
ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу
анҳудан зикр этилган ҳадиси
шарифда эса: «Дуолар ижобат
бўладиган бу соат аср
намозининг охирги
соатигачадир», дейилади. Анас
ибн Моликнинг ҳадисларида
қуйидагича нақл этилади: «Бу
муборак соатни аср намози
билан қуёш ботгунга қадар
бўлган вақт орасидан
ахтаринглар».
Абу Бакр Асрам эса қуйидаги
фикрни айтганлар: «Бу
ҳадислар икки мазмундан холи
эмас: ё бу ҳадисларнинг
баъзиси баъзисига қараганда
саҳиҳроқ, ё рамазон ойининг
ўн кунлигида қадр кечаси
кўчиб юрганидек, бу соат ҳам
ўзгариб туради».
11. Бу кунда Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи васалламга
саловот айтишни зиёда этиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам марҳамат қилдилар:
«Кимки жума кунида менга
саксон марта саловот айтса,
Аллоҳ таоло унинг саксон
йиллик гуноҳларини
(сағираларини) авф этур». (Бу
заиф ҳадис бўлиб, уни
Дайламий ўз «Муснад»ида
келтирган.) Агар намозхон
хоҳласа, намозда Пайғамбар
алайҳиссалом учун қуйидаги
дуони зикр этиши мумкин: «Эй
Аллоҳим! Муҳаммадга
василани, фазилатни, олий
даражани бергин, ул зотни
Ўзинг ваъда этган чиройли
мақомга юборгил! Эй
Аллоҳим! Пайғамбаримизни
бизнинг номимиздан ўзига
муносиб ажр-азим билан
сарафроз эт!»
Бунга истиғфор айтишни ҳам
қўшиш мумкин, зеро бу кунда
истиғфор айтиш мустаҳабдир.
13. Шу куни Каҳф сурасини
ўқиш. Ҳазрат Оиша
розийаллоҳу анҳодан ривоят
этилган ҳадиси шарифда
ривоят этилишича, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам
марҳамат қилдилар: «Улуғлиги
осмон ва ерни тўлдирган ва
уни ёзиб турувчи котибига ҳам
шундай улуғ ажр бериладиган
сура ҳақида сўзлаб берайми?
Бу сурани кимки жума кунида
ўқиса, жума билан бошқа
иккинчи жума ва зиёда яна уч
кун мобайнида қилган гуноҳи
сағиралари кечирилади. Қайси
бир киши уйқуга ётишдан
олдин бу сура охиридаги беш
оятни тиловат этса, Аллоҳ
таоло кечанинг қайси вақтини
хоҳласа, уни ўша соатда
уйғотади». Асҳоблар: «Орий,
айтинг», дедилар. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У Каҳф сурасидир», деб жавоб
бердилар. (Имом Шавконий
ўзларининг «Ал- фавоид ал-
Машму» китобларида бу сохта
ҳадис, деб зикр этганлар.) Яна
бошқа бир ҳадисда бундай
дейилган: «Жума кунида ёки
жума кечасида кимда-ким
Каҳф сурасини тиловат этса,
фитнадан омонда бўлади». Бу
ҳадис муқаддам зикр этилган
ҳадисдан кифоя этади (яъни,
бу ҳадис олдинги ҳадиснинг
ўрнини тўлдиради). Жума
кунида Қуръони каримни кўп
ўқиш мустаҳаб. Қодир бўлса,
Қуръони каримни жума кунида
ёки жума кечасида хатм этиш
керак.
14. Имкон борича жума куни
хайр-эҳсон ва садақотлар
бериш. Садақа-эҳсонни масжид
ташқарисида тақдим этиш
керак. Жума кунида «Тасбеҳ»
намозини адо этиш мустаҳаб.
(Ҳофиз Абул Ҳасан ал-
Мақдасий ва бошқалар бу
ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм
этишган.)
15. Жума кунини охират
амалларига хос этиш мустаҳаб.
Ўзини дунёнинг барча
машғулотларидан қайтариб
(тўхтатиб) четга олиш яхши.
“Минҳожул қосидийн”
китобидан
Имоми Аҳмад ибн Қудома
Мақдисий Абдулҳамид Турсун
таржимаси

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: