«Чет элга кетсам, болаларимни олиб қўйишадими?»
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: «Чет элга кетсам, болаларимни олиб қўйишадими?»
- Дата релиза: 15-12-16, 14:40
— Ажрашганман. Икки нафар ўғлимга алимент оламан. Ўзим почта хизматида ишлайман, ойлигим 150.000 сўм атрофида. Маҳаллага 14 ёшгача бўлган болалар пулини сўраб мурожаат қилсам, олаётган алимент пули ва ойлигимни қўшиб, «Маошингиз камлиги боис ишсиз дея саналасиз, бунинг учун бериладиган ишсизлик нафақасини қўшганда эса 14 ёшгача болалар нафақаси олиш ҳуқуқидан маҳрумсиз», дейишди. Ахир ишлаётган бўлсам, қанақасига ишсиз деб топилишим мумкин? Ишсизлик нафақаси олмасам, қаердан йўқ пулни қўшишди? Маҳалла мутасаддиларининг ҳаракати тўғрими? Яна бир саволим бор, фарзандларимни ота-онамнинг қарамоғида қолдириб (нотариал тартибда васий этиб тайинлаб), хорижга ишлагани кетсам, йўғимда отаси уларни олиб қўймайдими?
Нодира Ёқубова, Хоразм вилояти
Мурожаатга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис изоҳи тавсиявий характерга эга.
— Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра, ариза берувчининг эҳтиёжмандлиги даражасини аниқлаш ва болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш (рад этиш) тўғрисида хулоса чиқариш учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органида махсус комиссия ташкил этилиб, хулоса комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади. Сизнинг моддий ёрдам бериш ҳақидаги аризангиз махсус комиссия хулосаси билан рад этилган бўлса, бу хулосани қонунсизлиги юзасидан ҳудудий прокуратурага ёки судга шикоят келтиришингиз мумкин.
Иш юзасидан вақтинчалик оилангиздан узоқда бўлганингизда эса фарзандларингизнинг манфаатлари ҳомий томонидан ҳимояланиши, уларни қаровсиз қолдирилган болалар сифатида тарбиялаш, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларига олинишининг олдини олади.
Manba: Darakchi.uz