Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Цистит олдини олиш учун 5 тавсия
Цистит олдини олиш учун 5 тавсия

Цистит олдини олиш учун 5 тавсия

Цистит олдини олиш учун 5 тавсия
Бу ёқимсиз хасталикни қандай бартараф этиш борасида акушер-гинеколог Фазилат Тошбаева маълумот беради... Нега айнан биз? Цистит кўпроқ аёлларда учрайди. Бунинг сабаби анатомик ўзига хосликда, яъни жинсий аъзоларнинг пешоб чиқариш каналига яқин жойлашганида. У ерда ўрнашадиган касаллик чақирувчи микроорганизмлар пешоб пуфагига жуда осон туша олади. Аломатлари • Қориннинг пастки қисми ёки белнинг пастки қисмида бирдан оғриқ туриши; • Пешоб чиқариш вақтида санчиқ ва ачишиш; • Тез-тез ва оғриқли пешоб чиқариш; • Пешоб рангининг хиралиги. Инфекция пешоб пуфагига турли йўллар билан тушиши мумкин: • Тос аъзолари (бачадон, қин)дан; • Пешоб чиқариш каналидан; • Буйраклардан. Даволаш Циститни даволаш узоқ вақт талаб қилади. Биринчидан, пешоб таҳлилидан сўнг микробларга қарши терапия тавсия этилади. Иккинчидан, физиотерапия муолажаларини олиш лозим бўлади. Лазер жуда самарали таъсир кўрсатади. Чунки пешоб пуфаги шиллиқ қаватига ўзини тиклашида ёрдам беради. Учинчидан, кўпинча пешоб пуфагига гиалурон кислотаси киритиш яхши натижа беради. У пешоб пуфаги шиллиқ қавати қоплаб, яллиғланишнинг тарқалишига тўсқинлик қилади ва ҳимоялайди. Олдини олиш учун 5 тавсия 1. Совуқ жойда ўтириш мумкин эмас. Об-ҳавога мос кийининг. 2. Аччиқ, маринадланган, дудланган, қовурилган маҳсулотлар ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ярамайди. 3. Кўпроқ суюқлик ичинг. Пешоб пуфаги яхши “ишлаши” учун кунига 2 литр сув ичинг. 4. Узоқ вақт ўтирманг. Агар ўтириб ишлашга мажбур бўлсангиз, ҳар 30 дақиқада ўрнингиздан туриб, бироз машқ қилинг. 5. Пешобни узоқ муддат мажбуран тутиб туриш мумкин эмас. Шунингдек, циститнинг олдини олиш учун ич қотишига ҳам йўл қўйманг. Муҳим! Циститни албатта шифокор билан бирга даволаш керак. Тўлиқ даволанилмаган цистит буйраклар хасталикларига сабаб бўлади. Пешоб пуфагини мустаҳкамлаш учун машқлар 1. Полга ўтириб, тиззаларни букинг ва уларни қўлларингиз билан ушлаб, гавдангизни орқага-олдинги тарзида бир ётиб, бир туриб машқ қилинг. 2. Тиззалаб ўтиринг. Қўлларингизни бошингизнинг орқа қисмига қўйиб, аввал оёқларингизга нисбатан ўнг томонга, кейин чап томонга галма-галдан ўтиринг. Елкангизни тўғри тутишга ҳаракат қилинг. 3. Ёнбошлаб ётинг. Қўлларингиз танангизнинг икки четида турсин. Энди тиззаларингизни букиб, кўкрак томонга кўтаринг. Сўнг яна тўғри ётиб, яна машқни такрорланг. 4. Чалқанчасига ётганча қўлларингизни тўғри қўйинг. Энди танангизнинг тос соҳасини кўтаринг ва шу ҳолда бироз туринг. Сўнг учгача санаб, секин аввалги ҳолатингизга қайтинг. Гиёҳлар ёрдамида даволаймиз! • 1 ош қошиқдан қайин, арчагул, маккажўхори попугини аралаштиринг. Бу аралашмадан 1 ош қошиқ олиб, 2 стакан қайноқ сув қуйинг ва қопқоғини ёпиб, 2 соат дам беринг. Сўнг сузгичдан ўтказиб, кунига 4 марта овқатланишдан олдин ¼ стакандан ичинг. • 2 ош қошиқ календула, 1 ош қошиқдан мойчечак ва қизилпойча (зверобой)ни аралаштиринг. Аралашмадан 2 ош қошиқ олиб, 2 стакан қайноқ сув қуйиб, қайнаш даражасига етказинг. Кейин оловдан олиб, илиқ ҳолга келгунча қолдиринг. Кунига 4-5 марта ½ стакандан истеъмол қилинг. Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: