Дангасаликдан қутулиш сари 7 қадам
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Дангасаликдан қутулиш сари 7 қадам
- Дата релиза: 19-11-16, 19:30
«Буни кейинроқ бажарарман. Эртага қилсам-чи? Ё индинга қолдираймикан?..» Бу гапларни қанчалик кўп ишлатасиз? Ҳар куни?! Ахир ўша «кейин» ҳам қачондир келиши керак-ку! Худди аёлига уйдаги юмушларни бажаришга ваъдабозлик қилган мультфильм қаҳрамони каби уйингиздаги буюмлардан тоғ пайдо бўлиб, қулаб тушиши мумкин. Хўш, нима қилиш керак?
Нимани йўқотаётганингизни ўйлаб кўринг. Тил ўрганишни орқага сураяпсизми? Унда сизни хорижга хизмат сафарига юборишмайди. Овқатни кечиктирсангиз, йўқ жойдан жанжал чиқиб, кўнгил хира бўлади.
Ўзингизга стимул топинг. Атрофингизга назар ташланг: тенгқурларингиз сиздан ўзиб кетибди-ку! Ҳасадингиз келаяптими? Унда ишланг.
Диққатингизни чалғитманг. Компьютерда муҳим ҳисоботни тайёрлашингиз керакми, «бутун дунё ўргимчак тўри»га илинмасликка ҳаракат қилинг. Аввал ишни бажаринг, қолгани кутиб туради.
Олдингизда турган ишлар жуда кўп бўлса, уларни қисмларга бўлиб, энг осонидан бошланг. Ёки аксинча, энг қийин ишни бажариб бўлгач, қолгани чўт бўлмай қолади.
Сиз ишлаётганда ўзгалар безовта қилмаслигини таъминланг. Телефон, турли гурунглар одамни ишдан чалғитади. Уларга берилмаслик тадбирларини кўринг.
Ўзингизга иш йиғманг. Масалан, баъзи ишлар (мисол учун, идиш ювиш)ни ўша заҳоти қилган маъқул. Чунки тартиб ўрнатишдан кўра уни сақлаб турган осонроқ.
Ўзингиз каби ўзгаришни истаётган ҳамфикрни топинг. Бир-бирингизга эришган энг кичкина ютуқларни-да гапириб беришга келишиб олинг. Шунда ўзингизни аввал ўртоғингизга, сўнг бошқаларга тан олдириш учун каттароқ ишларни бажаришга рағбатлантирасиз.
Маслаҳатларни шу жойигача ўқиб тугатдингизми? Демак, дангасалик занжирини узишни бошлабсиз. Энди режа асосида ишларни тақсимланг. Натижалар кўзга ташланиши билан ютуқларни ўзингизга ўзингиз совға қилиб мустаҳкамланг.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар