Дори-дармонсиз бош оғриғини енгамиз!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Дори-дармонсиз бош оғриғини енгамиз!
- Дата релиза: 12-12-16, 16:31
- Кутилмаганда бошингиз оғриб қолса, хона ҳароратигача илитилган 1 стакан сув ичинг. Организмдаги сувсизланиш туфайли бош соҳасида оғриқ қўзғалиши мумкин.
- Кофеин ҳам бош оғриғида асқатади. Аммо қон босими юқори бўлганлар учун бир финжон қаҳва кифоя.
- Узум, олхўри ёки клюква таркибида яллиғланишга қарши бирикмалар ҳамда антиоксидантлар бор. Оғриқ кузатилганида бир шингил узум, бир ҳовуч олхўри ёки клюква мевасидан ейиш, ҳудди оғриқсизлантирувчи препарат қабул қилишдек таъсир қилади.
- Баъзан бошдаги оғриқ қонда қанд миқдорининг камайиб кетгани сабабли ҳам юз бериши мумкин. Бунда сизга бир ўрам аччиқ шоколад ёки бир ликопча сули ёрмасидан тайёрланган егулик ёрдам беради.
- В 12 витаминига бой бўлган кўкатлар толиқиш асоратида келиб чиқадиган бош оғриғига даво саналади. Барра кўкатлардан салат тайёрлаб, кунора истеъмол қилсангиз бош оғриғи безовта қилмайди.
- Бодринг ва тарвуз ўзида суюқлик миқдорини мужассам этган полиз экинлари ҳисобланади. Оғриқ юзага келганида иккита бодринг ёки бир тилим тарвуз айни муддао.
- Кескин бош оғриғида нам сочиқни энса соҳасига қўйиб, 8-9 дақиқа ушлаб туриш фойда бериши мумкин. Муолажадан сўнг бўйиннинг бош билан туташган қисмини енгил уқалаш лозим.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар