Эхтилом нима Дегани...? (Мактубга Жавобан)
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Эхтилом нима Дегани...? (Мактубга Жавобан)
- Дата релиза: 22-05-14, 22:29
—“... 15 ёшдаман. Тенгдош
қизлар билан узоқроқ
суҳбатлашиб қолсам ёки бироз
ҳазиллашсам, жинсий
аъзоларимда намланиш
сезаман. Бу касаллик белгиси
эмасми? Қолаверса, баъзида
кечалари уятроқ туш кўриб
уйғониб кетаман. Шунда ички
кийимларимда шилимшиқ,
ёпишқоқ модда пайдо
бўлганлигини кўриб, ваҳимали
ўй-хавотирда уйқум қочиб
кетади. Мен бирон бедаво
дардга чалинмадиммикин?...”
А.
Даставвал, ўсмирларнинг
қизларга тегажоқликлари боис,
закар учи намланиши одатий
ҳол, яъни касаллик белгиси
эмаслигини англаш лозим.
Зеро, юқорида
таъкидлаганимиздек, жинсий
қўзғалиш пайтида пешоб
чиқарув канали ичидаги хос
безларнинг сиқилиши туфайли
бир неча томчи шаффофроқ
суюқлик закар учига чиқиши
меъёрий ҳолдир. Демак,
мулоқот пайти жинсий аъзолар
учи намланишидан
хавотирланишга асос йўқ. Энди
саволнинг иккинчи қисмига
жавоб берсак. Аввало, балоғат
бўсағасидаги ҳар бир ўсмирга
оталари эҳтилом бўлиб
қолганда қўрқмаслик
кераклигини, у ҳар бир соғлом
ўсмирга хос меъёрий ҳол
эканлигини тушунтирган
бўлишлари лозим.
Кечалари шаҳвоний туш кўриш
натижасида уйқуда булғаниш,
яъни шаҳват ажралиб чиқиши
— эҳтилом ҳодисаси, тиббий
адабиётларда поллюция
жараёни деб аталади.
Дарҳақиқат тахминан 15
ёшларга келиб (айримларда
12-16 ёш ўртасида) ҳарис
ҳиссиётларнинг жўш уриши
боис булғаниш, яъни эҳтилом
ҳолати тез-тез рўй беради.
Афсуски, айрим оталар ёки
акалар расида остонасидаги
ўсмир ўғил ва укаларига бу
жараённинг меъёрий ҳол
эканлигини вақтида
тушунтиришни унутганликлари
ёки бепарво қараганликлари
гоҳо кутилмаган интиҳога олиб
бориши кузатилмоқда. Асабий,
руҳий беқарор ўсмирлар бу
жараённи таҳликали ҳодиса,
касаллик белгиси дея ўйлаб
сиқилишлари боис, гоҳида
ҳақиқатдан айрим
касалликларга чалиниб
қолаётирлар.
Поллюция, яъни эҳтилом —
нормал физиологик ҳодиса
ҳисобланиб, ҳар ҳафтада ёки
ойда бир неча марта
такрорланиб туриши мумкин.
Айрим асабий, руҳан беқарор
кимсаларда шаҳвоний
хаёлпарастлик ўта кучли
бўлганлиги боис, бу ҳолнинг
жуда тез-тез рўй бериши ҳам
одатий ходисадир. Эҳтилом
ҳодисасининг келиб чиқиши
қуйидаги икки сабаблар
мажмуига боғлиқ: биринчидан,
жинсий муносабатлар ҳақида
кўп ўйлаш, шу мавзудаги олди-
қочди суҳбатлар, фильм ва
адабиётлар гирдобига тушиб
қолиш натижасида ўсмирлар
мия қобиғи ости бези —
гипоталамусдан келаётган
импульслар таъсирининг
ошиши боис орқа мия
эякуляция маркази (умуртқа
поғонасининг бел қисмида
жойлашган) тонусининг кескин
ошиши рўй беради.
Иккинчидан, уруғ пуфакчасига
тўлаётган секрет бу аъзо
деворидаги асаб толалари
учини таъсирлантириб, шаҳват
чиқазув марказини янада
қўзғалувчан қилиб қўяди.
Гоҳида осмонга қараб ухлаш
ҳам қовуқ ва тўғри ичакнинг
тўлиши натижасида уруғ
пуфакчалари таъсирчанлигини
ошириб юборади.
Меъёрий тунги эҳтилом хуш
кайфиятда, ширин тушлар
оғушида, лаззатли ҳис-туйғу
билан кечиши ва кишини
тетиклаштириши лозим.
Юқорида айтиб ўтганимиздек,
ақлий ва жисмоний банд ёш
ўсмирларда бу ҳол ўртача ҳар
ҳафтада бир марта, бир ойда
уч-тўрт маротаба бўлиши
меъёрий ҳисобланади. Аммо
қуйидаги ҳолларда унинг тез-
тез рўй бериши ҳам хавотирга
асос бўла олмайди:
а) ўсмир ўта бекорчи бўлиб,
кучли қўзғатувчи таомларни
истеъмол қилса;
б) ойнаи жаҳондаги бепарда
томошаларга ружу қўйган
бўлса;
в) ишқий саргузаштли
суҳбатлар, беибо
адабиётлардан баҳраманд
бўлса;
г) жинсий аъзоларини қисиб
турадиган ички кийимларда,
осмонга қараб ухлаш одати
бўлса;
д) гижжа ёки бошқа сабаб боис
болалигидан қўллари чотга
кетаверса ҳамда ухлаганда
мунтазам равишда қўлларини
сонлари орасига қўйиб ётса
ҳам тез-тез булғаниш рўй
бериши мумкин.
Эҳтилом қуйидагича рўй берган
ҳолларда мутахассис шифокор
билан маслаҳатлашган маъқул:
а) булғаниш ҳар куни бир неча
маротаба ёки кун ора рўй
бераверса;
б) эҳтилом пайти аниқ-тиниқ
туш кўрилмаса, закар
таранглашуви рўй бермаган
ҳолда булғанилса;
в) эҳтилом лаззатланиш билан
кечмаса ва оғриқли ҳиссиётлар
бўлса;
г) булғанишдан сўнг
тетиклашув эмас, аксинча
ланжлик пайдо бўлиб, кайфият
беихтиёр ёмонлашса,
шифокорга мурожаат этилиши
мақсадга мувофиқ бўлади.
Эҳтиломдан сўнг ғуслнинг
лозимлиги, яъни чўмилиш
шартлиги тиббий нуқтаи
назардан ҳам тўғри эканлиги
шубҳасиздир.
Юқорида асосан тунги
поллюция ҳақида фикр
юритилди. Аммо ҳаётда кам
ҳолларда бўлса-да, кундузги,
уйғоқ ҳолда, ўнгда рўй берувчи
эҳтиломлар ҳам учрайди.
Кундузги поллюциянинг
адекват ва ноадекват турлари
тафовут қилинади. Кундузги
адекват поллюция қучиш, бўса
олиш каби шаҳвоний
қўзғалишлар натижасида рўй
беради. Шунингдек, ёшлар кўз
ўнгида чўмилиш ҳавзаларида
ярим яланғоч аёллар
баданларининг кўз-кўз
қилиниши ҳам кундузги
адекват поллюцияга сабаб
бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Кундузги ноадекват поллюция
эса шаҳвоний қўзғалиш
натижасида эмас, ижобий
таъсиротлар (томошада
кескин, зўриқиб кулиш) ёки
салбий таъсиротлар (кескин
қўрқув) натижасида камдан-
кам ҳолларда учрайди.
Ёшлар орасида петтинг ҳолати
ҳам учрайди. Бу жамоат
жойларда, транспортда
бировга тирғалиб, ишқаланиб
шаҳват чиқазиш ҳолидир. Гоҳо
келин-куёвларнинг қовуша
олмай, алоқанинг сонлар
орасига ишқаланиши билан
кифояланишлари ҳам шу
ҳолатга киради. Петтингнинг
юзаки, чуқур, ўз ёки бошқа
жинсга, бир ва иккиёқламали
турлари тафовут қилинади.
Юқорида таъкид этилган
ҳолларнинг барчасини эҳтилом
жараёнининг турли
кўринишлари деб тушуниш
мумкин. Шу боис, бундай ҳолат
беихтиёр рўй берган кишилар
бутун вужудларини
поклашлари, яъни
чўмилишлари мақсадга
мувофиқ. Зеро, шаҳват
суюқлиги таркибидаги
фруктоза каби қатор моддалар
касаллик чақирувчи кўплаб
микроблар учун севимли озуқа
эканлиги тиб илмига маълум ва
покланмаслик турли дардлар
пайдо бўлишига мойиллик
туғдириши шубҳасиздир.