Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Эркакларни эзадиган дардлар
Эркакларни эзадиган дардлар

Эркакларни эзадиган дардлар

Эркакларни эзадиган дардлар

Эркакларга
нима
учун
кучли
жинс
вакиллари
деб
таъриф
берилишини
биласизми?
Касалликларга
камроқ
чалинишгани
учун эмас, балки дардларини
ҳар доим ҳам ошкор
қилаверишмагани учун ҳам
шундай дейилади. Айниқса,
жинсий саломатлик билан
боғлиқ муаммоларни ҳатто
шифокорга-да айтишга
истиҳола қилишади. Бу билан
гўё эркакликка путур етиб
қоладигандек. Ваҳоланки,
касални яширган билан
иситмаси, барибир, ошкор
қилади. Ўз вақтида муолажа
қилинмаган хасталик зўрайиб,
нохуш оқибатларга олиб
келиши тайин… Қуйида
эркакларда учрайдиган айрим
хасталиклар ҳақида маълумот
берамиз.
Крипторхизм
«Крипторхизм» атамаси
юнончадан олинган бўлиб,
«яширин мояк» деган маънони
билдиради. Бу касалликда мояк
одатдагидек ёрғоқда эмас,
балки ташқарида жойлашган
бўлади. Битта моякнинг
ёрғоқдан ташқарида
жойлашиши монорхизм, ҳар
иккисининг ҳам ташқарида
бўлиши эса анорхизм деб
аталади.
Ҳомила хромосомалари
патологияси, она ва
ҳомиладаги гормонал
етишмовчилик, чов канали
нуқсонлари ва бошқа омиллар
моякнинг қорин пардаси
орқасидаги бўшлиқдан тушмай
қолишига сабаб бўлади.
Маълумки, мояклар дастлаб
ҳомила қорин бўшлиғининг
юқори қисмида шакллана
бошлайди ва
ҳомиладорликнинг тўққизинчи
ойи иккинчи ярмида ёрғоққа
тушиб жойлашади. Ўғил бола
туғилганида моякларнинг
ёрғоқда бўлиши унинг тўла
соғломлигидан дарак берувчи
белгилардан биридир.
Бу ўринда ота-оналар жуда
ҳушёр бўлишларига тўғри
келади. Агар олти ойгача ҳам
мояклар ёрғоққа тушмадими,
дарҳол шифокорга мурожаат
этиш лозим. Одатда, 2-3 ёшгача
бўлган болалар дорилар
ёрдамида даволанади, ундан
катталари эса операция
қилинади. Муолажа қанчалик
кечикса, оқибатлар шунчалик
нохуш бўлиши мумкин.
Крипторхизмнинг чин ва сохта
турлари бор. Сохта
крипторхизмда мояклар ҳар-
ҳарда ёрғоққа тушиб туради,
буни операциясиз ҳам
даволаш мумкин.[megatarona.tk saytidan olindi] Агар болада
чин крипторхизм аниқланса,
юқорида таъкидланганидек, ўз
вақтида даволаш ёки операция
қилиш керак бўлади.
Крипторхизмда бола ҳеч
нарсадан безовта бўлмагани
учун ота-онасига шикоят
қилмайди. Крипторхизмни
аниқлаш учун чов соҳасини
текшириш, ёрғоқни пайпаслаб
кўриш, тўла ишонч ҳосил
қилиш мақсадида ультратовуш
текшируви ўтказиш керак.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: