ЭРКАКНИ УЙДАН НИМА БЕЗДИРАДИ?
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: ЭРКАКНИ УЙДАН НИМА БЕЗДИРАДИ?
- Дата релиза: 20-11-14, 20:27
Баъзан жаҳл аралаш
ғайрихитоблар қулоққа
чалинади: «Ҳукумат бизга изн
берган, эркаклар билан тенг
ҳуқуқлимиз!» Тенгҳуқуқли
бўлиш нима ўзи? Эркак билан
аёлнинг баравар
айтишишими? Ё аёлларнинг
оғир тўрхалталарда бозордан
картошка, пиёз ташишими?
Синглим, «тенгҳуқуқ» эркакнинг
аёлга, аёлнинг эркакка
айланиши эмас! Эрингнинг
белидаги фартукни ечиб,
қўлидан супургини ол.
Жуфтинг-ку сен учун ёрдамга
кўнибди — раҳмат! Аммо эркак
киши минг уринсин, аёлнинг
ўрнини босолмайди. Ўзимиздан
қўймасин! Эрлар билан
баравар ишлаб келамиз, кела
солиб ошхонага югурамиз.
Жуфтимиз меҳрибон бўлса,
дарров ёнимизга киради, у
юракдан сенга ёрдам беришга
тайёр, аммо на хамирга қўли
келсин, на идиш-товоққа! Бу —
бирми? Иккинчиси: Меҳмон
келди, ҳеч қачон сен гаплашиб
ўтириб, эркак киши овқат
қилмайди -одобдан эмас! Яна
ўзинг балогардонми? Нақ ярим
тунда боланг йиғлаб уйғонди
ёки у бетоб. Отаси минг алдаб
чорласин, бола унга бормайди.
Фақат сен билан овунади. Яна
сен бедор… Ҳоказо ва ҳоказо.
* * *
Эскиларнинг: «Аёл киши
эркакдан андак пастроқ
туриши керак», деган нақли
бор. Буни ҳам мен ижобий
тушунаман. Нафис овозимиз,
нозик қаддимиз, майин
табиатимиз билан оилага биз
сардор бўлгандан кўра, бу иш
норғул, қатъиятли, кескин
табиатли йигитларга
ярашиқлидир. Бу — бирламчи.
Иккиламчи, эрдан паст туриш
дегани хокисорлик, қуллик
дегани эмас. Бу- шарқона одоб!
Учинчидан, бола тарбияси
нуқтаи назаридан ҳам
жуфтларимизни албатта, оила
сардорлиги мавқеига олиб
чиқишимиз керак. Аёнки,
аёлнинг фикри, юрак қўри
қўшилмагунча, рўзғорнинг
араваси ўрнидан жилмайди.
Одатда, эркаклар ошкора,
дангал, аёллар эса сездирмай,
синиқлик билан бошчилик
қиладилар. Аммо шунга
эришиш керакки, болаларимиз
ҳал қилувчи овоз — отамизда,
деб билсинлар.
Нафсиламбрини айтгaнда,
оталарнинг омон бўлгани,
болаларига бош бўлиб
юрганига нима етсин!
* * *
…Эркакларни уйдан
бездирадиган асосан икки
нарсадир. Бири — тилимиз.
Иккинчиси — уй тутишни
билмаслигимиздир. Шундай
аёллар бор оиланинг ҳаловати
бўлмайди. Тили ёмон аёл —
қотилдир. Бу — мазкур уйдан
энди бутун одам чиқмайди
дегани!
Асли табиати тоза аёл эса ёш
боласи бўлса ҳам, соғлиғи ёмон
бўлса ҳам, покиза бўлаверади.
Шароит қисман халал бериши
мумкин, аммо асли покиза
аёлни мутлақо ивирсиққа
айлантириб қўймайди…
* * *
Марҳабо исмли қўшни келин
бўларди. Унга ҳар дуч келганда
баҳорга йўлиққандай бўлар
эдим. Энди ўйлаб қарасам, уни
ҳамиша табассум чарақлаган
ҳолатда xxxuzb.ru saytidan olingan кўрарканман. У
ортиқча гўзал ҳам эмасди. Аммо ажиб оҳанрабоси бор
эди: сочлари ҳамиша ораста, уйда ҳам кеча тушган келиндай
ловуллаб, ороланиб юрарди.
Қачон қарасак, кир ёйган,
қўлида супурги. Бир эмас, икки
шўхтой боласининг усти-бошига гард ҳам юқмасди.
Уйига кириб қолсанг,
покизаликдан, дастурхондаги
антиқа пишириқлардан, унинг
қўнғироқдек қувноқ овозидан
кўнглинг яйрайди. Унинг тиккан
зар дўппилари, самарқандча
кашталарига қараб кўзингиз
қувнайди.
Эрни ҳурмат қилишни шу ёш
келинчакдай ўхшата олмай, биз
қаторилар гоҳо тоза изза
тортган пайтларимиз бўлган… У
икки боласи билан тиббиёт
билим юртига ўқишга кирди ва
уни имтиёзли диплом билан
битирди…
Хуллас, pўзғоp тутиш бу ғоят
мураккаб санъатдир. Уни уқмай
туриб, пасту баланди ҳақида
тасаввур ҳосил қилмай туриб,
турмушга чоғланишпанд
бергусидир.
ғайрихитоблар қулоққа
чалинади: «Ҳукумат бизга изн
берган, эркаклар билан тенг
ҳуқуқлимиз!» Тенгҳуқуқли
бўлиш нима ўзи? Эркак билан
аёлнинг баравар
айтишишими? Ё аёлларнинг
оғир тўрхалталарда бозордан
картошка, пиёз ташишими?
Синглим, «тенгҳуқуқ» эркакнинг
аёлга, аёлнинг эркакка
айланиши эмас! Эрингнинг
белидаги фартукни ечиб,
қўлидан супургини ол.
Жуфтинг-ку сен учун ёрдамга
кўнибди — раҳмат! Аммо эркак
киши минг уринсин, аёлнинг
ўрнини босолмайди. Ўзимиздан
қўймасин! Эрлар билан
баравар ишлаб келамиз, кела
солиб ошхонага югурамиз.
Жуфтимиз меҳрибон бўлса,
дарров ёнимизга киради, у
юракдан сенга ёрдам беришга
тайёр, аммо на хамирга қўли
келсин, на идиш-товоққа! Бу —
бирми? Иккинчиси: Меҳмон
келди, ҳеч қачон сен гаплашиб
ўтириб, эркак киши овқат
қилмайди -одобдан эмас! Яна
ўзинг балогардонми? Нақ ярим
тунда боланг йиғлаб уйғонди
ёки у бетоб. Отаси минг алдаб
чорласин, бола унга бормайди.
Фақат сен билан овунади. Яна
сен бедор… Ҳоказо ва ҳоказо.
* * *
Эскиларнинг: «Аёл киши
эркакдан андак пастроқ
туриши керак», деган нақли
бор. Буни ҳам мен ижобий
тушунаман. Нафис овозимиз,
нозик қаддимиз, майин
табиатимиз билан оилага биз
сардор бўлгандан кўра, бу иш
норғул, қатъиятли, кескин
табиатли йигитларга
ярашиқлидир. Бу — бирламчи.
Иккиламчи, эрдан паст туриш
дегани хокисорлик, қуллик
дегани эмас. Бу- шарқона одоб!
Учинчидан, бола тарбияси
нуқтаи назаридан ҳам
жуфтларимизни албатта, оила
сардорлиги мавқеига олиб
чиқишимиз керак. Аёнки,
аёлнинг фикри, юрак қўри
қўшилмагунча, рўзғорнинг
араваси ўрнидан жилмайди.
Одатда, эркаклар ошкора,
дангал, аёллар эса сездирмай,
синиқлик билан бошчилик
қиладилар. Аммо шунга
эришиш керакки, болаларимиз
ҳал қилувчи овоз — отамизда,
деб билсинлар.
Нафсиламбрини айтгaнда,
оталарнинг омон бўлгани,
болаларига бош бўлиб
юрганига нима етсин!
* * *
…Эркакларни уйдан
бездирадиган асосан икки
нарсадир. Бири — тилимиз.
Иккинчиси — уй тутишни
билмаслигимиздир. Шундай
аёллар бор оиланинг ҳаловати
бўлмайди. Тили ёмон аёл —
қотилдир. Бу — мазкур уйдан
энди бутун одам чиқмайди
дегани!
Асли табиати тоза аёл эса ёш
боласи бўлса ҳам, соғлиғи ёмон
бўлса ҳам, покиза бўлаверади.
Шароит қисман халал бериши
мумкин, аммо асли покиза
аёлни мутлақо ивирсиққа
айлантириб қўймайди…
* * *
Марҳабо исмли қўшни келин
бўларди. Унга ҳар дуч келганда
баҳорга йўлиққандай бўлар
эдим. Энди ўйлаб қарасам, уни
ҳамиша табассум чарақлаган
ҳолатда xxxuzb.ru saytidan olingan кўрарканман. У
ортиқча гўзал ҳам эмасди. Аммо ажиб оҳанрабоси бор
эди: сочлари ҳамиша ораста, уйда ҳам кеча тушган келиндай
ловуллаб, ороланиб юрарди.
Қачон қарасак, кир ёйган,
қўлида супурги. Бир эмас, икки
шўхтой боласининг усти-бошига гард ҳам юқмасди.
Уйига кириб қолсанг,
покизаликдан, дастурхондаги
антиқа пишириқлардан, унинг
қўнғироқдек қувноқ овозидан
кўнглинг яйрайди. Унинг тиккан
зар дўппилари, самарқандча
кашталарига қараб кўзингиз
қувнайди.
Эрни ҳурмат қилишни шу ёш
келинчакдай ўхшата олмай, биз
қаторилар гоҳо тоза изза
тортган пайтларимиз бўлган… У
икки боласи билан тиббиёт
билим юртига ўқишга кирди ва
уни имтиёзли диплом билан
битирди…
Хуллас, pўзғоp тутиш бу ғоят
мураккаб санъатдир. Уни уқмай
туриб, пасту баланди ҳақида
тасаввур ҳосил қилмай туриб,
турмушга чоғланишпанд
бергусидир.
Смс Шерлар