Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Эрозия саратонга олиб келадими?
Эрозия саратонга олиб келадими?

Эрозия саратонга олиб келадими?

Эрозия саратонга олиб келадими?

Эрозия ҳақида эшитмаган аёлнинг ўзи бўлмаса керак. Бачадон бўйни эрозияси — бачадон бўйни шиллиқ пардасидаги жароҳатлар ва тўқималарда ҳосил бўлган ўзгаришлар натижасида шиллиқ парданинг устки қавати шикастланиши оқибатида юзага келади. Эрозия саратон олди касаллиги ҳисобланмаса-да, бачадон бўйни саратонига чалиниш хавфини оширади.

Сабаби

Эрозияга олиб келувчи ҳолатлар турли хил:

жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар (урогенитал хламидиоз, трихомониаз, микоплазмоз, герпес, папиллома вируси), шунингдек, вагинит, кольпит, бактериал вагиноз;

гормонал ўзгаришлар ёки гормонал етишмовчилик;

бачадон бўйни шиллиқ пардасининг шикастланиши (туғруқ, аборт).

Аломатлари

Ҳеч қандай аломатсиз кечиши сабаб касалликни гинеколог-шифокор назоратидан ўтганда аниқланади. Баъзан жинсий яқинликдан сўнг ёки ўз‑ўзидан қиндан пушти‑жигарранг ажралмалар келиши, жинсий яқинлик пайтида оғриқ ҳис қилиш мумкин.

Ташхис

Ташхисни гинекологик кўрик пайтида аниқланиши мумкин. Ташхисни аниқлаш учун бачадон бўйни шиллиқ пардаси кольпоскопия ва цитология текширувларидан ўтказилади.

Кольпоскопия —бачадон бўйни шиллиқ пардасини микроскоп остида текшириш.

Цитология — эрозия тўқималаридан намуна олиниб, таҳлил қилиш (жароҳат даражасини аниқлаш учун). Ҳар икки текширув ҳам гинекологик текширувдан фарқ қилмайди ва ортиқча хавотирланишга ҳожат йўқ.

Даволаш

Эрозияни даволаш икки услубда амалга оширилади.

Дори воситалари ёрдамида касалликнинг келиб чиқиш сабаблари даволаниб, жароҳатланган тўқималар тикланади. Масалан, эрозиянинг келиб чиқиш сабаби турли инфекцияларга боғлиқлиги аниқланса, инфекциялар даволаниб, сўнгра эрозия йўқотилади. Жароҳатланган тўқималар ўзини тиклаши учун вагинал шамлар, эритма ва суртмалар белгиланади. Бу воситалар микробларга қарши курашиб, бачадон бўйни шиллиқ пардасини тиклайди. Бу дори воситаларини шифокор беморни текширгандан сўнг тавсия қилади. Эрозияни мустақил равишда даволашга ҳаракат қилманг![ www.voydodshou.net -Saytdan olindi]

Дорисиз услублар. Бунда бачадон бўйни шиллиқ пардасидаги жароҳатнинг ўзига таъсир кўрсатиш билан даволанади.

Суюқ азот (криодеструкция) — эрозияни музлатиш услуби. Паст ҳароратга эга бўлган азот ёрдамида жароҳат музлатилгач, нобуд бўлади. Соғлом тўқималар бундан жароҳатланмайди. Бу услубнинг ижобий томонларидан бири — бемор оғриқни ҳис қилмайди ва қон йўқотмайди. Шунингдек, бачадон бўйнида чандиқ ва қийшайишлар ҳосил бўлмайди.

Лазерокоагуляция (лазер билан куйдириш) эрозияни эҳтиёткорлик билан даволайдиган услуб ҳисобланади. Лазер нурлари керакли жойга қадар етиб бориб, жароҳат жойини куйдиради, соғлом тўқималарга тегмайди. Муолажадан сўнг чандиқ ва излар қолмайди.

Диатермокоагуляция (термик куйдириш)да эрозия электр токи ёрдамида куйдирилади. Салбий тарафларидан бири бачадон бўйнида чандиқ қолади ва аёл кейинчалик фарзанд кўра олмаслиги мумкин.

Эрозияни радиотўлқинли даволаш янги даво усулларидан бўлиб, бачадон бўйни шиллиқ пардасига радиотўлқин орқали таъсир кўрсатилади. Бемор оғриқ ҳис қилмайди, муолажадан сўнг бачадон бўйни тез тикланади.

Диққат!

Эрозияни вақтида даволаш муҳим. Кўпгина аёллар эрозияни даволатишдан қўрқишади, куйдиришади, деган хавотирга тушишади. Эрозия ҳар доим ҳам куйдирилмайди. Унинг келиб чиқиш сабабларини йўқотиш орқали ҳам даволаш мумкин. Куйдиришга кўрсатма бор-йўқлигини цитология текшируви кўрсатади. Замонавий тиббиёт ёрдамида эрозияни даволаш осонлашган ва у қадар оғриқли эмас. Эрозия саратонолди касалликлари турига кирмаса-да, у саратонга чалиниш хавфини орттиради. Унинг саратонга айланиши учун ўртача 15 йил фурсат керак. Вақт эса тўхтаб турмайди. Азиз аёллар, ҳеч бўлмаганда, бир йилда бир маротаба гинеколог кўригидан ўтишни канда қилманг.

Олий тоифали акушер-гинеколог Муҳаббат АЛИЕВА тавсиялари асосида Мадина ЗАРИФ тайёрлади


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: