Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Эрта климакснинг олдини олинг!
Эрта климакснинг олдини олинг!

Эрта климакснинг олдини олинг!

Эрта климакснинг олдини олинг!
Бугунги кунда эрта климакс тез-тез учраб тураётган ҳолатга айланди. Бу даврда ўзига хос ўзгаришлар қаторида соғлигимизда ҳам турли безовталиклар келиб чиқиши сир эмас. Уларни бартараф этиш учун эса ишни таомномадан бошлашни тавсия этамиз: • Кальцийга бой маҳсулотлар – сут,қатиқ, творог, йогурт, пишлоқ, тухум, бодом, сариёғ, денгиз карамидан тайёрланган егуликлар айни муддао. • Ярим тўйинган ёғ кислоталарига эга бўлган ўсимлик ёғи, ёнғоқлар, албатта, таомномага киритилиши зарур. Улар қондаги триглицерид ва холестерин миқдорини камайтиради. • Омега – 3 ёғ кислотаси кўп бўлган балиқ турлари истеъмол қилиниши керак. Ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта бўлса ҳам. Шунингдек, ёнғоқларни эрмак қилиш ҳам асабни тинчлантиради. • Нонуштага сули ва манний ёрмасидан тайёрланган бўтқалар, мева шарбатлари бўлса, тушликка суюқ таомни танланг. Кечки таомда эса кўкат қўшилган салат ейишингиз лозим. • Макарон ёки хамирли таомларни буғда тайёрланг. • Сабзи, карам, қизил лавлаги, булғор қалампири, помидор ва барра кўкатлар иммунитетга “тез ёрдам”дир. Унутманг, бу даврда иммун тизими заифлашиб қолади. • Бор элементига мўл бўлган майиз, шафтоли, анжир, қулупнай ва олхўрига ҳам диққат қилинг. • Салат барги таркибида Е витамини талайгина. Айни климакснинг бошланғич даврида салат барги қўшилган таом ва егуликларни канда қилмасангиз, кайфият ўзгарувчанлиги ҳамда уйқусизликдан азият чекмайсиз. • Пиёз, саримсоқ иммунитетни оширибгина қолмай артериал қон босимини ҳам меъёрлаштиради. • Бу даврда ширинликларга кўп ҳам чалғиманг. Аччиқ қора шоколад, ёнғоқ-майиз аралашмаси стрессни енгиш учун кифоядир. Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: