«Фарзанд кўришни истайман, аммо…»
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: «Фарзанд кўришни истайман, аммо…»
- Дата релиза: 13-11-14, 19:08
Бачадон гипоплазияси аёллар
орасида «детская матка» номи
билан юритилади. Бу
бачадоннинг ривожланишдан
ортда қолиши дегани. Бунда
бачадон меъёрий ўлчамдан
(7-8 см.) кичик бўлади. Бачадон
шиллиқ қаватининг жуда
нозик, гормонлар таъсирини
сезувчанлиги суст бўлиши
уруғлана олмасликни келтириб
чиқаради.
Юзага келиш сабаблари
Бачадон ривожланмай
қолишининг бир қанча изоҳи
мавжуд. Баъзи вақтларда бу
патология туғма бўлиб,
организмнинг яхлит ҳолича
ривожланишдан ортда қолиши
билан ифодаланади. Аксарият
ҳолларда бачадон
гипоплазияси ўсмирлик
даврида юзага келиб, бир
қатор сабаблар таъсирида
пайдо бўлади. Булар:
иммунитет сустлиги;
вазн, бўй ўлчамларининг ёшга
мос келмаслиги (вазн ташлаш,
анорексия);
сурункали ва инфекцион
касалликларга тез-тез чалиниш;
нотўғри овқатланиш (фойдали
маҳсулотлар сифати пастлиги);
гормонал мувозанат бузилиши;
асаб тизимидаги ҳолатлар.
Белгилари борми?
Аслида бачадон гипоплазияси у
қадар аниқ белгилар билан
кузатилмайди. Асосан, балоғат
ёшига етган қизлардаги баъзи
ўзгаришларда мазкур
патологияни тахмин қилиш
мумкин. Айтайлик, 14-15 ёшли
қизда ҳали ҳайз бошланмаган
ёки жуда кам ё кўп миқдорда
келаётган бўлса, бу жинсий
аъзоларда ўзгаришлар
борлигидан дарак беради.
Жинсий аъзо ривожланишдан
ортда қолса, ўз навбатида
ташқи муҳит таъсирига
чидамлилиги камаяди. Бу эса
турли яллиғланиш ва
инфекцион касалликлар
хавфини оширади. Агар
қизлардаги бу каби
ўзгаришларга вақтида эътибор
қаратилмаса, кейинчалик
бепуштликни келтириб
чиқариши мумкин.
Ташхис
Бачадон гипоплазиясига
тахмин қилинса, қуйидаги
текширувлар амалга
оширилади:
гинеколог кўриги;
УТТ;
жинсий гормонлар миқдори
(прогестерон, пролактин,
эстрадиол, тестестерон,
фолекула стимулловчи
гормон);
Эндокринолог текшируви.
Агар текширув давомида
жинсий аъзонинг
ривожланишдан ортда қолиши
туғма нуқсонлилиги, бачадон
ёки қиннинг йўқлиги
аниқланса, муолажалар наф
бермайди. Аммо организмдаги
ўзгаришлар сабаб юзага келган
ҳолатларда давомий
муолажалар ёрдамида бачадон
ўлчамини меъёрга келтиришга
эришиш мумкин.
Қандай даволанади?
Бачадон гипоплазияси ташхиси
қўйилгач, ушбу касалликни
келтириб чиқарган сабабга
кўра беморга даво
муолажалари буюрилади.
Натижада бачадон ўлчамини
керакли меъёргача ўстириш
мумкин. Бунда муолажа
тартиби ҳар бир аёл учун
индивидуал равишда
белгиланади. Агар касаллик ўз
вақтида аниқланиб,
даволанмаса, бепуштликка
олиб келиши мумкин.
Асоратлари
Бачадон гипоплазияси ташхиси
аёлларда бепуштлик,
бачадондан ташқари
ҳомиладорлик, ҳомила тушиши, кучли токсикоз
кўринишлари билан бирга кечувчи ҳомила xxxuzb.ru dan olingan тута олмаслик
каби оқибатларга олиб келиши
мумкин. Бу ҳолатда бачадон
фаолияти нормал ҳолатда
уруғланиш учун тайёр
бўлмайди. Шу сабаб бундай
муҳитда ҳомила ривожланиши
ҳам мушкул.
Oналар диққатига!
Қиз фарзанд ўстираётган
бўлсангиз, ундаги ҳар бир
ўзгаришга эътиборли бўлинг!
Она сифатида қизингиздаги
жинсий муаммолар билан ҳам
қизиқинг. Бордию бирор
ҳолатидан безовталансангиз,
аёллар шифокорига учрашдан
чўчиманг! Унутманг,
кимларнингдир гап-сўзи
қизингизнинг келажакда она
бўлиш бахтидан устун эмас!
Ҳозирги кунда ҳар бир туман
поликлиникасида болалар
гинекологи фаолият
юритмоқда. Балоғат ёшига
етгач, қизингиздаги ўзгаришлар
меъёрида эканлигига ишонч
ҳосил қилиш учун ҳам
шифокор билан суҳбатлашиш
зарур.
орасида «детская матка» номи
билан юритилади. Бу
бачадоннинг ривожланишдан
ортда қолиши дегани. Бунда
бачадон меъёрий ўлчамдан
(7-8 см.) кичик бўлади. Бачадон
шиллиқ қаватининг жуда
нозик, гормонлар таъсирини
сезувчанлиги суст бўлиши
уруғлана олмасликни келтириб
чиқаради.
Юзага келиш сабаблари
Бачадон ривожланмай
қолишининг бир қанча изоҳи
мавжуд. Баъзи вақтларда бу
патология туғма бўлиб,
организмнинг яхлит ҳолича
ривожланишдан ортда қолиши
билан ифодаланади. Аксарият
ҳолларда бачадон
гипоплазияси ўсмирлик
даврида юзага келиб, бир
қатор сабаблар таъсирида
пайдо бўлади. Булар:
иммунитет сустлиги;
вазн, бўй ўлчамларининг ёшга
мос келмаслиги (вазн ташлаш,
анорексия);
сурункали ва инфекцион
касалликларга тез-тез чалиниш;
нотўғри овқатланиш (фойдали
маҳсулотлар сифати пастлиги);
гормонал мувозанат бузилиши;
асаб тизимидаги ҳолатлар.
Белгилари борми?
Аслида бачадон гипоплазияси у
қадар аниқ белгилар билан
кузатилмайди. Асосан, балоғат
ёшига етган қизлардаги баъзи
ўзгаришларда мазкур
патологияни тахмин қилиш
мумкин. Айтайлик, 14-15 ёшли
қизда ҳали ҳайз бошланмаган
ёки жуда кам ё кўп миқдорда
келаётган бўлса, бу жинсий
аъзоларда ўзгаришлар
борлигидан дарак беради.
Жинсий аъзо ривожланишдан
ортда қолса, ўз навбатида
ташқи муҳит таъсирига
чидамлилиги камаяди. Бу эса
турли яллиғланиш ва
инфекцион касалликлар
хавфини оширади. Агар
қизлардаги бу каби
ўзгаришларга вақтида эътибор
қаратилмаса, кейинчалик
бепуштликни келтириб
чиқариши мумкин.
Ташхис
Бачадон гипоплазиясига
тахмин қилинса, қуйидаги
текширувлар амалга
оширилади:
гинеколог кўриги;
УТТ;
жинсий гормонлар миқдори
(прогестерон, пролактин,
эстрадиол, тестестерон,
фолекула стимулловчи
гормон);
Эндокринолог текшируви.
Агар текширув давомида
жинсий аъзонинг
ривожланишдан ортда қолиши
туғма нуқсонлилиги, бачадон
ёки қиннинг йўқлиги
аниқланса, муолажалар наф
бермайди. Аммо организмдаги
ўзгаришлар сабаб юзага келган
ҳолатларда давомий
муолажалар ёрдамида бачадон
ўлчамини меъёрга келтиришга
эришиш мумкин.
Қандай даволанади?
Бачадон гипоплазияси ташхиси
қўйилгач, ушбу касалликни
келтириб чиқарган сабабга
кўра беморга даво
муолажалари буюрилади.
Натижада бачадон ўлчамини
керакли меъёргача ўстириш
мумкин. Бунда муолажа
тартиби ҳар бир аёл учун
индивидуал равишда
белгиланади. Агар касаллик ўз
вақтида аниқланиб,
даволанмаса, бепуштликка
олиб келиши мумкин.
Асоратлари
Бачадон гипоплазияси ташхиси
аёлларда бепуштлик,
бачадондан ташқари
ҳомиладорлик, ҳомила тушиши, кучли токсикоз
кўринишлари билан бирга кечувчи ҳомила xxxuzb.ru dan olingan тута олмаслик
каби оқибатларга олиб келиши
мумкин. Бу ҳолатда бачадон
фаолияти нормал ҳолатда
уруғланиш учун тайёр
бўлмайди. Шу сабаб бундай
муҳитда ҳомила ривожланиши
ҳам мушкул.
Oналар диққатига!
Қиз фарзанд ўстираётган
бўлсангиз, ундаги ҳар бир
ўзгаришга эътиборли бўлинг!
Она сифатида қизингиздаги
жинсий муаммолар билан ҳам
қизиқинг. Бордию бирор
ҳолатидан безовталансангиз,
аёллар шифокорига учрашдан
чўчиманг! Унутманг,
кимларнингдир гап-сўзи
қизингизнинг келажакда она
бўлиш бахтидан устун эмас!
Ҳозирги кунда ҳар бир туман
поликлиникасида болалар
гинекологи фаолият
юритмоқда. Балоғат ёшига
етгач, қизингиздаги ўзгаришлар
меъёрида эканлигига ишонч
ҳосил қилиш учун ҳам
шифокор билан суҳбатлашиш
зарур.
Смс Шерлар