Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » «Фарзандимнинг бўйи паст/баланд...»
«Фарзандимнинг бўйи паст/баланд...»

«Фарзандимнинг бўйи паст/баланд...»

«Фарзандимнинг бўйи паст/баланд...»
Фарзандингизнинг бўй ўлчамидан хавотирдамисиз? Хўш, бунинг учун жиддий асосингиз борми? Ўзингиз ва турмуш ўртоғингизнинг бўй ўлчами кичикми? Марҳамат, унда мақоламиз билан танишиб чиқинг.

Ҳисоблаш формуласи

Фарзандингизнинг бўй ўлчами келгусида қандай бўлишига қизиқаётган бўлсангиз, мазкур формула ёрдамида буни аниқлашингиз мумкин.

Ўғил болалар учун: отасининг бўй ўлчами+онасининг бўй ўлчами+12,5/ 2 (см.)

Қизлар учун эса: онасининг бўй ўлчами-отасининг бўй ўлчами-12,5/2 (см.)

Ҳосил бўлган йиғинди сони фарзандингизнинг бўй ўлчамини кўрсатади. Меъёрда боланинг бўй ўлчами ота-онасиникидан 8 см.га катта ёки кичик бўлиб фарқланиши мумкин.

Қиз бўлса: 178 см.+167 см.-12,5/2=1 метр 66 см.

Ўғил бўлса: 180 см.+170 см.+12,5/2=1 метр 81 см.

Қачон фарқланади?

Баъзилар янги туғилган чақалоқнинг бўйига қараб паст ёки баланд дея баҳолашади. Аслида эса бола қанча бўй узунлиги билан туғилиши у қадар муҳим эмас. Ҳатто, олдиндан пакана ёки дароз бўлишини тахмин қилиб ҳам бўлмайди. Барча болалар 2-4 ёшгача нормал ҳолатда ривожланиб, ойма-ой бўйи ўсиб, тана вазни ортиб боради. Бу вақтда боланинг ўсмаётганини аниқлаш мушкул. Аммо 4 ёшдан сўнг диққат қилсангиз, тенгқурлари билан тафовут қилиши мумкин.

Белгилари

Ўсишдан ортда қолаётган болани ажратиб олиш мушкул вазифа. Чунки унинг тана тузилиши бир-бирига мос бўлади. Аммо ички аъзолар ультратовуш текшируви ўтказилганида уларнинг меъёрдан кичиклигини кўриш мумкин. Шунингдек, бўйи ўсмаётган болакайнинг териси жуда юпқа, овози нозик ва ингичка бўлиб, иккиламчи жинсий безлар ривожланишдан ортда қолади. Кўп ҳолларда ўғил болаларнинг ота-онаси фарзандларининг олати кичик, уруғ халтаси меъёрий кўринишда эмаслигидан ташвишланиб, мурожаат қилишади. Бу ҳам ривожланишдан ортда қолиш белгиси бўлиши мумкин.

Маълумот:

Ҳар бир инсон 25 ёшигача ўсади дейилади. Аммо 18-19 ёшдаги ўспиринларда организмдаги ўсиш доираси беркилиб қолганлиги тиббий текширувдан ўтказилганида аниқланса, демак, бўй ўсиши жараёни тўхтаган.

Сабаблари

Бўй ўсишдан ортда қолишнинг бир қанча сабаблари бор. Хусусан:

Гипофизар паканалик – ўсиш гормони етишмовчилиги бўлиб, бошда гипофиз умуман ёки қисман ривожланмаслиги сабаб юзага келади. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида инфекцион касалликларга чалиниш, дори препаратлари ва ташқи таъсирлар асорати ушбу ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. Ўсиш гормони етишмаганида гормон терапияси ўтказилса, бўй ўсиши нормаллашади.

Генетик касалликлар – Шерешевск тернер (хромосомалар бузилиши) ёки Хондродистрофия (бола ёшига мос тана тузилишига эга бўлиб, қўл-оёқлари калта бўлади. Суякларда тоғай ривожланмайди)га тахмин қилинганида мутахассис кўригидан ўтиб, қон таҳлили топширилади. Тахмин тасдиқланса, фақат ички аъзолар ва жинсий аъзоларни ривожлантириш муолажаси ўтказилиши мумкин. Аммо бўй ўлчами ўзгармайди.

Ички аъзолар касаллиги – масалан, гепатит. Ўсиш гормони бутун организмга таъсир қилади. У жигарга бориб, соматомедин моддасини ишлаб чиқаради. Мазкур модда эса организмни ўстиради. Агар бола кетма-кет касалликка чалинса, соғлом тўқима ўрнида бириктирувчи тўқима ҳосил бўлади. Жигарда бириктирувчи тўқима қанчалик кўп бўлса, ўсиш гормони моддаси камаяди. Бунда жигар фаолияти тикланса, бўй ўсиш яна нормаллашади.

Гижжа, лямбля – бола организми ўсиш гормонини етарлича ишлаб чиқаради. Бироқ истеъмол қилинган маҳсулотлар яхши синтезланмайди. Гижжа бўлганида бола юз териси қуруқ бўлиб, оқ доғлар ҳосил бўлади. Муолажа ўтказилиб, гижжалар тозаланса, модда алмашинуви тикланиб, бўй ўсиши меъёрига қайтади.

Бош мия ўсиш гормонини ишлаб чиқаради, аммо организм буни сезмайди. Бу омил оғир кўринишлардан бўлиб, афсуски, жараён қайта тикланмайди. Яна бир кўриниши бош мия ўсмаси.

Текширув

Агар фарзандингизнинг бўйидан хавотирда бўлсангиз, шубҳа-гумонларингизга аниқлик киритиш мақсадида бир неча текширувлар бажарилиши керак. Булар:

Боланинг бўйи ва вазни ўлчами;

Бош соҳасининг магнито резонанс томография текшируви;

Қўл кафти рентгени;

Қондаги гормон миқдори;

Жигар фаолияти;

Гижжалар текшируви (ахлат намунаси 3 марта текширилади ёки қон таҳлили ўтказилади);

Генетик хасталикка гумон қилинганида генетик мутахассис томонидан алоҳида қон таҳлили бажарилади.

Бу қизиқ!

Тиббиётда ҳар бир одам организмининг паспорт ёши ва суяк ёши деган тушунча бор. Қўл кафти рентген текшируви ўтказилганида суяклар сонига кўра ана шу ёшлар аниқланади. Меъёрда паспорт ёши суяк ёши билан тенг бўлиши лозим. Бўй ўсишидан ортда қолишда тафовут қилади. Масалан, боланинг паспорт ёши 10, суяк ёши эса 3 ёшга мос келади. Фарқи: 7 ёш бўлаяпти. Шу билан бига, рентген текширувининг яна бир муҳим жиҳати, ўсиш доирасининг очиқ-ёпиқлигини аниқлашдир. Агар бола организмининг ўсиш доираси очиқ бўлса, муолажа натижа бериши мумкин. Аммо берк бўлганида даволаш бефойда.

Даволаймиз!

Бўй ўсиши учун гормон терапия ҳақида эшиган бўлсангиз керак. Гормон терапия ташхис аниқ бўлгач, буюрилиши мумкин. Муолажа икки усулда: узлуксиз ва муддатли кўринишда бўлади. Даволаниш жараёнида бола ўз вақтида кўрикдан ўтказилиб туриши, ўсиш доиралари беркилиб қолмаётгани назорат қилиниши лозим. Шунингдек, гормон препаратларини ўз вақтида белгиланган тартибда қабул қилиш ҳам асосий шартлардан бири.

Ножўя таъсири-чи?

Агар билиб-билмай бўй ўстирувчи гормонидан фойдалансангиз, ножўя таъсири бўлиши мумкин. Шу боис ҳам мутахассис билан бамаслаҳат керакли муолажа олинишм лозим.

Уй шароитида кўмак

Фарзандингизнинг бўйи меъёрда бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, воллейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан банд бўлса, унда очлик ҳисси пайдо бўлади. Бу эса ўсиш гормони кўпроқ ишлаб чиқилишини стимуллаштиради. Таомномада оқсилга бой маҳсулотлар, сут-қатиқ, гўшт, тухум, кўкатлар ҳамда дуккакли маҳсулотларга урғу беринг.

Бирдан бўйи ўсиб кетса…

Асосан, бош мия гипофиз ўсмаси асоратида бирданига бўй ўсиб кетиши кузатилади. Ўсиш гормони ишлаб чиқарадиган тўқимадаги ўсма гипофиз аденомаси дейилади. Бўй ўсиб кетиши 2 хил: Гигантизм (бош мияда ўсма бўлиб, ўсиш доираси очиқ бўлади) ва Акромегалия (бош мияда ўсма бўлиб, ўсиш доираси берк бўлади) турга ажратилади.

Дарозлик белгиси

Гигантизмда бола ёки ўсмирнинг бўйи бирданига узайиб кетади. Акромегалияда эса суяклар бўйига эмас, энига ўса бошлайди. Юз кўриниши қўполлашиб, бурун катталашади, лаблар қалинлашиб, жағ қисми олдинга бўртиб чиқади. Ҳар иккисида ҳам кўп терлаш, овоз дағаллашиши, тери қалинлашуви кузатилади.

Муолажа

Бош мияда аниқланган ўсма 3 хил усулда даволанади: жарроҳлик аралашуви, дори воситалари ва нур ёрдамида.

Гигантизм муолажа қилинганида бўй ўсишдан тўхташига эришилса-да, аммо шу кўринишда қолади. Акромегалияда эса ташқи кўриниш меъёрга келиб, ихчамлашади.

Буни билишингиз шарт!

Одатда, бўйи паст ёки бошқалардан баланд бўлган ўғил-қизлар ташқи кўринишидан тортинишади. Натижада эса одамови бўлиб, ўз қобиғига ўралиб олади. Бу ҳолатда ота-оналар зийрак бўлиб, фарзандларига ишонч беришлари зарур!

«Бўйим баланд бўлсин деганлар қанча?! Қаддингни баланд тутиб, борингдай юр!»

«Бўйинг паст бўлгани билан ҳаммадан ақллисан. Мана шу сенинг омадинг!»

Бу каби рағбат сўзлари кўринишидан жуда содда бўлса-да, аммо боланинг шижоатини ошириб, ўзига нисбатан ишончини шакллантиради.

Яна бир муҳим қоида: фарзандингиз олдида унинг бўйини муҳокама қилманг. Бошқалар билан солиштириш, таққослаш ёки аллақандай муолажалар ҳақида сўзлаш ҳам тавсия этилмайди.

Олий тофали шиофокор эндокринолог, тиббиёт фанлари номзоди Дилфуза Артикова тавсиялари асосида Дилдора Юсуфбекова тайёрлади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: