Фарзандларимиз ҳақидаги 7 факт, эътибор беринг!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Фарзандларимиз ҳақидаги 7 факт, эътибор беринг!
- Дата релиза: 25-10-16, 13:46
Руҳшуносларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра, болалар илк муҳаббат билан 5-7 ёшларида учрашишади. Аҳамият берган бўлсангиз, айнан шу даврда болалар «мен ойиси», «мен дадаси» бўламан каби ўйинлар ўйнашади. Мутахассислар бу даврдаги муҳаббатни болага тўғри тушунтириб, унда қарши жинс вакилиги нисбатан меҳр, эътибор тушунчаларини ҳосил қилиш керак дейишади.
Оилада янги фарзанд туғилса, катталари онасини чақалоқдан қизғонишади. Аҳамият берган бўлсангиз, рашк туйғуси ўғил болаларда кучлироқ. Қизалоқлар эса у қадар қизғонишмайди. Сабаби қизларда кичиклигиданоқ оналик туйғусига мойиллик бўлади.
Янги туғилган чақалоқ ўз онасининг овозини юзлаб аёллар орасидан ажратиб олади. Руҳшунослар фикрича, бола дунёга келмасидан олдин онасининг овозини эшитади. Бу эса унда овоз ажратиш рефлексини пайдо қилади.
Болакай 6-7 ойлигида табассум қилишни ўрганади. Онаси, отаси ва атрофдагилар қувонганидан кулади. Буни мутахассислар рефлексларнинг шаклланиш даври дейишади.
Педагокларнинг хулосасига кўра, болаларни бирор ишни бажаришга мажбурлаб бўлмайди. Айнан мажбурлов чоралари боланинг ақлий ривожланишига таъсир қилиб, унда қайсарликни келтириб чиқаради.
Болалардаги рақобатчилик 5-6 ёшларда пайдо бўлади. Баъзилар буни очиқ-ойдин кўрсатишади, баъзилар эса билдирмай бирор айёрликни ўйлаб чиқаришади. Рақобатчиликни тушунгани яхши, аммо бу борада қандай йўл тутиш кераклигини ўргатиш керак.
Фарзандингиз ўзига ишонган, қийинчиликлардан чўчимайдиган инсон бўлишини истасангиз болалигидан уни рағбатлантиринг. «Сен энг яхши боласан!», «Уддалайсан!» айнан мана шундай мақтов сўзлари болага қанот беради. Бунинг учун болангиз мактаб ёшига етишини кутманг. Бешикдан руҳини чиниқтириб боринг.
Смс Шерлар