Гайморитга қарши уй шароитида чоралар
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Гайморитга қарши уй шароитида чоралар
- Дата релиза: 01-12-16, 13:00
Мутахасис малакали отоларинголог Мирсултон Ёқубов
Гайморит — шамоллаш, грипп, қизилча (скарлатина) ва бошқа касалликларнинг асорати сифатида келиб чиқадиган хасталик бўлиб, бунда бурун бўшлиғида йиринг йиғилиб, тана ҳарорати кўтарилади ва бемор ҳолсизланади. Бундай ҳолларда, албатта, шифокор назорати остида даволаниш шарт. Асосий даво чораларига қўшимча равишда қуйидаги тавсияларга амал қилиб боришингиз мумкин.
1. 2-3 дона картошкани сувда қайнатиб, буғидан чуқур-чуқур нафас олинг.
2. 4 дона саримсоқпиёзни майдалаб, устига бир чой қошиқ олма сиркаси ва ярим стакан қайноқ сув қуйинг-да, буғидан чуқур нафас олинг, сув совиб қолса, унга қайнаган сувдан қуйиб туринг. Амалиётни кунига 10-15 дақиқадан 3-4 маҳал то тузалиб кетгунингизча бажарсангиз бўлади.
3. Гайморитнинг қадимий даволаридан яна бири пиёз ва асалдан тайёрланган дамламадир. Пиёзни қирғичдан чиқаринг, унга ярим стакан илиқ сув билан аралаштирилган ярим чой қошиқ асални солиб, 5-6 соатга ўраб қўйинг. Тайёр дамламани докадан ўтказиб, бир кунда бир неча марта буринни чайинг.
4. Бурун ва қулоқдаги оғриқларнинг олдини олиш учун бурунга ҳона ҳароратидаги турп шарбатидан томизинг.
5. Бурун бўшлиғига ҳар куни бир неча марта 5 томчи янги сиқилган лавлаги шарбатидан қуйиб, ювиб туринг.
6. Сурункали гайморитда дафна барглари ҳам қўл келади. Идишга 4 дона дафна баргини солиб, бир пиёла сув қуйиб қайнатинг. Кичкина сочиқни дафнали қайнатмага бўктириб олинг-да бурун устига қўйинг. Бошни эса қалин мато билан ёпинг. Сочиқ совиб қолса, яна бошқа тоза сочиқни олиб дафнали қайнатмага бўктириб бурун устига қўясиз. Муолажани уйқуга кетишдан аввал бажариш тавсия этилади.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар