Ироқлик аёл бирданига ўн учта фарзандга ҳомиладор бўлди...!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Ироқлик аёл бирданига ўн учта фарзандга ҳомиладор бўлди...!
- Дата релиза: 21-05-14, 10:48
Ёши 40 дан сал ошган
ироқлик аёл бирданига 13 та
фарзандга ҳомиладор бўлди.
Буни тиббий тестлар ҳам
тасдиқламоқда. Аёлнинг эри
Фадхи Ал Азауининг сўзларига
кўра, рафиқаси охирги беш
йил давомида ҳомиладор
бўлмаган, шу боис у 2012
йилда бошқа аёлга
уйланишга мажбур бўлган.
Фадхи Ал Азауининг қайд
этишича, энди у ўн учта
эгизакка эга дунёдаги ягона
ота бўлиши мумкин. Қайд этиб
ўтамиз, бундан олдин аёл
еттита фарзандни, шу
жумладан иккита эгизакни
дунёга келтирган.
Шу билан бирга дастлабки
тестлар тўртта ҳомиланинг
юраги урмаётганини ҳам
кўрсатди. Бошқа
эмбрионларнинг ҳолати яхши.
Она ҳам ўзини яхши ҳис
қилмоқда. Шифокор Миқдам
Ал Жабурийнинг сўзларига
кўра, бу ҳомиладорлик
тарихида жуда камдан-кам
учрайдиган ҳолатдир. "Аммо
биз ҳомиладорликнинг
кейинги босқичларида яна
бир нечта эмбрион нобуд
бўлади деб ўйлаймиз, тирик
туғиладиганлари эса жуда
кичкина бўлади”, - дейди у.