«Қиш малика»сининг фойдалари
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: «Қиш малика»сининг фойдалари
- Дата релиза: 26-12-16, 13:36
- Озмоқчимисиз? Марҳамат, мандарин истеъмол қилинг! У энг паст килокалорияли мевалардан бири ҳисобланади. Таркибидаги витаминлар моддалар алмашинувини яхшилаб, ёғларни парчалайди.
- Мандаринлар ошқозон фаолиятини яхшиловчи пектинларга ҳам бойдир. Бу шифобахш мева ошқозон хасталикларининг олдини олади.
- Кунига 2-3 дона мандарин истеъмол қилсангиз, иммунитетингиз мустаҳкамланади, вирусларни ўлдиради, Шамоллаш чекинади. Шарбати эса иситмани тушириш хусусиятига эга. Грипп безовта қилганда мандарин, мандарин шарбати ва ёғлари жуда фойдали.
- Ушбу цитрус мева таркибида суяк ва тишларни мустаҳкамловчи кальций ҳамда фосфор, юрак ва буйракка фойдали калий мавжуд. Темир моддаси эса атиги 0.3 мг.ни ташкил этади. Шунга қарамай, мева темир моддаси танқислигида тавсия этилади. Чунки таркибидаги биологик актив моддалар камқонликни бартараф этади.
- Тушкунлик сизни тарк этмаса, мандарин мевасидан истеъмол қилинг. Ҳидлаш ҳам жуда фойдали. У кайфиятни кўтариб, кишига хотиржамлик бахш этади.
- Қандли диабетга чалинганлар 3 та мандарин пўстини 1 литр сувда қайнатиб ичишлари мумкин. У қондани қанд миқдорини пасайтиради.
- Яримта мандарин мевасини эзиб, 1 дона тухум сариғи билан аралаштиринг-да, 1 ош қошиқ лимон шарбати қўшинг. Кейин юзларингизга суртиб, 15 дақиқа ўтгач, ювинг.
Смс Шерлар