Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Қишда болакай хасталанмасин десангиз...
Қишда болакай хасталанмасин десангиз...

Қишда болакай хасталанмасин десангиз...

Қишда болакай хасталанмасин десангиз...
Қиш мавсумида кичик ёшдаги болаларни парваришлаш оналарга бироз қийинроқ туюлади. Сабаби, бу даврда юқумли касалликлар хавфи одатдагидан кўра ортади. Энг тўғри ечим эса баъзи маслаҳатларга амал қилишдир. Ана шунда фарзандингизнинг саломатлиги борасида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Бор-йўғи гигиена ва чиниқтириш муолажаларига вақтида эътибор қилсангиз бўлгани.

САЙРНИ КАНДА ҚИЛМАНГ!

Шу йўл билан болажонингизни рахит касаллигидан ҳимоялаш билан бирга чиниқтирасиз. 6 ойгача бўлган чақалоқни шамолсиз, очиқ ҳавода 10-15 дақиқа сайр қилдириш, ундан катталари, эса, ҳатто қор-ёмғирли ҳавода 20 дақиқа айлантириш мумкин.

БУРУНЧАСИНИ ҲИМОЯЛАЙМИЗ!

Бир ёшга етмаган болани одамлар гавжум бўлган жойларга олиб борманг. Поликлиника ёки сайрга чиқишдан олдин бурни атрофига оксалин суртмасидан суртиш ёки интерферон томчи дорисидан томизиб, кейингина олиб чиқиш керак. Бу воситалар ҳаводаги инфекцияларнинг нафас йўлларига киришига тўсқинлик қилиб, боланинг иммунитетини оширади.

АСОСИЙ ТАЛАБ – ГИГИЕНА!

Шахсий гигиенага қишда кўпроқ аҳамият беринг. Нафақат кичкинтойнинг балки ўзингизникига ҳам. Бир ҳафтада бир марта хона эшикларининг тутқичлари, полни хлорли сув эритмасида артиб туринг. Болани овқатлантиришдан олдин қўлларини хўжалик совунида (у инфекцияларни ўлдиради) яхшилаб ювинг.

ЛИМОН + САРИМСОҚ

Уй хоналарини ҳар куни шамоллатиб туринг. Болакай хонасининг бурчакларига эса лимон ёки саримсоқ бўлакларини ликобчага солиб, қўйиб чиқинг. Ҳаво алмашиниш пайтида вирус-микроблар тез нобуд бўлади. Саримсоқ ва лимон бўлакчалари ўзидан фитонцидлар ажратиб, вирусларни кўпаймаслигига хизмат қилади.

ЁҒЛИ МУОЛАЖА

Болани шамоллашдан асраш мақсадида ҳар куни қорин ости, қовуқ, қўлларнинг билак қисми ва оёқларнинг болдир, тўпиқ соҳасини стерилланган ўсимлик мойи ёрдамида уқалаймиз. Бу муолажамиз болани совуққотишдан асрайди ҳамда касалликларга нисбатан чиниқишини оширади.

ЭРКИН НАФАС ОЛСИН!

Болажонингизнинг бурни битиб қолмаслигига аҳамият беринг. Оддий кўринсада, бу жиддий муаммо. Шамоллаш таъсиридан ташқари ҳаво ҳарорати меъёридан исиб кетганида ҳам бурун битиши юз беради. Кўпинча иситгичлардан фойдаланилганида бу ҳолатни кўришимиз мумкин. Натижада хона ҳавоси ҳаддан зиёд қуруқ бўлиб, кичкинтойнинг бурни тез битади. Агар иситгични ўчириш иложи бўлмаса (хона яхши исимаса), бола каравотчаси атрофига хўл сочиқлар ёйиб қўйиш керак.

ШИФОКОРГА БОРАМИЗ...

Шамоллашнинг илк белгиларини сезганингиз заҳоти зудлик билан бу ишни кечиктирманг. Сабаби, қиш мавсумида нафас йўлларидаги инфекция саноқли дақиқаларда ҳалқум ва ўпкага ўтиши, болада бўғилиш, пневмония (зотилжам) касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

ДОРИЛАРГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Аксарият оналар кучли антибиотиклар ёрдамида шамоллашни тўхтатмоқчи бўлишади ёки хусусий поликлиникаларда гриппга қарши вакцина ёрдамида болани эмлатишади. Лекин ушбу ҳаракатларингиз қарши таъсир кўрсатиши ҳеч гапмас. Антибиотик ҳеч қачон нафас йўллари шамоллашида даво бермайди. Балки вазиятни оғирлаштиради холос. Гриппга қарши вакцинани қўллашда эса умуман эҳтиёт бўлиш керак. Улар таркибидаги моддалар фаразндингиз саломатлигига қандай таъсир қилишини билмайсиз. Шундай экан, фақат синалган шифокорингиздан (ҳудудий) поликлиникангизда белгиланган вакциналарни қабул қилишингизни сўрардик.

ТУТАТҚИЛАРНИНГ ЗАРАРИ БОР!

Шамоллаш пайтида исириқ ёки хушбўй тутатқилар тутатиш ярамайди. Бу болада аллергик таъсирни келтириб, аҳволини янада оғирлаштириши мумкин. Худди шу ҳолат тамаки чекувчиларга ҳам тегишли. Яхшиси, исириқли ёки мойчечакли ванна тайёрлаб, болажонингиз оёқчаларини иссиқ муолажа қилинг.

Тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Мактуба МИРРАҲИМОВА тавсияларига асосан

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.

Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: