Қишда фойдали 5 маҳсулот!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Қишда фойдали 5 маҳсулот!
- Дата релиза: 14-12-16, 14:30
- Хурмо – рангининг ўзига ҳослиги таркибидаги бета-каротин мавжудлигини билдиради. Мазкур модда А витамини ҳисобига келиб чиқади. Биласиз, ушбу витамин кўриш қобилиятини яхшилаб, нафас олиш тизимига ижобий таъсир этади. Фойдаси учун бир кунда 1-2 тадан хурмо истеъмол қилинг.
- Олма – қиш тонгида икки бўлак олма қўшилган қора чой танангизни яйратибгина қолмай, иммунитентизни ҳам чиниқтиради. Шу билан бирга меъда фаолиятига ҳам фойдаси бисёр. Қолаверса, тушлик ва кечки таомдан сўнг 1-2 та олма истеъмол қилиш овқат ҳазм бўлишига ёрдам бериб, организмингизни витаминлар билан сийлайди.
- Анор – бир кунда бир стакан анор шарбати ичиш қонни тозалаб, инфекцион касалликларга чидамлиликни оширади. Ушбу мева таркибидаги фойдали моддалар бронхларда балғам тўпланишини бартараф этиб, гемоглобин миқдорини оширади.
- Грейпфрут – бу цитрус мева айни декабрь ойида етилиб, ёзнинг биринчи ойларигача фойдали хусусиятини йўқотмайди. Шу боис ҳам иммунологлар айни қиш мавсумида грейпфрут истеъмол қилишни тавсия этишади. Ушбу мева таркибидаги бирикмалар пешоб ажралишини фаоллаштириб, организмдаги вирус ва инфекцияларни ювиб ташлайди.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар