Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Қишнинг олтин неъмати – мандарин
Қишнинг олтин неъмати – мандарин

Қишнинг олтин неъмати – мандарин

Қишнинг олтин неъмати – мандарин
1. Сурункали тонзиллит ва ангина қийнаганида ҳар соатда илиқ мандарин шарбатини оз-оздан то тузалиб кетгунча ичиш тавсия этилади.

2. Юқори ҳарорат ва шамоллашда бир кунда 3-4 марта ярим стакан хона ҳароратидаги мандарин шарбатини ичинг. Истасангиз, шарбатга озгина сув қўшчангиз ҳам бўлади.

3. Иштаҳа қочганда ва ошқозон фаолияти бузилганда, парҳез билан биргаликда таомланишдан 30 дақиқа олдин бир кунда 2-3 марта яримта мандаринни тановул қилинг.

4. Эрта тонгда оч қоринга бир стакан мандарин шарбатини ичиш бронхиал астма ва кучли бронхитда ёрдам беради.

5. Гижжаларга қарши курашда дори воситалари билан биргаликда 3 кун давомида, бир кунда 3 марта овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 стакан мандарин шарбати ичинг. Кечқурин эса ошқозондан гижжаларни тушириш учун ични юмшатувчи доридан қабул қилинг.

6. Холсизланганда ва тушкунликка тушиб қолганда бир нечта мандарин пўстини қопқоқли шиша идишга солиб, бир кунда бир неча марта тўйиб ҳидланг, идиш қопқоғини ёпишни унутманг, акс ҳолда мандарин ҳиди хавога учиб кетади. Ҳар куни пўстларни янгиланг.

7. Йўталда қурутилган ёки янги эзилган 2 ош қошиқ мандарин пўстига 1,5 стакан сув қуйиб, паст оловда 5-7 дақиқа қайнатинг-да, 1 соатга дамлаб қўйинг. Дамламани илиқ ҳолда таомланишдан 20 дақиқа олдин бир кунда 3-4 марта 2 ош қошиқдан қабул қилинг.

8. Қуруқ юзлар учун мандаринли ниқоб. Пўстидан тозаланган мандаринни майдалаб тўғраб, 2 ош қошиқ ёғли сметана солиб блендерда аралаштиринг. Тоза юз ва бўйинга ниқобни 20 дақиқага суртиб, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг. Юзни озиқлантирувчи ушбу ниқобдан ҳафтасига 2-3 марта фойдаланиш терини ёшартиради.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: