Йигитни барбод қилган чимилдиқ... Якшанба-мухлис минбари.
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Йигитни барбод қилган чимилдиқ... Якшанба-мухлис минбари.
- Дата релиза: 22-05-14, 12:59
Бу йигит анча пайт
интернет орқали
мулоқотда бўлиб,
учрашишга анча
вақт уялди. Нихоят,
аввал интернетда
воқеадан қисқа айтиб бергач,
учрашди.
-Уйлангунимга қадар биронта
қизни қўлидан ушламаганман.
Вахоланки шу 23 ёшимгача
дўстларим "чап” тараф
мазасини татиб кўриб
бўлишганди. Очиқ гап, алдаб
нима қилдим? Комплекс эмас,
шу принципим бор эди,
уйланмагунимча қиз зоти
билан зино қилмайман-деган.
Хаммаси яхши кечди, онам
топган қиз, учрашувдаёқ ёқди,
шифокорлардан текширувдан
ўтдик, хаммаси норма!
Тўй куни....
Чимилдиқ. Хар бир йигит
барибир хаяжонланади, шу
қатори мен хам, лекин эшик
орқасида "бу нарса”ни
натижасини кутиб турган
яқинлар ва яна онага халиги
бир парча исбот далил нарсани
олиб чиқиш хақида, шу тўй
куни билдиму.. чимилдиққа
киргандан кейин, миям увишиб
қолди тўғриси. Хаяжоним
ортди.
Натижада...хеч нарса бўлмади...
Одамлар натижани кутишини
ўйлаган сарим, умуман қизни
ёнига хам боролмадим. Бориб
харакат қилганимда хам
билмадим, кучли хаяжон,
хуллас, тасвирлаб бериш,
тушунтиришим қийин очиғи...
Уёғини айтиб
беролмиман....яқинда ўзи
унутдим. Куёв касал экану,
айтмайсизми? -деб
шанғиллашди уёқ тараф...қани
тушунтиролсам...
Уйдан қочиб кетдим...анча пайт
ўзимга келолмай, шок холатида
қолдим...ўзимни
ўлдирмоқчийдим тўғриси.
Бошқа иложим қолмаганди.
Бироз йиққан пулларим ёдимга
тушиб, тўғри ўша
танишимникига бордим. Ундан
пулларимни олдиму, виза
масалалари бўлгунча,
квартирада яшаб турдим,
кейин бошқа шахарга кетиб
қолдим. Дўстларим билан хам
гаплашмадим. Бошқа
мамлакатга борганимда,
фақатгина мен шу ердаман,
соғ омонман деб смсладим
холос..
Бир йил умуман мулоқотга
кирмай, гапдан хам
қолдим...рухий комплекс пайдо
бўлди. Фақат зўр бериб
ишлардим...Қиз бола тугул,
биров тўсатдан туртилиб кетса
хам чўчиб кетадиган бўлиб
қолдим.
Икки йил ўтди...бу орада мана
шу мавзу юзасидан
маълумотлар йиғдим...
Энг алам қилгани Исломда
чимилдиқ олдида бундай
пойлаш тушунчалари йўқ экан...
Мен каби тўйлари, айнан мана
шу хаяжон юзасидан барбод
бўлиб, тақдири шармсорликка
учраган йигитлар кам эмас
экан.
Нима кераги бор унда бу
удумни? Хаммани хам
харакетри, рухий холати бир
эмаску, кимдир уялчан бўлади,
кимдир мен каби ростмана
тажрибаси йўқ ва хоказо бўлса,
бир кам хаммани олдида,
керак бўлса сахнада шу
нарсани амалга ошириш
керакми?! Асосий қонун бўлан
Исломда йўқ бўлган нарсага,
нега амал қилишимиз керак?
Нима у удум, асосий шариатдан
устунми? (жахли чиқиб
сигарета тутатади)
Бугунги кунгача орадан 5 йил
ўтди. Ишонасизми...нима десам
экан... тушунтиришга харакат
қиламан, билишсин, халиги шу
тўйим бўлгунча организмим соғ
эканлиги ўзини
билдирарди...тушуняпсизми?
Чимилдиқдан кейин эса....йўқ!!!!
Сал қолди шу рухан зарба
натижасида ногирон бўлиб
қолишимга, ўша бошқа
мамлакатда тил ўрганиб, ишим
яхши бўлиб оёққа тургач,
психолог шифокорларга
юзлана олдим.
Ярим йил курсга қатнадим
ва....мана соғман. Уят бўлса
хам, зино бўлса хам айтаман:
ўша ерда ўзимни
текширишимга тўғри келди.
Хаммаси норма... Лекин
уйланиш ва чимилдиққа эса
умуман юрак йўқ! Ўша ерда
ўзбек қизлари кўп, уйланиб,
бола чақалик бўлиб кейин
Тошкентга қайтмоқчи
эдим....йўқ...барибир ўша нарса
турибди. У ердаги ўзбеклар хам
удумни исташади. Рус қизига
уйланайми билмадим бошим
қотиб қолган. Тўғри тушунинг,
рухий зарбадан кейинги
комплексдан озод бўлиш
қийин экан. Тошкентга визам
масаласида келдим, яна
кетаман, хали уйдагилар билан
гаплашмадим хам, фақат
смсда, уёғига юрак йўқ,
уяламан....
Тошкентга келганимда сиз
билан учрашиб, шу мавзуни
сайтда кўтаришни анчадан
бери режалаштиргандим.... Мен
кабилар қанча? Ўша пайт
ўзимни ўлдириб қўйганимда
нима бўларди? Ориятдан шу
ишни қилганлар хам йўқ
эмасдир? Шу удумни яхшилаб
ўйлаб чиқишса бўларди, ё
хамма аввал "юриб” кейин
ўйланиши шартми? Эшик
олдидагилар учун текин уятсиз
удумку бу. Жудаям уятсиз удум
деб хисоблайман...яна онага
ўша латтани бериш ...эээ
(сўкиниб юборади)
...............
Мана шунақа гаплар... Хеч нарса
хулоса айта олмайман,
одамлар ўзлари ўқиб фикр
билдирарлар..