Ёғупа – пардозга табийликни бахш этади!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Ёғупа – пардозга табийликни бахш этади!
- Дата релиза: 25-12-16, 13:29
Тўғри танланган ва суртилган ёғупа (румьяна) юз шаклини нозик, латофатли кўрсатади ва пардозга табиийлик бахш этади.
Ой юзлилар учун
Ёғупа юзнинг энг ботиқ қисмидан то чакка томон суртилади. Шунда юз чўзинчоқлик касб этади. Думалоқ юзли қизлар ёноқ “олмачалари”га, яъни энг бўртиб чиққан қисмга ёғупа суртмаганлари маъқул. Акс ҳолда юзлари яна ҳам тўла кўринади.
Тўртбурчаксимон юзлар учун
Ёноқдан қулоқ томон йўналтирилган ёғупа юз қирраларидан эътиборни чалғитади.
Учбурчак юзлилар учун
Учбурчак юзли қизлар ёноқнинг ўзига горизонтал йўналишда ёғупа суртишлари керак.
Овал юзлилар учун
Овал шаклдаги юз соҳибалари ёғупани ёноқнинг бўртиб чиққан қисмидан чаккага томон суртсалар, мақсадга мувофиқ бўлади.
Смс Шерлар