Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » «Ёшаришга ҳаракат қилиш жоизми?»
«Ёшаришга ҳаракат қилиш жоизми?»

«Ёшаришга ҳаракат қилиш жоизми?»

«Ёшаришга ҳаракат қилиш жоизми?»
— Одамлар орасида ўзга миллатлар, хусусан тибет халқлари табобатидан фойдаланган ҳолда ёшариш усуллари урф бўлган. Бу усуллар катта ёшлиларга қўл келмоқда. Ёшариш умиди қайта уйғонмоқда. Динимизда ёшаришга ҳаракат қилишга қандай муносабат билдирилган. Шу иш тўғрими?

Саволга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.



— Ислом шариатида бандаларнинг соғ-саломат бўлишлари, узоқ умр кўриб, солиҳ амалларни кўпроқ қилишларига тарғиб қилинади. Инсон умри у қилган яхши амаллар сабабидан узаяди. Чунки қилинган яхшилик унинг умрига барака киритади. Яхшилик кўрган одам яхшилик қилган кишининг ҳаққига дуо қилади. Инсонларнинг дуосини олиш, қалбни ёмон ўй-фикрлардан сақлаш кишининг умри узоқ бўлишига сабабдир.

Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинишича, бир аъробий «Эй Расулуллоҳ, одамларнинг энг яхшиси ким?» деб сўради. У зот «Кимнинг умри узун ва амали чиройли бўлса (ўша одамларнинг энг яхшисидир)», дедилар (Термизий, Аҳмад ва Табароний ривояти. Санади саҳиҳ). Ушбу ривоятга кўра, қайси банданинг умри узун ва қилган ишлари яхши бўлса, у одамлар ичидаги энг афзалидир. Сабаби, у узоқ умри давомида жуда кўп эзгу амалларни бажариб, кўпчиликка манфаат етказган, қолаверса, охирати учун заҳира тайёрлаган ҳисобланади. Шундан маълумки, мўмин банда соғлом бўлишга, узоқ яшашга ва яхши амалларни қилишга интилиши жоиз ва марғубдир. Узоқ умр кўришдан мақсад кўпроқ лаззатланиш, кайфу сафо қилиш бўлмаслиги керак. У ҳолда минг йил яшашнинг ҳам фойдаси йўқ. Муҳими, озми-кўпми мазмунли ҳаёт кечиришга, имон-эътиқод билан яшашга интилиш лозим.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Эй Аллоҳ, мен Сендан дангасаликдан паноҳ сўрайман, қўрқоқликдан паноҳ сўрайман, қариликдан (ожизликдан) паноҳ сўрайман, бахилликдан паноҳ сўрайман», деб айтардилар (Бухорий ва Насоий ривояти).

Бу ерда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қариб, ожиз қолишдан, бирор ишга ярамай қолишдан паноҳ сўраганлари айтилмоқда. Демак, ўта қариб, қартайиб, жисмоний ҳаракатдан ожиз қолишдан сақлашини сўраб дуо қилиш керак. Бу йўлда ёшариш, соғликни сақлаш учун ҳаракат қилиш лозим бўлади. Бошқа бир ривоятда кучли мўмин кучсиз мўминдан афзаллиги айтилган.
Хулоса қиладиган бўлсак, ёшаришга, ёшликни узоқ вақт сақлаб қолишга ҳаракат қилиш жоиз. Агар яхши ниятда қилинадиган бўлса, бу ҳаракат учун ҳам савоб олинади. Аммо бу ишни ҳалол усуллар билан амалга ошириш керак. Динимиз тақиқлаган, нопок нарсаларни истеъмол қилиш, номаъқул машқ ва усуллар билан ёшаришга интилиш жоиз эмас. Мен тибетликлар бу борада қандай усулларни тавсия қилишганини билмайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам улар ичидан шариатга мувофиғини олиш жоиз бўлса керак.

muxlis.uz сайтидан олинди.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: