Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Ёшартирувчи кремлар ҳақида 10 ҳақиқат
Ёшартирувчи кремлар ҳақида 10 ҳақиқат

Ёшартирувчи кремлар ҳақида 10 ҳақиқат

Ёшартирувчи кремлар ҳақида 10 ҳақиқат
Ёш ўтиши билан ҳар бир аёлнинг сочига оқ оралаши, юзига ажин тушиши табиий. Бундай пайтда кўпчилик турлича усулларни қўллаб, юздаги ажинлардан халос бўлишга интилади. Аммо биз рекламасига учиб, танлаётган ажинга қарши кремлар ҳар доим ҳам кўзланган натижани берадими? Умуман, таркибида қандай моддаларни жамлаган кремлар фойдалироқ? Келинг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз. Сув ўтлари ажинни йўқотишга ёрдам беради. Бу тўғри эмас. Крем таркибидаги сув ўтлари терини намлантириш хусусиятига эга. Шу боис таркибида сув ўтлари мавжуд бўлган кремлардан фойдалангач, кўпчилик аёллар ажинлари камайганидан хурсанд бўлишади. Ваҳоланки, бундай кремлар терини фақатгина юмшатишга, намлантиришга хизмат қилади. Агар терингиз қуруқ бўлмай, ортиқча намлантирувчи воситалар талаб қилмаса, сув ўтлари ажинлар камайишига ҳеч қандай ёрдам бермайди. C витамини ажинларни камайтиради. Қисман тўғри. Кремлар таркибидаги C витамини терининг коллаген ишлаб чиқаришига ёрдам беради. Лекин бундай кремни терига бир мартагина суртиш етарли эмас. Чунки тери ташқи тарафдан C витаминини кўп миқдорда қабул қила олмайди. У етарли даражада коллаген ҳосил қилиши учун C витаминини истеъмол қилиш керак. Мевали кислаталар чуқур ажинларни йўқотади. Нотўғри. Аслида, крем таркибидаги бундай кислоталар терини тозаловчи хусусиятга эга. Таркибида мевали кислоталар мавжуд бўлган кремлар терини тозалайди, текислайди, чуқур эмас, юзаки ажинларни йўқотишга ёрдам беради. Гиалурон кислотаси терининг силлиқ ва чўзилувчан бўлишига ёрдам беради. Тўғри, лекин ҳар доим ҳам эмас. Гиалурон моддаси одам териси таркибида мавжуд бўлиб, терининг чўзилувчанлигини таъминлайди. Таркибида ушбу модда мавжуд бўлган крем тери устидан сурилса, унинг чўзилувчанлиги янада ортади. Лекин бу модда крем таркибида каммолекуляр шаклда бўлиши керак. Кўпмолекуляр шаклда бўлса, фақатгина тери тешикларини ёпишга хизмат қилиб, сиз кутган натижани бермайди. Одатда, кремлар қутисида гиалурон моддаси қандай шаклда эканлиги кўрсатилмайди. Беҳуда пул сарфлагандан кўра, косметолог билан маслаҳатлашиб, қандай крем танлашни билиб олишингиз мумкин. Табиий ингредиентлар яхши натижа беради. Ҳар доим ҳам эмас. Қутисида “табиий”, “табиий экстрактлар мавжуд” каби ёзувлар аёлларни оҳанрабодек ўзига тортади. Аммо бу тўғри эмас. Чунки табиий ингредиентлар аллергик ҳолатни юзага келтиради, сунъий компонентлар эса гипоаллергик хусусиятга эга эмас. Бундан ташқари, сунъий косметик воситаларда табиий косметикага қараганда актив моддалар юқори. Терини ҳимоялаш учун... Терини ёшликдан, яъни 20ёшданоқ ташқи муҳит таъсирларидан ҳимоя қилган ҳолда парваришлаш лозим. Бунинг учун кундузги ва кечки кремларни тўғри танлашингиз керак. Таркибида C, Е витамини, селен мавжуд бўлган кремлардан фойдаланишингиз мумкин. 35 ёшдан бошлаб, ретинолли кремлардан фойдаланишингиз керак. Ретинол — ёшартирувчи хусусиятга эга бўлган А витаминидан олинади. А витамини терига сингиши жуда қийин бўлгани учун ретинол ундан ажратиб олинади. Крем танлашда тери турини инобатга олишдан ташқари, қуйидаги ҳолатларга ҳам аҳамият беришингиз керак. C витамини сезувчан терига мос бўлиб, унга ўз коллагенини ишлаб чиқаришда ёрдам беради. Қаттиқ, дағал терига эса таркибида мевали кислоталар мавжуд бўлган кремлар монанд. Негаки, улар майинлаштириш ва соғломлаштириш хусусиятига эга. Ҳар қандай крем таркибида қуёшдан ҳимоя қилувчи “СПФ” фактор мавжуд бўлиши керак. Бу ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади. Вақти-вақти билан кремларни алмаштириб туриш лозим. Чунки фақат бир турдаги крем таркибига мослашиб қолган терининг сезувчанлиги йўқола бошлайди. Крем суртишдан аввал юзингизни енгил массаж қилинг. Ҳар қандай крем юз терисининг марказий қисмидан четига қараб, айланма ҳаракат билан уқалаб суртилади. Феруза тайёрлади

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: