Юз териси силлиқ ва таранг бўлиши учун...
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Юз териси силлиқ ва таранг бўлиши учун...
- Дата релиза: 24-11-16, 17:13
Кунлар совигани сари теримиз силлиқлиги ва таранглигини йўқотмаслиги учун ҳимоя ўта муҳим. Шунинг учун қишнинг совуқларига ҳозирдан тайёргарликни бошланг.
Куз мавсумида юзимиз териси қўшимча озуқа ва намлантиришга эҳтиёж сезади. Биргина крем яхши натижа беролмайди. Шунинг учун кундузги ва тунги кремларидан ташқари намлантирувчи зардобдан ҳам фойдаланинг. Зардобни ҳафтада бир маротаба пешана ва бурун қатларига суртинг, бу билан ажинларнинг олдини оласиз. Зардоб ўрнига уй шароитида тайёрланган ниқобдан фойдаланишингиз мумкин, фақат ниқобни бутун юзингизга суртганингиз маъқул.
Тухум сариғи ва глицериндан тайёрланган ниқоб. 2 та тухум сариғини 1 ош қошиқдан асал ва глицерин (дорихоналарда сотилади) билан аралаштиринг. Юзингизга 20 дақиқага суртиб, сўнг илиқ сув билан ювинг.
Музли муолажа
Теримиз совуқдан «қўрқмаслиги» учун уни чиниқтириш лозим. Бунинг учун энг яхши восита муз билан ишқалашдир. Агар муз ўтли дамламалардан тайёрланган бўлса, фойдаси икки карра ортади. Тетик ва соғлом кўринишингиз кўзларингизни қувонтиради.
Бунинг учун исталган ўтли дамлама ёки аччиқ дамланган кўк чойни докадан ўтказиб, муз қолипида музлатинг. Юзингизни эрталаб ва кечқурун навбатма-навбат муз билан ишқаланг ва илиқ сув билан ювинг.
Оёқлар парвариши
Куз ва қиш мавсумида педикюр қилишда эҳтиёткорлик зарур. Ёпиқ пойафзалда ярачалар яхши битмайди. Очиқ пойафзалдан кузги этикчаларга ўтишимиз оёқлар парваришини унутиш керак, дегани эмас. Ёзга қараганда кузда оёқлар парваришини кучайтириш лозим, яъни оёқ терлаши, товон терисининг қуриши ва бармоқлар шўралашининг олдини олиш зарур. Бунинг учун гел асосидаги намлантирувчи оёқ кремларидан фойдаланинг. «Кузги» кремлар таркибида ментол, оқ чой ёки қора арча экстрактлари бўлгани айни муддао. Кремлар қадоғида айнан шуларни изланг. Кремни оёқ тагига суртиб, озиқ-овқат плёнкасини 20 дақиқага ўраб қўйинг. Шунда крем терига янада яхшироқ сингади. Ҳафтасига бир марта оёқларингизга мойчечакли ванналар тайёрланг. Бу муолажа чарчоқдан холи этиб, дармон киритади.
Спорт ва сайр
Ички ва ташқи томонлама ҳаётий фаоллик даражангиз юқори бўлиши учун эрталаблари телевизор қаршисида бадантарбия машғулотларини бажаринг (кунига 15 дақиқа етарли), кечқурун эса тоза ҳавода сайр қилинг. Спорт ва тоза ҳаво нафақат саломатлигингизга, балки терингизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Сайрдан сўнг тери соғлом нур таратади.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар