Юздаги пигмент доғларга қарши 7 ниқоб
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Юздаги пигмент доғларга қарши 7 ниқоб
- Дата релиза: 16-12-16, 20:30
- 2 боғ петрушкани майда тўғраб, устига бир стакан қайноқ сув қуйинг. Ва уни икки соат давомида ёпиқ идишга солиб дамланг. Сўнг сузиб олинган тайёр лосьон билан эрталаб ва кечқурун юзингизни артишингиз лозим.
- Бодринг шарбати ҳам пигмент доғларга қарши самарадор восита саналади. Теридаги муаммоли жойларни эрталаб ва кечқурун артиш билан унинг сезиларли оқаришига эришса бўлади.
- Цитрус мевалар таркибида тери рангини оқартирувчи кислота мавжуд. Исталган цитрус мева шарбати билан юзни артиш ёки унинг бўлакларини бир неча дақиқа мобайнида доғ устига қўйиш мумкин.
- Қора қорағатнинг тахминан 20та барги устидан 200 мл қайноқ сув қуйинг. Ярим соат дамлаб қўйганингиздан сўнг сузиб олиб, бир ош қошиқ қора қорағат меваси шарбатидан қўшинг. Худди шу дамламага кичикроқ сочиқни ҳўллаб, у билан юзингиз ва қўлларингизни ярим соат давомида ёпиб ўтиринг. Сўнг илиқ сувда юз-қўлингизни ювиб ташланг. Бундай ниқоб-компрессни эрталаб ва кечқурун қўлласа бўлади.
- Олчани блендер ёрдамида майдалаб, доғларга суртинг. 20-30 дақиқа ўтгач эса илиқ сувда ювинг. Бу муолажани ҳар куни бажаришингиз мумкин. Ишонинг, натижаси сизни узоқ куттирмайди.
- Тахминан бир чой қошиқ хамиртурушни бир ош қошиқ лимон шарбати билан аралаштиринг. Унга яна бир ош қошиқ сут ҳам қўшинг. Ниқобни юзингизга суртиб, 20 дақиқадан сўнг совуқ сувда ювишни тавсия этамиз.
- Бир ош қошиқ қаймоқ, тухум сариғи ва бир чой қошиқ сабзи шарбатидан оқартирувчи ниқоб тайёрласа бўлади. Уни қўл, бўйин ва юз соҳаларига суртиш билан доғлардан тез орада қутулиш мумкин. Шунингдек, бундай парвариш тери кўринишини янада яхшилайди. Мазкур ниқобли муолажадан кунига 20 дақиқа давомида фойдланишни маслаҳат берамиз.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар