Хотиннинг эрдаги ҳақлари.
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Хотиннинг эрдаги ҳақлари.
- Дата релиза: 29-08-14, 18:27
Хотиннинг эр зиммасидаги
ҳаққи эрнинг ўзига ҳам,
молига ҳам тегишлидир.
Хотиннинг эри зиммасидаги
маҳр ва нафақа сингари
молиявий ва шахсий ҳақлари
бор. Улар қуйидагилар:
1. Эр хотинига хушфеъл
бўлиши, у билан яхши
муомала қилиши, бирга
фаровон ҳаёт ўтказиши, унга
озор етказмаслиги керак. Бу
билан Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ҳадисларига амал
қилган бўлади. Имом
Термизий ривоят қилган
ҳадиснинг маъноси шундай:
“Сизларнинг энг
яхшиларингиз хотинларига
яхшиларингиздир”.
2. Эр хотинининг озорини
кўтариши, у ғазабланганида
ва жаҳли чиққанида мулойим
бўлиши, унинг хатоларини
кечириши керак. Бундай
қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам
суннатларига амал қилишдир.
Муслим ривоят қилишича,
Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан бошқа оиласига
меҳрибонроқ бирон кишини
кўрмадим”.
3. Эркак хотини билан ўз
қадрини туширмайдиган
даражада ҳазиллашиши,
чақчақлашиши ва ўйнамоғи
керак. Бу ишлар аёл қалбини
кўтаради.
4. Эркак аёлини қизғаниши,
унинг ор-номусини сақлаши
керак. Оқибати бузуқлик
бўладиган ҳар қандай ҳолга
бепарво қарамаслиги лозим.
Аммо ёмон ўй, талабчанлик ва
ични билишда ҳаддан ошиш
тўғри эмас. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
бундан қайтарганлар. Имом
Муслим Жобир розияллоҳу
анҳудан шундай ривоят
қилган: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
эрни оиласига ишонмай ё
хатоларини излаб кечқурун
келишдан қайтарганлар”.
5. Эр хотинининг ўзига
алоҳида жой қилиб бериши,
унда эрининг яқинларидан
ҳеч ким бўлмаслиги керак.
6. Эр хотинга бериши лозим
бўлган маҳрни қанча бўлса-да,
тўла бериши керак. Маҳр
танҳо хотиннинг ҳаққидир.
7. Эр хотиннинг озиқ-овқат ва
кийим-бош каби
эҳтиёжларини исроф этмай,
етарли таъминлаши керак. Эр
харжлари учун ажр-савобга
эришади. Имом Бухорий ва
Муслим “Саҳиҳ”ларида
шундай келган: “Саъд ибн Абу
Ваққос розияллоҳу анҳу
ривоят қилинишича,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Сен Аллоҳ
таоло розилигини истаб
қилган ҳар қандай харжинг
учун ажр оласан. Ҳатто
хотининг оғзига солган
таоминг учун ҳам сенга ажр
бор”, дедилар”.
8. Эр хотинига шаръий
масалаларни ўргатиши лозим.
Аввало имон рукнларидан ва
барча эътиқодий
масалалардан бошлаб,
таҳорат, ҳайз, намоз, рўза ва
бошқа амалларга боғлиқ
зарурий шаръий ҳукмларни
билдириши ва доимо намозга
ундаб туриши керак. Зеро, эр
шунга буюрилган.
9. Эр аёлига бирдай, одилона қараши лозим. Мол, нафақа ва voydodshou.net saytidan olingan бирга бўлишда бирини
бошқалардан ортиқ
қилмаслиги керак. Қалб
майлидан бошқа барча
ишларда уларга бир хилда
қараш керак.
10. Эр агар хотини исён ва ахлоқсизлик қилса, уни тўғри йўлга солиш учун одоб ўргатиши керак. Бу хотинни
ўзига бўйсунишга ундаш
учунгина эмас, балки биринчи
навбатда Аллоҳ таолога итоат
этишга ундаш мақсадида
бўлиши зарур. Агар хотин
намозни қолдирса, эри уни
намозни адо қилишга қатъий
ва кескин буюриши лозим.
Хотин бирор фарзни қолдирса
ёки бирор ҳаром ишга қўл
урса, эр бунга бепарво
бўлмаслиги керак. Зеро, эр
унинг қўриқчиси ва бунга
масъулдир.
Аммо унга одоб беришни
босқичма-босқич олиб
бориши керак. Аввало панд-
насиҳат, огоҳлантириш,
тарғиб қилиш ва қўрқитиш
лозим. Бу фойда бермаса,
тўшакда унга орқа қилиб, сўнг
бир хонада алоҳида тўшакда
ётиши керак. Аммо хотиннинг
ўзини хонада алоҳида
ётқизиш ярамайди. Бир
кечадан уч кечагача шундай
ётса бўлади. Агар бу ҳам
фойда бермаса, хотинини
ранжитадиган даражада,
аммо жасадини қонатмай ва
зарар етказмай уради.
Хотиннинг юзига, бошига,
қорнига, белига ва
баданининг зарарланадиган
қисмига уриш мумкин эмас.
11. Эр хотинининг иффатини
сақлаши лозим. Хотинини
ҳаромдан ҳимоя қилиш эрга
вожибдир. Бу ўз хоҳишини
хотини эътиборга олишини
хоҳлаганидек, хотиннинг
хоҳишини, хусусан қўшилиш
чоғида эътиборга олиш билан
бўлади. Эр хотини ундан
қонгунича шошмаслиги керак.
12. Эр хотинини на сўз билан
ва на феъл билан сўкиб,
айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб
пастга урмаслиги, унинг
жисмоний хулқини, оиласи-ю
яқинларини камситмаслиги
керак. Зеро, бу мусулмон
ахлоқига мутлақо тўғри
келмайди.
13. Эр хотинини яхши кўрса,
ҳурматлаши лозим, ёмон
кўрса, зулм қилмаслиги керак.
Истаса, чидаб яшасин ё яхшиликча ажралсин. Аёлни
фақат мардлар қадрлайди,
пастлар хорлайди.
ҳаққи эрнинг ўзига ҳам,
молига ҳам тегишлидир.
Хотиннинг эри зиммасидаги
маҳр ва нафақа сингари
молиявий ва шахсий ҳақлари
бор. Улар қуйидагилар:
1. Эр хотинига хушфеъл
бўлиши, у билан яхши
муомала қилиши, бирга
фаровон ҳаёт ўтказиши, унга
озор етказмаслиги керак. Бу
билан Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ҳадисларига амал
қилган бўлади. Имом
Термизий ривоят қилган
ҳадиснинг маъноси шундай:
“Сизларнинг энг
яхшиларингиз хотинларига
яхшиларингиздир”.
2. Эр хотинининг озорини
кўтариши, у ғазабланганида
ва жаҳли чиққанида мулойим
бўлиши, унинг хатоларини
кечириши керак. Бундай
қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам
суннатларига амал қилишдир.
Муслим ривоят қилишича,
Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан бошқа оиласига
меҳрибонроқ бирон кишини
кўрмадим”.
3. Эркак хотини билан ўз
қадрини туширмайдиган
даражада ҳазиллашиши,
чақчақлашиши ва ўйнамоғи
керак. Бу ишлар аёл қалбини
кўтаради.
4. Эркак аёлини қизғаниши,
унинг ор-номусини сақлаши
керак. Оқибати бузуқлик
бўладиган ҳар қандай ҳолга
бепарво қарамаслиги лозим.
Аммо ёмон ўй, талабчанлик ва
ични билишда ҳаддан ошиш
тўғри эмас. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
бундан қайтарганлар. Имом
Муслим Жобир розияллоҳу
анҳудан шундай ривоят
қилган: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
эрни оиласига ишонмай ё
хатоларини излаб кечқурун
келишдан қайтарганлар”.
5. Эр хотинининг ўзига
алоҳида жой қилиб бериши,
унда эрининг яқинларидан
ҳеч ким бўлмаслиги керак.
6. Эр хотинга бериши лозим
бўлган маҳрни қанча бўлса-да,
тўла бериши керак. Маҳр
танҳо хотиннинг ҳаққидир.
7. Эр хотиннинг озиқ-овқат ва
кийим-бош каби
эҳтиёжларини исроф этмай,
етарли таъминлаши керак. Эр
харжлари учун ажр-савобга
эришади. Имом Бухорий ва
Муслим “Саҳиҳ”ларида
шундай келган: “Саъд ибн Абу
Ваққос розияллоҳу анҳу
ривоят қилинишича,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Сен Аллоҳ
таоло розилигини истаб
қилган ҳар қандай харжинг
учун ажр оласан. Ҳатто
хотининг оғзига солган
таоминг учун ҳам сенга ажр
бор”, дедилар”.
8. Эр хотинига шаръий
масалаларни ўргатиши лозим.
Аввало имон рукнларидан ва
барча эътиқодий
масалалардан бошлаб,
таҳорат, ҳайз, намоз, рўза ва
бошқа амалларга боғлиқ
зарурий шаръий ҳукмларни
билдириши ва доимо намозга
ундаб туриши керак. Зеро, эр
шунга буюрилган.
9. Эр аёлига бирдай, одилона қараши лозим. Мол, нафақа ва voydodshou.net saytidan olingan бирга бўлишда бирини
бошқалардан ортиқ
қилмаслиги керак. Қалб
майлидан бошқа барча
ишларда уларга бир хилда
қараш керак.
10. Эр агар хотини исён ва ахлоқсизлик қилса, уни тўғри йўлга солиш учун одоб ўргатиши керак. Бу хотинни
ўзига бўйсунишга ундаш
учунгина эмас, балки биринчи
навбатда Аллоҳ таолога итоат
этишга ундаш мақсадида
бўлиши зарур. Агар хотин
намозни қолдирса, эри уни
намозни адо қилишга қатъий
ва кескин буюриши лозим.
Хотин бирор фарзни қолдирса
ёки бирор ҳаром ишга қўл
урса, эр бунга бепарво
бўлмаслиги керак. Зеро, эр
унинг қўриқчиси ва бунга
масъулдир.
Аммо унга одоб беришни
босқичма-босқич олиб
бориши керак. Аввало панд-
насиҳат, огоҳлантириш,
тарғиб қилиш ва қўрқитиш
лозим. Бу фойда бермаса,
тўшакда унга орқа қилиб, сўнг
бир хонада алоҳида тўшакда
ётиши керак. Аммо хотиннинг
ўзини хонада алоҳида
ётқизиш ярамайди. Бир
кечадан уч кечагача шундай
ётса бўлади. Агар бу ҳам
фойда бермаса, хотинини
ранжитадиган даражада,
аммо жасадини қонатмай ва
зарар етказмай уради.
Хотиннинг юзига, бошига,
қорнига, белига ва
баданининг зарарланадиган
қисмига уриш мумкин эмас.
11. Эр хотинининг иффатини
сақлаши лозим. Хотинини
ҳаромдан ҳимоя қилиш эрга
вожибдир. Бу ўз хоҳишини
хотини эътиборга олишини
хоҳлаганидек, хотиннинг
хоҳишини, хусусан қўшилиш
чоғида эътиборга олиш билан
бўлади. Эр хотини ундан
қонгунича шошмаслиги керак.
12. Эр хотинини на сўз билан
ва на феъл билан сўкиб,
айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб
пастга урмаслиги, унинг
жисмоний хулқини, оиласи-ю
яқинларини камситмаслиги
керак. Зеро, бу мусулмон
ахлоқига мутлақо тўғри
келмайди.
13. Эр хотинини яхши кўрса,
ҳурматлаши лозим, ёмон
кўрса, зулм қилмаслиги керак.
Истаса, чидаб яшасин ё яхшиликча ажралсин. Аёлни
фақат мардлар қадрлайди,
пастлар хорлайди.
Смс Шерлар