Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » «Кийишга кийимим йўқ» дейдиган хонимлар учун!
«Кийишга кийимим йўқ» дейдиган хонимлар учун!

«Кийишга кийимим йўқ» дейдиган хонимлар учун!

«Кийишга кийимим йўқ» дейдиган хонимлар учун!
Ҳар куни эрталаб кийим жавонимизни очиб, бир гап — "кийгани либосим йўқ”ни такрорлашдан чарчамаслик биз аёлларга хос одат. Аслида эса кўйлакларимиз шкафимизга сиғмайдиган даражада эканлиги билан ишимиз йўқ. Дугонажонлар, унутманг, ҳар куни ҳар хил образда кўриниш учун гардероб тўла бўлиши ёки ҳар ойлик маошидан янги либос сотиб олиш шарт эмас. Дизайнер-стилист Ҳилола ШЕР гапимизни амалда исботлайди. Баҳор ва ёз мавсумида ҳар бир аёлнинг жавонида бўлиши тавсия этиладиган 9 либосдан 18 хил образ яратамиз.

1. Қора-оқ шахматли шим — исталган кофта билан «тил топиша олади». Бу рангдаги шимни ҳам классик, ҳам спорт, ҳам романтик услубга мослаштирса бўлади.

2. Ёқасига тошлар қадалган оқ қофта — бу йилги мода тенденцияси. Қолаверса, баҳорий аъло кайфиятни таъминлашга хизмат қилади. Уни исталган бичимдаги шим ва юбкалар билан кийса бўлади.

3. Кулранг туника —шим ва юбка билан кофта тарзида кийиш мумкин. Ҳаттоки, қора рангдаги колготка ва аксессуарлар билан кечки тадбирлар учун мос образ яратиш ҳам. Фақат аксессуарлар танлашни унутмасангиз бас. Қулайлиги шундаки, у турли хил рангдаги сумка ва туфлилар билан осонгина уйғунлашади.

4. Оқ кўйлак — ҳам баҳор, ҳам ёзга мос. Қувонарлиси, аксессуарлар ёрдамида уни тадбирлар, кечалар учун киядиган либосга айлантириш мумкин.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

5. Катак нақшли кўк шим — доим модада. Қолаверса, аёл кишининг қоматига урғу беради. Мазкур шим ўзи классик услубда, поайфзал ва кофтани алмаштириш билан унга романтик ва байрамона тус бериш имкони бор. Бу шимни кеда билан кийса ҳам бўлади.



6. Оқ рангли олди V шаклидаги кофта — бундай бичимдаги кофта ҳеч қачон урфдан қолмайди. Ахир у аёлнинг кўринишини янада жозибали кўрсатади. Тақинчоқ, камар ва рўмол билан турли хилдаги образларни яратиш мумкин.

7. Оч жигаррангдаги "коктейль” кўйлак — асосан озғин гавдалиларга ярашади. Аксессуарлар ёрдами билан бу кўйлакни турли кўйга солса бўлади.

8. Рангли шарф ёки рўмол — Аёл кишининг гардеробида улар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Чунки битта кўйлак билан турли рангдаги шарф ва рўмоллар тақиш ҳафта давомида турли хил кўринишда юришингизни таъминлайди.

9. Нақшли шифон кофта — бел қисмида тасмаси борлигини ҳисобига ҳар қандай қоматга мос тушади. Шунингдек, шифон матоси аёлни озғинроқ кўрсатиш "қобилият”ига эга. Бундай кофта юбка ва ҳар қайси бичимдаги шимга мос келади. Маслаҳатимиз, қайси рангдаги либосларингиз кўп бўлса, ана шу рангдагисини танланг.

Аёл кишида жуда кўп акссесуарлари бўлиши лозим, ҳаттоки иккитагина либоси бўлса ҳам. Шарф, камар ва уч хил рангдаги сумка билан истаганча образ яратса бўлади.

Оёқ кийим образ яратишда энг муҳим омиллардан бири. Дизайнернинг тавсиясига кўра, баланд пошнали қизил ва қора рангдаги туфлилар ҳар бир хонимнинг жавонида бўлгани маъқул.

Дилноза МИРТОЛИПОВА

Фотомухбир: ҳусан ПИРМУҲАММЕДОВ

P/S: Саҳифани тайёрлашда ёрдам берганлари учун актриса Наргиза САЛМОНОВА, "LAZOKAT” гўзаллик салони стилисти Матлуба ИЛЁСОВА ҳамда "INTEGRO” савдо мажмуасидаги 79, 85, 212, 214- дўконларга миннатдорчилик изҳор этамиз.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: