Кўк чой кексаларга фойдали
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Кўк чой кексаларга фойдали
- Дата релиза: 15-07-14, 15:04
Кўк чойнинг саломатликка фойдаси борасида кўплаб илмий тадқиқотлар ўтказилган. Ушбу ичимликни мунтазам ичиб туриш остеопороз, инсульт ва когнитив бузилишлар каби кексаларда учрайдиган касалликлар профилактикасида ижобий таъсирга эгали экан.
Токиодаги Олий тиббиёт мактаби олимлари тадқиқот ўтказиб, доимий кўк чой ичиш кексалардаги функционал ногиронлик, яъни ванна қабул қила олмаслик, сайрга чиқа олмаслик, уйда бошқаларнинг ёрдамисиз бирор ишни бажара олмасликда ёрдам бериш-бермаслигини ўрганишди.
Олимлар уч йил давомида 65 ёш ва ундан катта 13 минг нафар кишилар ўртасида сўровнома олиб боришди. Барча маълумотлар тўпланиб (жумладан, овқатланиш ва ҳаёт тартиби, саломатлик ҳолати), таҳлил қилингач, мунтазам кўк чой ичадиганлар фаолроқ экани, уларда функционал имкониятлар билан боғлиқ муаммолар камроқлиги маълум бўлди. Кунига камида 5 пиёла кўк чой ичганларнинг фақатгина 7 фоизи ўзларидаги функционал бузилишлар ҳақида маълум қилган.
Тадқиқотчилар ҳар куни кўп миқдорда кўк чой ичиш функционал бузилишларга барҳам беради, деган қатъий тўхтамдан йироқ бўлишса-да, лекин ушбу ичимликнинг бу борада фойдаси борлиги аниқлигини айтишмоқда. Одатда кўк чойнинг шифобахш хусусияти унинг таркибидаги антиоксидантлар билан изоҳланади. Улар ҳужайраларни зарарланишдан сақлайди.

Смс Шерлар