Кўз остида қопча пайдо бўлишининг сабабини биласизми?
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Кўз остида қопча пайдо бўлишининг сабабини биласизми?
- Дата релиза: 25-12-16, 13:31
Эрталаб уйқудан уйғонганингиздан сўнг кўз ости қопчасининг шишиб қолганини кўрасиз-у, таъбингиз хиралашади. Тўғрими? Ахир бундай аҳволда пардоз ҳам кўнглингиздагидек бўлмайди-да. Хўш, кўз остида қопча пайдо бўлишининг сабабини биласизми?
У жуда таъсирчан!
- Кўз ости терисининг эпидермис қавати жуда нозик ва таъсирчан. Шунга ҳам организмдаги ўзгаришлар ёки ташқи омилларни ўзида осон акс эттиради.
САБАБЛАРИНИ ЭСЛАБ ҚОЛИНГ!
- Носоғлом турмуш тарзи: уйқунинг етарли бўлмаслиги, зарарли одатлар, стресс ва тез-тез асабийлашиш.
- Ички аъзолар, масалан, буйрак, юрак қон-томир ёки эндокрин тизими фаолиятидаги ўзгаришлар.
- Кўз атрофи терисини нотўғри парваришлаш.
- Наслий мойиллик.
- Ташқи омиллар: қуёш нури, шамол, об-ҳаво ўзгаришлари кабилар.
ФОЙДАСИ БОР!
- Кўз ости қопчалари одатий холга айланиб қолган бўлса, таомномангиздан шўр, аччиқ маҳсулотлар, газланган ичимликларни чиқариб ташланг. Шунингдек, уйқудан олдин қаҳва ва чой ичиш одатига ҳам барҳам беринг.
- Кўп холларда кўз ости қопчаси нотўғри ҳолатда ухлагандан ҳам пайдо бўлади. Уйқу вақти бошингиз паст жойлашиб қолмаслигига диққат қилинг.
– Эрталаб ювиниб бўлганингиздан сўнг, кўз ости терисини муз бўлаклари солинган дока билан енгил ишқаланг. Совуқ компресс қон айланишини яхшилаб, теридаги шишни бартараф этади.
- Уйқудан уйғонгач, дарҳол ўрнингиздан турманг. Ётган ҳолатда кўз ости терисини бармоқларингиз билан енгил шапатиланг.
- Яхши маълум бўлган усуллардан бири: кўз ости терисига бир кун аввал ишлатилган чой халтасини қўйиб, 5 дақиқа компресс қилинг. Агар чой халтаси топилмаса, бир кун аввалги чойни илитинг-да, пахтага озроқ шимдириб, компресс ўрнида фойдаланинг.
- Арчилган картошка параги ёки бодринг ҳам кўз ости қопчасини «даволайди». Бу каби муаммо бўлмаслиги учун эса яримта хом картошкани қирғичдан чиқариб, кўз ости терисига қўйинг. 5 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб оласиз. Хом картошка терини озиқлантириб, таранглигини оширади. Қолаверса, шиш юзага келмаслигидан ҳимоялайди ҳам.
Смс Шерлар