Кўз пардозидаги хатонгизни биласизми?
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Кўз пардозидаги хатонгизни биласизми?
- Дата релиза: 18-11-16, 20:33
1. Пастки қовоқларни қора қалам билан бўяш жуда чиройли кўринади, аммо кичик ёки ўртача катталикдаги кўзлар учун эмас. Катта кўзли санамлар ҳеч иккиланмай бу усулдан фойдаланишлари мумкин.
2. Ялтироқ тенлар кўзларни катта кўрсатади, жилосиз қуруқ тенлар урф бўлишига қарамай, аксинча шаxло кўзларингизни кичик кўрсатиши мумкин. Айниқса, бундай турдаги тенларни юқори ва пастки қовоқларга бирдек суртсангиз бас, маноли қараш ҳақида орзу қилмасангиз ҳам бўлади.
3. Табиий кўринишни истаб, юз ва кўз тагига тонал крем суртмоқчимисиз. Тўxтанг! Кўзларингиз xудди уккиникидек дум-думалоқ кичкина бўлиб қоладику. Ҳеч бўлмаса киприкларга туш суртинг.
4. Кўпчилик хонимлар мовий ва жигарранг кўзларга шу рангдаги тенлардан, фойдаланишади. Бундай ҳолатда хеч бўлмаса, тенлар устидан тўқ рангли суюқ қалам суртилмаса, кўзлар кўримсиз тус олиши мумкин.
5. Агар профессионал пардоз сирларидан воқиф бўлмасангиз, жигарранг қалам ва суюқ қаламларни пастки қовоққа суртмаганингиз мақул. Кўзларингиз сузилгандай кўриниб қолади. Жигарранг – мураккаб ранг, ундан фойдаланишни ўз устасига қўйиб берганингиз маъқул.
6. Пастки ва устки қовоқларга суюқ қаламни суртиб учларини бирлаштирсангиз япон xонимларидан кам жойингиз қолмайди. Бунинг олдини олиш учун суюқ қаламни фақатгини устки қовоққа суртинг.
7. Қорачиғи чуқур жойлашган эҳтиросли кўзлар соҳибаларига, бундай табиат инъомини кичрайтириб кўрсатиб қўймаслик учун тўқ ва жилосиз, қуруқ тенлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Бундай тенлар кўзларни янада чуқурроқ кўрсатиб, гўзаллигига путур етказади.
8. Иш ёки мехмонга шошилаётганда ҳеч бўлмаса киприкларга туш суртишга улгуринг. Жайрон кўзингизга кўз тегмасин!

Смс Шерлар