Лаб бўёғи сирингизни ошкор этади!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Лаб бўёғи сирингизни ошкор этади!
- Дата релиза: 20-12-16, 20:06
- Ярим учбурчак шаклли лаб бўёғи соҳибаси тартиб-қоидаларни ҳурмат қилувчи, мантиқий фикрловчи, оғир-вазмин, шунингдек ҳар ишни ўз вақтида қилишга ўрганган хонимдир.
- Овал шаклидаги лаб бўёғи – ижодкор, ҳамиша янгилик яратишга мойил бўлган аёлларга тегишли. Уларнинг диди баланд бўлиб, табиатан муроса қилишга мойил, ҳар қандай шароитда ҳам одамлар билан келишиб кета олади.
- Текис кесилган – ишончли ва сирдош бўла оладиган аёлларга хос лаб бўёғи. Бундай аёллар ҳис-туйғуларга берилмайди, тез ва тўғри қарор қабул қила олади.
- Қия кесимли – ўзига ишончи баланд, мақсадига етишиши учун ҳар қандай тўсиқни ҳам писанд қилмайдиган аёллар лаб бўёғи. Раҳбарликка интилади.
- Текис ярим чуқурчали кесим – ҳис-туйғуларга мойил, кўнгли юмшоқ аёлларнинг лаб бўёғи шундай шаклда бўлади. Улар ҳар қандай одамни ўзларига мафтун этиш иқтидорига эгалар.
- Яримой шаклидаги лаб бўёғи ҳамма нарсага бурнини суқишни яхши кўради, жуда қизиқувчан. Мардлиги ҳам, тадбиркорлиги ҳам бор. Бир сўз билан айтганда, феълини оддий деб бўлмайди, истак ва хоҳишлари тез-тез ўзгариб туради.
- Учли овал лаб бўёғига эга аёлларни одатда, “ширингина экан” деб таърифлашади. Ўзини оиласига бахшида этишга тайёр, хонадонингизнинг ҳақиқий фариштаси бўлиши мумкин. Бошқариш ҳам қўлидан келади, ўжаргина, доимо мулоқотга муҳтож.
- Учбурчак шаклли лаб бўёғи эгасининг олижаноб ва синчков эканлигидан далолат беради. У атрофдагиларнинг эътиборига тушишни истайди, сирлилиги ҳам бор, баъзан фақат ўзи ҳақида ўйлаши ҳам мумкин. Ҳаётни севади.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар