Lagopedga savolim bor
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Lagopedga savolim bor
- Дата релиза: 22-01-17, 19:03
Мухлисларимизнинг саволларига олий тоифали логопед шифокор Лола Муминова жавоб беради…
— Болам сўзларни нотўғри талаффуз қилаяпти. Нима қилсам бўлади? Ундаги нутқ камчилиги нималарга олиб келиши мумкин?
Нодира, Тошкент шаҳри
— Болалар бу нуқсон туфайли дарсларни ўзлаштиришда тенгдошларидан орқада қолади, ўзига ишончи йўқолади ва нутқ камчилиги чуқурлашиб кетишига олиб келади. Даволаш іам қийинлашади. Аввало, ота-она ўз фарзанди билан гаплашганда, сўзларни тўғри талаффуз қилишлари лозим. Ундан сўнг ўсиб бораётган ёш болаларнинг бармоқларини кўпроқ шакллантириш керак. Масалан, боланинг бармоқларини (майда моторика) массаж қилиш зарур ёки турли пластилин (хамир, лой)дан шакллар ясаш, майда ўйинчоқларни ажратиш каби. Чунки бармоқлар ишлашининг нутққа катта таъсири бор.
— Ўғлим 2 ёшу 10 ойлик, баъзи сўзлардаги бўғинларни ўрнини алмаштириб гапиради. Масалан: бегемотни бемегот, помидорни мамидор дейди. Хавотирлана бошлаяпман.
Холида, Навоий вилояти
— Бўғинларни ўрни билан алмаштириш 2,5-3 ёшли болаларда учраб туради. Болага талаффуз қилиш қийин бўлган сўзларни бир неча марта такрорлатинг. Товушларни бир-биридан фарқлашни ўргатинг. Бу машқларнинг барчасини болага ўйин тарзида ўргатиш лозим. Масалан, шеър ёки қўшиқлар ёдлатиш, уларни такрорлаш мумкин. 3 ёшдан сўнг бу одати қолмаса, логопед мутахассисга кўрсатинг.