Лобар бўлиш учун дам олиш зарур!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Лобар бўлиш учун дам олиш зарур!
- Дата релиза: 24-12-16, 13:57
Баъзан ҳафта охирига келиб бутун вужудингизда қаттиқ толиқиш ҳис қиласиз. Ва худди она қучоғига талпинган гўдак сингари сиз ҳам якшанба яқинлашгани сайин руҳиятингизда енгиллик сезаверасиз. Аммо худо кўрсатмасину, оғзингиз ошга етдим, деб турган айни бир пайтда раҳбарият томонидан дам олиш куни ҳам ишга чиқbшингиз кераклиги эълон қилинса борми?!
Ҳа майли, мавзудан чалғимайлик. Айтмоқчи бўлганим, сизки дам олишга эҳтиёж сезаркансиз, худди шу эҳтиёж гўзаллигингизга ҳам зиён қилмайди. Мана кўрасиз, натижаси дарҳол кўзга ташланади.
9:00
Уйғонишингиз биланоқ кунни 1 стакан оддий илиқ сувдан бошланг. Суюқлик мускуллар ишини фаоллаштиради, қон айланиши ва моддалар алмашинувини яхшилайди. Буларнинг барчаси юз териси рангини тиниқлаштиради.
9:30
Нонуштага хуштаъм сули бўтқаси тайёрлаб, унга мевалар қўшиш мумкин. Бўтқани ёқтирмасангиз, сули ёрмасининг ўзини ҳам тановвул қилишингиз мумкин. Мураббо ёки асални қора нонга суртиб енг. Мевали салатлардан ўзингизни чекламанг. Углеводларга бой ҳар қандай озуқа маҳсулоти яхши нонушта ҳисобланади.
11:00
Айнан шу вақт барча аёллар учун энг муҳим (баъзилари учун эса жуда оғриқли) қош териш, оёқ-қўлларни эпиляция қилишга қулай. Сабаби, куннинг шу пайтида аёл организмининг оғриқларга таъсирчанлиги пасаяркан.
12:00
Ёқимли тадбирлар навбати ҳам келди. Келинг, юз териси ва бадан учун енгил пилинг ташкил қиламиз.
Сув буғида 2 ош қошиқ асални эритиб, 1/2 лимон ва 1 ош қошиқ буғдой кепаги билан аралаштиринг. Тайёр пилингни юзингизга ва баданингизга суртгач, илиқ сув билан ювинг.
14:00
Мазали тушликдан кейин кечгача куч тўплаш учун мириқиб ухлаб олсангиз зиён қилмайди. Ёки бўлмаса, юзингизга ниқоб суртиб, 15 дақиқа дам олинг. Бунинг учун юзингизга 1 ош қошиқ сметана суртиб, устидан айлана қилиб кесилган бодринг қўйинг.
14:30
Агар ниҳоят ухлашга жазм қилган бўлсангиз, ётишдан олдин товонингизга озиқлантирувчи кремни қалин қилиб суртиб, устидан пайпоқ кийиб ётинг. Агар кундузи ухламайдиган бўлсангиз, бу ишни кечкурун ухлашдан олдин қиласиз.
16:30
Жисмоний зўриқишларсиз сарвқомат бўлишни истайсизми? Бу мумкин эмас! Сузишга ёки аэробикага боришга вақтингиз ё имкониятингиз бўлмаса, кўпроқ пиёда сайр қилиш учун боғга чиқинг. Натижа деярли бир хил.
18:00
Пиёда юравериб, роса оч қолдингиз. Энди кечки овқат кўнгилдагидек бўлиши керак. У иложи борича оқсилли таомлардан (гўшт, балиқ, тухум, дуккакли ўсимликлар ва сабзавотлар) иборат бўлсин.
23:30
Кунингиз бежиз ўтмади. Ташқи кўринишингиз янада гўзаллашиши учун роса ҳаракат қилдингиз. Бу уринишларингиз эртага шундай натижа берсинки…
Эртароқ ётиб, ухлашга ҳаракат қилинг. Узоғи, 23:30. Ўша куни ухлашдан олдин қизиқарли китоб ўқиманг! У уйқу учун аталган вақтингизнинг 1-2 соатини уялмай ўғирлаб қўяди. Эсда тутинг, қанча кам ухласангиз, эртасига уринишларингиз эвазига ваъда қилинган ҳусн ҳам шунчага камайиши мумкин.
ГУЛНОЗА