Мактаб ўқувчисининг 8 та муаммосига ечим
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Мактаб ўқувчисининг 8 та муаммосига ечим
- Дата релиза: 23-11-16, 20:01
Аҳамият берган бўлсангиз, мактабга қатнайдиган боланинг феъл-атвори боғчага борадиган ука-синглисидан анча фарқланади. Чунки фарзандингиз секин-аста катта болалалр дунёсига кириб бораяпти. Бироқ боланинг ёши улғайгани сари феълидаги ўзгаришлар ва бошқа таъсирлар сабаб турли муаммолар юзага кела бошлайди. Уларга тўғри ечим топиш эса ота-она ва педагогларнинг зиммасида. Бошланғич синфдаги ва ўсмир ёшдаги мактаб ўқувчиларининг руҳияти ҳамда ёшига хос ўзгаришлар юзасидан қуйидаги ҳолатларни аниқладик.
«Мактабга боришни хоҳламайман»
Кичик ёшдаги боланинг мактабга боришни хоҳламаслиги кўп ҳолларда унга етарли меҳр-муҳаббат етишмаётганидан дарак беради. Эҳтимол у сиз билан бирга дарс тайёрлашни истаётгандир? Қизиқишлари ҳақида билдиргиси келаётгандир-у, аммо сизда бу ишлар учун вақт етарли эмасдир? Ўсмирлик остонасидаги болалар руҳияти ўзгарувчан бўлади. Шу боис уларнинг мактабга боришни истамасликларини четдан синчиклаб кузатиш ва муаммони тинч йўл билан ҳал этиш керак.
Мактабда: агар фарзандингизнинг ташқи таъсир сабаб ўқишга иштиёқи сусайган бўлса, ўз устида ишлаши ва қобилиятларини намойиш этиши учун шароит яратинг. Бироқ юқори синф ўқувчисини дарс жараёнига кириб кузатиш тўғри эмас. Болангиз бу ҳолатдан ўзини ноқулай ҳис этиб, аксига иш кўришга ўтади. Агар унинг норозиликлари давом этаверса, бошқа мактабга ўтказишдан ўзга чорангиз йўқ.
Уйда: фарзандингиз билан кўпроқ суҳбатлашинг, унинг нима истаётгани, қандай мақсадлари, қизиқишлари борлиги ҳақида сўранг. Бирга дарс тайёрланг, билмаганларини ҳаётий тажрибангиздан келиб чиқиб тушунтиринг.
«Ўқиб ким бўлардим?
Пулдор бўлиш учун ўқиш шарт эмас!»
Бошланғич синф ўқувчисининг пул топишга қизиқиши бирор фильм намойиши ёки машҳур инсонларга тақлид юзасидан келиб чиқади. Бу ўтиб кетадиган ҳолат. Аммо ўсмир ёшдаги бола учун жиддий эътибор зарур.
Мактабда: молиявий масалалар ечими ва даромад топиш учун ҳисоб-китоб каби масалалар юзасидан маърузалар олиб боорилса, бола ўзини қизиқтирган маълумоларга эга бўлади. Шу билан бирга, пул топиш учун қандай билим талаб қилиниши ҳам тушунтирилиб борилса, болада аста-секин керакли хулоса шаклланади.
Уйда: ўсмир ёшдаги болаларнинг ўқишга бўлган қизиқиши пул топиш билан ўрин алмашаётганининг турли сабаблари бўлиши мумкин. Масалан, оилавий муносабатлар, ташқи муҳит таъсири ва ҳоказо. Бу ҳолатда болани тўғри йўналтириш учун омадли, ишбилармон ва асосийси, фарзандингиз ҳурмат қиладиган бирор танишингизни у билан суҳбатга жалб қилинг. Ишнинг кўзини яхши биладиган ҳеч бир зиёли инсон «ўқимагин» дея маслаҳат бермайди.
«Ўқитувчимни ёқтирмайман»
Одатда бошланғич синф ўқувчилари кўпроқ эътибор талаб қилишади. Дарс берувчи муаллим унга етарли даражада эътибор қаратмаса, у ўзини ортиқчадек ҳис эта бошлайди ва билим бераётган инсонни ўзидан узоқлаштириш туйғуси пайдо бўлади. Бу ҳолатда ота-оналар фарзандларига вазиятни тўғри тушунтириб, унинг қарашларини ўзгартиришлари лозим. Шу билан бирга, ўқитувчининг дарс бериш жараёнини ҳам кузатиб, зарур ҳолларда у билан ҳам суҳбатлашиш даркор.
Катта ёшли боланиг ўқитувчисини ёқтирмаслиги учун жиддий асос бўлиши лозим. Эҳтимол ўқитувчи томонидан кўпчиликнинг олдида танқид, изза қилиниши бола руҳиятига салбий таъсир этгандир. Бу вазиятда сизнинг ҳаракатингиз холис бўлишига ахамият беринг. Синфдошларининг ўқитувчи ҳақидаги фикрларини ўрганинг. Лекин бу ишингиздан фарзандингиз хабар топмасин. Бордию болангиздан ташқари бошқалар ҳам ўқитувчининг ҳаракатларидан норози бўлишса, бу ҳақда мактаб маъмурияти билан суҳбатлашинг. Агар фарзандингизнинг ўзига тегишли муаммога дуч келсангиз, ўқитувчиси билан уни юзма-юз қилиб, муаммога нуқта қўйинг.
Тортинчоқлик, ўзидан уялиш...
Кичик ёшдаги болалар фикрларини очиқ-ойдин баён этишлари учун уларга шунчаки имконият берилмаса, тортинчоқлик пайдо бўлади. Ёки баъзи ҳолларда ота-она томонидан «нимани ҳам билардинг, ҳали бола бўлсанг» қабилиди иш тутилса ҳам бола мустақил фикрлашдан чўчиб қолиб, уятчанлик юзага келади.
Ўсмирлар билан мулоқотда иложи борича ташқи кўриниши, фикрлаши, ёшига нисбатан бўлаётган ўзгаришлар хусусида танқид қилмаслик керак. Шундоқ ҳам бу ёшдаги ўғил-қизлар ўзларидаги ўзгаришлардан уялиб, тортинишади. Агар уларни танқид қилаверсангиз, бу келгусида баъзи комплекслар шаклланишига замин яратади. Ўғил болага «Овозинг дўриллаб қолибди» ёки қиз болаларга «Бўйинг қаёққа қараб ўсиб кетаяпти, энгашиброқ юр», каби танқидлар камситишдек туюлади. Бордию ўзидан уялиш ҳисси ўспиринликда ҳам давом этса, кейинчалик ўзига бўлган ишночнинг пасайиши кузатилиши мумкин. Бундай вазиятда ота-оналар ва мураббийлар боланинг қизиқишларидан келиб чиқиб, бирор машғулот ёки спорт турига жалб этишлари лозим.
Мустақил фикрлай олмаслик
Фарзандингиз келажакда атрофдагилардан тортинмаслиги учун ҳозирданоқ фикр-мулоҳазаларини очиқ-ойдин билдиришга ўргатинг. Аҳамият беган бўлсангиз, дарсда жавоб бериш учун чиққан аксарият болалар мавзуни яхши билсалар-да, кўпчилик олдида сўзлашга тортинишади. Бу ҳолат боланинг уятчанлигидан эмас, балки фикрини билдиришда кўринмас тўсиқлардан ўта олмаслиги билан изоҳланади.
Мактабда: фикрини бемалол билдира олмайдиган болалар учун махсус очиқ дарслар ташкил этиб, дебатлар (савол ташланиб, ҳамма иштирокчининг фикри эшитилади) уюштирилиши керак. Бу ҳолатда ўқитувчидан ҳам эътибор талаб қилинади. Агар боланинг фикрини тўғри-нотўғри бўлса ҳам охиригача тинглаб, сўнг мулоҳазангизни айтсангиз, у сиздан тортинмайди.
Уйда: эҳтимол оилангизда боланинг сўзи тингланмай, фикрлари инобатга олинмас. «Менинг айтганим бўлади, оғзингни юм» каби сўзлар бола руҳиятида таъқиқларни кучайтириб, мустақил бирор нима айтиши учун монеълик қилади. Унутманг, бола тарбиясида унинг қизиқишлари ва дунёқарашини ҳам ҳисобга олиш, зуғум ўтказмаслик керак.
Ўзаро мусобақалашиш
Бу муаммони ота-оналарнинг ўзлари юзага келтиришади. «Акангга ўхшасанг бўлмайдими? Намунча бўшсан?! Ўртоғингни қара, қандай пишиқ, пухта!» Агар бир думалаб бола бўлиб қолганингизда бундай таққослашлар қандай таъсир этишини эслаган бўлардингиз. Биргина мана шу сўзлар сабаб бола мактабда ҳам бошқалардан устун бўлишга интилади. Унинг бу ҳаракатлари тиришқоқлигидан бўлса-ку яхши, аммо феълига салбий таъсир кўрсатса, улғайганида ҳам панд бериши мумкин.
Мактабда: «Нега Анварга ўхшаб жавоб беришни билмайсан? Ўрган ундан!» каби таққослашлар деярли ҳар бир синф машғулотида янграйди. Педагоглар бошқа синфдошини ўрнак қилиб кўрсатиб, болани яхши ўқишга жалб этишни исташади. Аммо ҳамма вақт ҳам бола буни тўғри тушунмайди. Болаларни бир-бирлари билан мусобақалашишга эмас, ҳамжихатликда иш қилишга ўргатиш лозим.
Уйда: ҳар бир боланинг ўз дунёси, ҳаёти ва келажаги бор. Уларни бошқаларга таққослаб, ўзгартира олмайсиз. Фарзандингизни борича қабул қилинг. Унутманг, ака-ука, опа-сингилни таққослаб, бир-бирига қарши қилиш эмас, биргаликда кўп нарсага эришиши мумкинлигини уқтириб тарбиялаш лозим.
Муштумзўр
Мактаб ўқувчилари орасида муштумзўрлар кўплаб топилади. Айниқса, бошланғич синфлар билан хайрлашиб, юқори синфларга ўтаётган пайтда болалар ўртасида энг кучлилари ажралиб чиқиб, улар жисмоний куч билан ҳамма ишни ҳал қилса бўлади, деб ўйлашади. Улар билан тушунтириш ишлари олиб борилмаса, келажакда бундай болалардан кучли шахс чиқмайди. Баъзида шунчаки омадсиз инсон бўлиб, четда қолишлари ҳам мумкин.
Мактабда: жисмоний куч билан кўп нарсага эришиб бўлмаслигини омадли, ҳурмат-эътибордаги кишилар мисолида тўғри тушунтириш керак. Жамиятда ўрнини топиш учун билим ва савия кучли бўлсагина ҳақиқатан ҳам кучли шахс дея эътироф этилишини сингдириш лозим.
Уйда: муштумзўр бола тарбиясида отанинг ўрни катта. Кимнингдир бурнини қонатиб келган ўғлингиздан фахрланиб, кейинги сафар бошини ёриб келишига сабаб бўласиз. Қарабсизки, сизнинг руҳлантиришингиз билан келгусида жиноятга қўл уриши ҳам ҳеч гап эмас. Куч-қуввати тўлиб-тошиб кетаётган бўлса, бирор машғулотга қизиқтиринг. Мисол учун, спорт тўгаракларига қатнасин.
Касб танлаш муаммоси
14-15 ёшли болани касб танлашга мажбурлаш тўғри эмас. Бу ёшда фарзандингиз кўзингизга анча улғайгандек кўринса-да, аслида у ҳали бола. Қизиқишлари ҳам шунчалар кўпки, қай бирини танлашни ҳам билмайди. Агар ташқаридан босим ўтказилаверса, тўғри келганини танлаб, кейин афсусланиб юриши мумкин. Боланинг қизиқишлари билан ҳисоблашиш уларнинг амалга ошиши учун имконият яратиб бериш ҳам ота-она, ҳам педагогларнинг вазифасидир.
Мактабда: бола касб танлашда адашмаслиги учун кичиклигидан унинг қизиқишлари ҳақида суриштириб, имкониятини ўрганиш керак. Бунда педагогнинг асосий вазифаси касбларнинг молиявий характери эмас, масъулияти ва жамиятдаги ўрни, фойдаси ҳақида маълумот беришдир.
Уйда: «Мен шу жойда ўқий олмагандим, энди сен ўқийсан», Дея ўзингиз эришолмаган касбга болангиз қизиқмаса, уни мажбурламанг. Эҳтимол унинг қизиқишлари умуман бошқачадир. Касб фақат пул топиш учун танланмайди. Қачонки қилаётган иши ўзи учун қадрли бўлса, жамиятда ҳам ўрнини топади. Бунинг учун ота-онанинг вазифаси болани тўғри йўналтириш ва ютуқ-камчиликларида ҳам руҳлантиришдан иборатдир.
Руҳшунос Шаҳноза ҲАЛИЛОВА тавсиялари асосида Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар