Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Мандарин холестеринни камайтиради
Мандарин холестеринни камайтиради

Мандарин холестеринни камайтиради

Мандарин холестеринни камайтиради
Совуқ мавсумда мандарин истеъмол қилиш турли инфекцияларга чидамли бўлишда ёрдам беради. Шунингдек, тунги уйқу давомида ўпка ва бронхларда йиғилган шилимшиқ ажралмаларни наҳорга мандарин шарбатини қабул қилиш билан бартараф этиш мумкин.

Рецепт:
Қуруқ йўтални енгиллаштириш ва балғам енгил кўчиши учун: 1 дона мандарин пўстининг 4/1 қисмини қуритиб, 1 стакан қайнаган сувда дамланг. Суюқликни чой ўрнида кунига 2-3 маҳал ичиш мумкин.
Холестерин миқдорини камайтиришда: данаксиз, кичикроқ мандаринни танлаб, пўстини арчиб, бироз қуритинг. Сўнг 1 стакан қайнаган сувда дамлаб, усти ёпиқ идишда 10 дақиқа тиндиринг. Дамламани кун давомида 2-3 қисмга бўлиб қабул қилинади. Муолажа давомийлиги умумий ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади.
Асабни тинчлантиришда: мандариндан тайёрланган шарбатни тунги уйқудан аввал ичиш асаб тизимини яхшилайди ҳамда уйқуни меъёрлаштиради.
Юрак мушакларини мустаҳкамлаш учун мандарин мевасини оқ пўстлоғи билан истеъмол қилинади.
Ҳомиладор аёллар учун айниқса, биринчи уч ойликда мандарин меваси жуда зарур. Чунки бу вақтда аёл организмида С витамини танқислиги бошланади. Бироқ шуни унутмангки, мандариннинг ортиқчаси зиён. Ҳомиладор аёллар учун кун давомида 1-2 та кичик мандарин мевасини истеъмол қилиш меъёр саналади.

Кимларга мумкин эмас?

Ошқозон фаолияти билан боғлиқ хасталикларда, 12 бармоқли ичак яраси, гастритда мандарин ейиш тавсия этилмайди. Шунингдек, мандарин меваси буйрак фаолияти учун ҳам зарарли. Гепатит, нефрит ва холецистит касалликларида умуман таъқиқланади. Аллергик тошмаларга мойиллиги бўлган кичик ёшдаги болалар учун тавсия этилмайди.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: