Маст ҳолда яқинлик қилиш ва эрдан талоқ сўраш ҳукми...!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Маст ҳолда яқинлик қилиш ва эрдан талоқ сўраш ҳукми...!
- Дата релиза: 13-08-14, 22:48
Савол: ассалому алайкум, қори
ака. Аллоҳ қилаётган
ишларингизга яраша мукофот
берсин! Мен ибодат қиламан,
алҳамдулиллаҳ. Лекин эрим
ибодатда эмас. Кўпинча ичиб
келади. Билишимча, маст
қилувчи ичимлик қирқ кунгача
одамнинг қонида бўларкан.
Эрим ичиб келганидан сўнг
ётоғига чақиради. Мен унга
бундай ҳолда яқинлашиш
мумкин эмаслигини
тушунтирсам ҳам бўлмаяпти.
Агар эр хотинини талаб қилса
аёли ўчоқ бошида бўлса ҳам
итоат қилиши, бўлмаса
гуноҳкор бўлишини биламан.
Акс ҳолда Аллоҳнинг ғазабига
учрайди. Саволим шуки, эрим
маст ҳолда алоқага мойиллик
билдирса, мен нима қилишим
керак? Яна муслима аёл қайси
пайтларда эридан талоқ
қилишини сўрашга ёки эрининг
рухсатисиз ўз ихтиёри билан
иш қилишга ҳақли бўлади?
Жавобингиз учун олдиндан
катта раҳмат!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Муслима аёл Аллоҳга маъсият
бўлмаган ишларда эрига итоат
этиши лозимдир. Акс ҳолда
қаттиқ гуноҳкор бўлади.
Жумладан, эр хоҳлаган вақтида
(аёли ҳайз ва нифос
кўрмаётган бўлса) хотини
билан жинсий алоқа қилишга,
ҳайз вақтида тизза ва киндик
орасидан бошқа жойларидан
фойдаланишга ҳаққи бор. Эр
хотинини тўшакка чақирганида
хотин инкор қилса, унга
Аллоҳнинг ғазаби ёғилиши
ҳақида ривоятлар нақл
қилинган.
Бу масаланинг бир жиҳати.
Бошқа тарафдан олиб
қараганда, одам маст қилувчи
ичимликлар ичганидан кейин
қирқ кун давомида унинг солиҳ
амаллари қабул бўлмайди.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﻤْﺮٍﻭ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻨْﻬُﻘَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﻦْ ﺷَﺮِﺏَ ﺍﻟْﺨَﻤْﺮَ ﻓَﺴَﻜِﺮَ ﻟَﻢْ ﺗُﻘْﺒَﻞْ
ﻟَﻪُ ﺻَﻼَﺓٌ ﺃَﺭْﺑَﻌِﻴﻦَ ﺻَﺒَﺎﺣًﺎ ، ﻓَﺈِﻥْ ﻣَﺎﺕَ ﺩَﺧَﻞَ
ﺍﻟﻨَّﺎﺭَ ، ﻓَﺈِﻥْ ﺗَﺎﺏَ ﺗَﺎﺏَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ، ﻓَﺈِﻥْ ﻋَﺎﺩَ
ﻓَﺸَﺮِﺏَ ﻓَﺴَﻜِﺮَﻟَﻢْ ﺗُﻘْﺒَﻞْ ﻟَﻪُ ﺻَﻼَﺓٌ ﺃَﺭْﺑَﻌِﻴﻦَ
ﺻَﺒَﺎﺣًﺎ ، ﻓَﺈِﻥْ ﻣَﺎﺕَ ﺩَﺧَﻞَ ﺍﻟﻨَّﺎﺭَ ، ﻓَﺈِﻥْ ﺗَﺎﺏَ
ﺗَﺎﺏَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ، ﻓَﺈِﻥْ ﻋَﺎﺩَ ﻓَﺸَﺮِﺏَ ﻓَﺴَﻜِﺮَ
ﻟَﻢْ ﺗُﻘْﺒَﻞْ ﻟَﻪُ ﺻَﻼَﺓٌ ﺃَﺭْﺑَﻌِﻴﻦَ ﺻَﺒَﺎﺣًﺎ ، ﻓَﺈِﻥْ
ﻣَﺎﺕَ ﺩَﺧَﻞَ ﺍﻟﻨَّﺎﺭَ ، ﻓَﺈِﻥْ ﺗَﺎﺏَ ﺗَﺎﺏَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ،
ﻓَﺈِﻥْ ﻋَﺎﺩَ ﺍﻟﺮَّﺍﺑِﻌَﺔَ ﻛَﺎﻥَ ﺣَﻘًّﺎ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟﻠﻪِ ﺃَﻥْ
ﻳُﺴْﻘِﻴَﻪُ ﻣِﻦْ ﻃِﻴﻨَﺔِ ﺍﻟْﺨَﺒَﺎﻝِ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ
ﻗَﺎﻟُﻮﺍ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﻭَﻣَﺎ ﻃِﻴﻨَﺔُ ﺍﻟْﺨَﺒَﺎﻝِ
ﻗَﺎﻝَ: ﻋُﺼَﺎﺭَﺓُ ﺃَﻫْﻞِ ﺍﻟﻨَّﺎﺭِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ.
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Ким (бир марта)
хамр ичиб маст бўлса, Аллоҳ
унинг қирқ кунлик намозини
қабул қилмайди. Агар ўлса,
жаҳаннамга киради. Агар
тавба қилса, Аллоҳ унинг
тавбасини қабул қилади. Агар
яна қайтиб маст қилувчи
ичимликни ичса, Аллоҳ унинг
намозини қирқ кун қабул
қилмайди. Агар ўлса,
жаҳаннамга киради. Агар
тавба қилса, Аллоҳ унинг
тавбасини қабул қилади. Агар
яна қайтиб маст қилувчи
ичимлик ичса, қирқ кун Аллоҳ
унинг намозини қабул
қилмайди. Агар ўлса,
жаҳаннамга киради. Агар
тавба қилса, Аллоҳ унинг
тавбасини қабул қилади. Агар
тўртинчи бор (хамр ичишга)
қайтса, қиёмат кунида у
(кимса)ни Тийнатул хаболдан
суғориш Аллоҳнинг
зиммасида бўлади”,
деганларида: “Эй Расулуллоҳ,
Тийнатул хабол нима?” деб
сўралди. У зот: “(Тийнатул
хабол) жаҳаннам аҳлининг
(баданларидан чиққан)
йирингдир”, дедилар
(Термизий, Ибн Ҳиббон ва
Ҳоким ривоят қилган).
Демак, бирон банда хамр ичиб,
маст бўлса, “Аллоҳ унинг қирқ
кунлик намозини қабул
қилмайди”.
Қирқ кун давомида банданинг
намози, гарчи ибодатни адо
қилиш унинг бўйнидан соқит
бўлса ҳам, қилган амалига voydodshou.net saytidan olingan. савоб берилмайди. Шу
маънода имом Нававий
айтади: “Ҳар бир тоатнинг икки
муҳим жиҳати бор. Биринчиси,
амални бажарувчи бўйнидан
адо этишнинг соқит бўлиши
(яъни, амални бажарганлик).
Иккинчиси, қилган амалига
савоб олиш. Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам бу ерда
“намознинг қабул
қилинмаслиги” деганда унинг
учун савоб берилмаслигини
назарда тутмоқдалар”.
ﻭَﻋَﻦْ ﻣُﺠَﺎﻫِﺪٍ ﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﺷَﺮِﺏَ ﺍﻟْﺨَﻤْﺮَ ﻓَﻠَﻢْ ﻳَﻨْﺘَﺶِ ﻟَﻢْ
ﺗُﻘْﺒَﻞْ ﻟَﻪُ ﺻَﻼَﺓٌ ﻣَﺎ ﺩَﺍﻡَ ﻓِﻲ ﺟَﻮْﻓِﻪِ ﺃَﻭْ
ﻋُﺮُﻭﻗِﻪِ ﻣِﻨْﻬَﺎ ﺷَﻲْﺀٌ ﻭَﺇِﻥْ ﻣَﺎﺕَ ﻣَﺎﺕَ ﻛَﺎﻓِﺮًﺍ
ﻭَﺇِﻥْ ﺍﻧْﺘَﺸَﻰ ﻟَﻢْ ﺗُﻘْﺒَﻞْ ﻟَﻪُ ﺻَﻼَﺓٌ ﺃَﺭْﺑَﻌِﻴﻦَ
ﻟَﻴْﻠَﺔً ﻭَﺇِﻥْ ﻣَﺎﺕَ ﻓِﻴﻬَﺎ ﻣَﺎﺕَ ﻛَﺎﻓِﺮًﺍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺃﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ.
Мужоҳид Ибн Умар
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилади: “Ким хамр (маст
қилувчи ичимлик) ичса-ю, маст
бўлмаса, модомики унинг
ичида ёки томирларида
хамрдан бирон нарса бор
экан, унинг намози қабул
қилинмайди. Агар у шу ҳолда
ўлса, кофир бўлиб ўлади. Агар
хамр ичиб бироз маст бўлса,
унинг қирқ кунлик намози
қабул қилинмайди. Агар у шу
давр мобайнида ўлиб қолса,
кофир ҳолда ўлади” (Насоий
ривоят қилган).
Ҳурматли муслима синглим, сиз
бундай ҳолатда эрингизга
чиройли насиҳат қилишингиз,
бор имконингизни ишга солиб
уни тўғри йўлга бошлашга
ҳаракат қилишингиз лозим. Уни
тергаш ё “адаби”ни бериш
учун жинсий алоқадан бош
тортиб бўлмайди. Зеро, умумий
қоидага кўра, бу иш муслима
аёл учун жоиз эмас. Илло эр
маст қилувчи ичимликлар ичиб
ё ҳаром нарсалар еб келган
бўлса, у билан жимоъ қилишга
қарши чиқишингиз жоиз бўлса
керак. Сабаби Аллоҳга маъсият
бўладиган ишларда бандага
итоат этилмайди.
ﻋَﻦْ ﻋَﻠِﻴٍّﺮَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ ﻃَﺎﻋَﺔَ ﻟِﻤَﺨْﻠُﻮﻕٍ
ﻓِﻲ ﻣَﻌْﺼِﻴَﺔِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻋَﺰَّ ﻭَﺟَﻞَّ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу
анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ азза ва жаллага
маъсият (қилинадиган
ишлар)да махлуққа итоат
этилмайди” (Аҳмад ва
Табароний ривояти. Ҳадис
санади саҳиҳ).
Оламлар Парвадигори ва
Яратувчиси бўлган Аллоҳ
таолога маъсият бўладиган
ишларда Аллоҳ тарафидан
яратилган ожиз бандага итоат
этилмайди. Итоат фақат яхши
ишларда бўлади. Зеро, ўша
жинсий алоқа натижасида
фарзанд бўлиб қолса, нопок
ҳолдаги отанинг сулбидан
бунёд бўлган саналади...
Сиз эрингизга инсоф ва ҳидоят
сўраб дуо қиласиз. Агар эрингиз
сизнинг даъватингиз ва
дуойингиз сабабидан ҳидоят
йўлига кирса, алҳамдулиллаҳ.
Аммо залолат йўлида давом
этадиган бўлса, унга ортиқча
қўполлик қилманг, яхшиликча
талоқ сўрашингиз жоиз бўлади
(аслида бирон сабабсиз эридан
талоқ сўраш мумкин эмас).
Сабаби сизни у билан боғлаб
турган ришта, ҳидоят ва
салоҳият риштаси узилди.
Муслима аёлнинг ароқхўр,
бетавфиқ, бенамоз, Аллоҳнинг
зикридан йироқ эр билан бирга
яшаши тўғри эмас. Шу маънода
ундан талоқ сўрашингиз
мумкин. Агар эр хотинини
талоқ қилишни хоҳламаса,
қозига, ҳозирги вақтда олим ё
имомлардан бирига мурожаат
қилиб, эри уни талоқ қилиши
сўралади.
Қуйидаги ҳолатларда муслима
аёл эридан талоқ сўраши
жоиздир:
1. Эр хотинининг ҳақларини
адо қилолмаса, унга чиройли
муомалада бўлмаса, нафақа ва
маскан билан таъминлай
олмаса;
2. Эр шаръий сабабсиз
хотинини урса, сўкса ва
лаънатласа;
3. Эр йиллаб ё бир неча ойлаб
сафарда қолиб кетса ва аёл
фитнага тушишидан қўрқса;
4. Эрда бепуштлик, жинсий
алоқага лаёқатсизлик ва
ёқимсиз касаллик бўлса;
5. Эр фосиқ бўлса, кабира ва
ҳалок қилувчи гуноҳларни
содир этса, фарз ибодатларни
бажармаса;
6. Аёл эрида унга бўлган қаттиқ
нафратни ҳис қилса, эрига
нисбатан муҳаббати ва меҳри
бўлмаса;
7. Эр хотини қариндошларини,
хусусан ота-онасини зиёрат
қилишига тўсқинлик қилса ва
ҳоказо.
Хулоса қиладиган бўлсак,
муслима аёл эрининг шариатга
мос келувчи ҳамма
талабларини бажо келтириши,
у билан аҳил-иноқ ҳаёт
кечириши лозим. Акс ҳолда
эрига итоатсизлик сабабидан
катта гуноҳ ишни қилган
бўлади. Илло юқорида саналган
ҳолатларда муслима аёл
эридан талоқ сўраши, яна
Аллоҳга маъсият бўладиган
ишларда эрига итоат этмаслиги
жоиз. Валлоҳу аълам!
ака. Аллоҳ қилаётган
ишларингизга яраша мукофот
берсин! Мен ибодат қиламан,
алҳамдулиллаҳ. Лекин эрим
ибодатда эмас. Кўпинча ичиб
келади. Билишимча, маст
қилувчи ичимлик қирқ кунгача
одамнинг қонида бўларкан.
Эрим ичиб келганидан сўнг
ётоғига чақиради. Мен унга
бундай ҳолда яқинлашиш
мумкин эмаслигини
тушунтирсам ҳам бўлмаяпти.
Агар эр хотинини талаб қилса
аёли ўчоқ бошида бўлса ҳам
итоат қилиши, бўлмаса
гуноҳкор бўлишини биламан.
Акс ҳолда Аллоҳнинг ғазабига
учрайди. Саволим шуки, эрим
маст ҳолда алоқага мойиллик
билдирса, мен нима қилишим
керак? Яна муслима аёл қайси
пайтларда эридан талоқ
қилишини сўрашга ёки эрининг
рухсатисиз ўз ихтиёри билан
иш қилишга ҳақли бўлади?
Жавобингиз учун олдиндан
катта раҳмат!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Муслима аёл Аллоҳга маъсият
бўлмаган ишларда эрига итоат
этиши лозимдир. Акс ҳолда
қаттиқ гуноҳкор бўлади.
Жумладан, эр хоҳлаган вақтида
(аёли ҳайз ва нифос
кўрмаётган бўлса) хотини
билан жинсий алоқа қилишга,
ҳайз вақтида тизза ва киндик
орасидан бошқа жойларидан
фойдаланишга ҳаққи бор. Эр
хотинини тўшакка чақирганида
хотин инкор қилса, унга
Аллоҳнинг ғазаби ёғилиши
ҳақида ривоятлар нақл
қилинган.
Бу масаланинг бир жиҳати.
Бошқа тарафдан олиб
қараганда, одам маст қилувчи
ичимликлар ичганидан кейин
қирқ кун давомида унинг солиҳ
амаллари қабул бўлмайди.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﻤْﺮٍﻭ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻨْﻬُﻘَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﻦْ ﺷَﺮِﺏَ ﺍﻟْﺨَﻤْﺮَ ﻓَﺴَﻜِﺮَ ﻟَﻢْ ﺗُﻘْﺒَﻞْ
ﻟَﻪُ ﺻَﻼَﺓٌ ﺃَﺭْﺑَﻌِﻴﻦَ ﺻَﺒَﺎﺣًﺎ ، ﻓَﺈِﻥْ ﻣَﺎﺕَ ﺩَﺧَﻞَ
ﺍﻟﻨَّﺎﺭَ ، ﻓَﺈِﻥْ ﺗَﺎﺏَ ﺗَﺎﺏَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ، ﻓَﺈِﻥْ ﻋَﺎﺩَ
ﻓَﺸَﺮِﺏَ ﻓَﺴَﻜِﺮَﻟَﻢْ ﺗُﻘْﺒَﻞْ ﻟَﻪُ ﺻَﻼَﺓٌ ﺃَﺭْﺑَﻌِﻴﻦَ
ﺻَﺒَﺎﺣًﺎ ، ﻓَﺈِﻥْ ﻣَﺎﺕَ ﺩَﺧَﻞَ ﺍﻟﻨَّﺎﺭَ ، ﻓَﺈِﻥْ ﺗَﺎﺏَ
ﺗَﺎﺏَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ، ﻓَﺈِﻥْ ﻋَﺎﺩَ ﻓَﺸَﺮِﺏَ ﻓَﺴَﻜِﺮَ
ﻟَﻢْ ﺗُﻘْﺒَﻞْ ﻟَﻪُ ﺻَﻼَﺓٌ ﺃَﺭْﺑَﻌِﻴﻦَ ﺻَﺒَﺎﺣًﺎ ، ﻓَﺈِﻥْ
ﻣَﺎﺕَ ﺩَﺧَﻞَ ﺍﻟﻨَّﺎﺭَ ، ﻓَﺈِﻥْ ﺗَﺎﺏَ ﺗَﺎﺏَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ،
ﻓَﺈِﻥْ ﻋَﺎﺩَ ﺍﻟﺮَّﺍﺑِﻌَﺔَ ﻛَﺎﻥَ ﺣَﻘًّﺎ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟﻠﻪِ ﺃَﻥْ
ﻳُﺴْﻘِﻴَﻪُ ﻣِﻦْ ﻃِﻴﻨَﺔِ ﺍﻟْﺨَﺒَﺎﻝِ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ
ﻗَﺎﻟُﻮﺍ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﻭَﻣَﺎ ﻃِﻴﻨَﺔُ ﺍﻟْﺨَﺒَﺎﻝِ
ﻗَﺎﻝَ: ﻋُﺼَﺎﺭَﺓُ ﺃَﻫْﻞِ ﺍﻟﻨَّﺎﺭِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ.
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Ким (бир марта)
хамр ичиб маст бўлса, Аллоҳ
унинг қирқ кунлик намозини
қабул қилмайди. Агар ўлса,
жаҳаннамга киради. Агар
тавба қилса, Аллоҳ унинг
тавбасини қабул қилади. Агар
яна қайтиб маст қилувчи
ичимликни ичса, Аллоҳ унинг
намозини қирқ кун қабул
қилмайди. Агар ўлса,
жаҳаннамга киради. Агар
тавба қилса, Аллоҳ унинг
тавбасини қабул қилади. Агар
яна қайтиб маст қилувчи
ичимлик ичса, қирқ кун Аллоҳ
унинг намозини қабул
қилмайди. Агар ўлса,
жаҳаннамга киради. Агар
тавба қилса, Аллоҳ унинг
тавбасини қабул қилади. Агар
тўртинчи бор (хамр ичишга)
қайтса, қиёмат кунида у
(кимса)ни Тийнатул хаболдан
суғориш Аллоҳнинг
зиммасида бўлади”,
деганларида: “Эй Расулуллоҳ,
Тийнатул хабол нима?” деб
сўралди. У зот: “(Тийнатул
хабол) жаҳаннам аҳлининг
(баданларидан чиққан)
йирингдир”, дедилар
(Термизий, Ибн Ҳиббон ва
Ҳоким ривоят қилган).
Демак, бирон банда хамр ичиб,
маст бўлса, “Аллоҳ унинг қирқ
кунлик намозини қабул
қилмайди”.
Қирқ кун давомида банданинг
намози, гарчи ибодатни адо
қилиш унинг бўйнидан соқит
бўлса ҳам, қилган амалига voydodshou.net saytidan olingan. савоб берилмайди. Шу
маънода имом Нававий
айтади: “Ҳар бир тоатнинг икки
муҳим жиҳати бор. Биринчиси,
амални бажарувчи бўйнидан
адо этишнинг соқит бўлиши
(яъни, амални бажарганлик).
Иккинчиси, қилган амалига
савоб олиш. Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам бу ерда
“намознинг қабул
қилинмаслиги” деганда унинг
учун савоб берилмаслигини
назарда тутмоқдалар”.
ﻭَﻋَﻦْ ﻣُﺠَﺎﻫِﺪٍ ﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﺷَﺮِﺏَ ﺍﻟْﺨَﻤْﺮَ ﻓَﻠَﻢْ ﻳَﻨْﺘَﺶِ ﻟَﻢْ
ﺗُﻘْﺒَﻞْ ﻟَﻪُ ﺻَﻼَﺓٌ ﻣَﺎ ﺩَﺍﻡَ ﻓِﻲ ﺟَﻮْﻓِﻪِ ﺃَﻭْ
ﻋُﺮُﻭﻗِﻪِ ﻣِﻨْﻬَﺎ ﺷَﻲْﺀٌ ﻭَﺇِﻥْ ﻣَﺎﺕَ ﻣَﺎﺕَ ﻛَﺎﻓِﺮًﺍ
ﻭَﺇِﻥْ ﺍﻧْﺘَﺸَﻰ ﻟَﻢْ ﺗُﻘْﺒَﻞْ ﻟَﻪُ ﺻَﻼَﺓٌ ﺃَﺭْﺑَﻌِﻴﻦَ
ﻟَﻴْﻠَﺔً ﻭَﺇِﻥْ ﻣَﺎﺕَ ﻓِﻴﻬَﺎ ﻣَﺎﺕَ ﻛَﺎﻓِﺮًﺍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺃﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ.
Мужоҳид Ибн Умар
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилади: “Ким хамр (маст
қилувчи ичимлик) ичса-ю, маст
бўлмаса, модомики унинг
ичида ёки томирларида
хамрдан бирон нарса бор
экан, унинг намози қабул
қилинмайди. Агар у шу ҳолда
ўлса, кофир бўлиб ўлади. Агар
хамр ичиб бироз маст бўлса,
унинг қирқ кунлик намози
қабул қилинмайди. Агар у шу
давр мобайнида ўлиб қолса,
кофир ҳолда ўлади” (Насоий
ривоят қилган).
Ҳурматли муслима синглим, сиз
бундай ҳолатда эрингизга
чиройли насиҳат қилишингиз,
бор имконингизни ишга солиб
уни тўғри йўлга бошлашга
ҳаракат қилишингиз лозим. Уни
тергаш ё “адаби”ни бериш
учун жинсий алоқадан бош
тортиб бўлмайди. Зеро, умумий
қоидага кўра, бу иш муслима
аёл учун жоиз эмас. Илло эр
маст қилувчи ичимликлар ичиб
ё ҳаром нарсалар еб келган
бўлса, у билан жимоъ қилишга
қарши чиқишингиз жоиз бўлса
керак. Сабаби Аллоҳга маъсият
бўладиган ишларда бандага
итоат этилмайди.
ﻋَﻦْ ﻋَﻠِﻴٍّﺮَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ ﻃَﺎﻋَﺔَ ﻟِﻤَﺨْﻠُﻮﻕٍ
ﻓِﻲ ﻣَﻌْﺼِﻴَﺔِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻋَﺰَّ ﻭَﺟَﻞَّ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу
анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ азза ва жаллага
маъсият (қилинадиган
ишлар)да махлуққа итоат
этилмайди” (Аҳмад ва
Табароний ривояти. Ҳадис
санади саҳиҳ).
Оламлар Парвадигори ва
Яратувчиси бўлган Аллоҳ
таолога маъсият бўладиган
ишларда Аллоҳ тарафидан
яратилган ожиз бандага итоат
этилмайди. Итоат фақат яхши
ишларда бўлади. Зеро, ўша
жинсий алоқа натижасида
фарзанд бўлиб қолса, нопок
ҳолдаги отанинг сулбидан
бунёд бўлган саналади...
Сиз эрингизга инсоф ва ҳидоят
сўраб дуо қиласиз. Агар эрингиз
сизнинг даъватингиз ва
дуойингиз сабабидан ҳидоят
йўлига кирса, алҳамдулиллаҳ.
Аммо залолат йўлида давом
этадиган бўлса, унга ортиқча
қўполлик қилманг, яхшиликча
талоқ сўрашингиз жоиз бўлади
(аслида бирон сабабсиз эридан
талоқ сўраш мумкин эмас).
Сабаби сизни у билан боғлаб
турган ришта, ҳидоят ва
салоҳият риштаси узилди.
Муслима аёлнинг ароқхўр,
бетавфиқ, бенамоз, Аллоҳнинг
зикридан йироқ эр билан бирга
яшаши тўғри эмас. Шу маънода
ундан талоқ сўрашингиз
мумкин. Агар эр хотинини
талоқ қилишни хоҳламаса,
қозига, ҳозирги вақтда олим ё
имомлардан бирига мурожаат
қилиб, эри уни талоқ қилиши
сўралади.
Қуйидаги ҳолатларда муслима
аёл эридан талоқ сўраши
жоиздир:
1. Эр хотинининг ҳақларини
адо қилолмаса, унга чиройли
муомалада бўлмаса, нафақа ва
маскан билан таъминлай
олмаса;
2. Эр шаръий сабабсиз
хотинини урса, сўкса ва
лаънатласа;
3. Эр йиллаб ё бир неча ойлаб
сафарда қолиб кетса ва аёл
фитнага тушишидан қўрқса;
4. Эрда бепуштлик, жинсий
алоқага лаёқатсизлик ва
ёқимсиз касаллик бўлса;
5. Эр фосиқ бўлса, кабира ва
ҳалок қилувчи гуноҳларни
содир этса, фарз ибодатларни
бажармаса;
6. Аёл эрида унга бўлган қаттиқ
нафратни ҳис қилса, эрига
нисбатан муҳаббати ва меҳри
бўлмаса;
7. Эр хотини қариндошларини,
хусусан ота-онасини зиёрат
қилишига тўсқинлик қилса ва
ҳоказо.
Хулоса қиладиган бўлсак,
муслима аёл эрининг шариатга
мос келувчи ҳамма
талабларини бажо келтириши,
у билан аҳил-иноқ ҳаёт
кечириши лозим. Акс ҳолда
эрига итоатсизлик сабабидан
катта гуноҳ ишни қилган
бўлади. Илло юқорида саналган
ҳолатларда муслима аёл
эридан талоқ сўраши, яна
Аллоҳга маъсият бўладиган
ишларда эрига итоат этмаслиги
жоиз. Валлоҳу аълам!
Смс Шерлар