Менга Эр Керакми ??

Менга Эр Керакми ??

Менга Эр Керакми ??

Ушбу воқеа кеча кечқурун бир
аёлнинг сўзларидан ва ўзидан
эишитилиб, ёзиб олинди... уни
эшитарканман ҳозир йиғлаб
юборса керак, ана йиғлайди,
мана йиғлайди деб уни юпатиш
мумкин бўлган сўзларни ўзимча
ичимда ўйлаб ҳам ўтирдим...
лекин мен кутгандай бўлмади,
аксинча "ўйланманг, юзим
қанчалар бужмайиб кетмасин
барибир йиғламиман, манимча
керагидан ортиқ йиғлаб
бўлганман...”,-деди. Келинг
яхшиси воқеани унинг номидан
гапириб бера қолай...
Оилада уч фарзандмиз – 2 та
акам ва мен, мактаб пайтида
ўғил болалар орасида ўсганим
учунми, билмадим, мандан
шўхроқ ва шаддодроқ қиз
бўлмаган бўлса керак. Ўғил
болалар билан урушардим,
керак бўлса муштлашардим. У
пайтлар скверда 3-4 та
дискотекалар бўлишарди ва
ҳар куни мени ярим кечаси ўша
атрофдаги участковыйларни
бирининг хонасидан олиб
кетишарди, чунки иложсиз ким
биландир урушардим, ким
биландир муштлашардим ва
нимадир албатта синарди.
Яхшиям қариндошларим
орасида милиция ходими кўп
эди, ман дрровда телефон
қилиб, ўзимни қўрқиб кетган
одамдай тутиб мани обкетила,
қўрқиб кетвоммаааан, деб
"йиғлаб” берардим. Мактабни
битирган заҳотим буни
бошқачасига одам қилиб
бўлмайди деб МВДни
академиясига тиқиб қўйишди –
худди қамоқдагидай яшадим,
шаг налево, шаг направо
тамом. Ҳафтада бир марта
тоғам борадила, чиқаман,
мошинада уйга обкеладила,
чўмилиб, уйдагилар билан 2
соат ўтираман, обориб постга
топширадила... 5 йил ўқидим,
кейин ишга жойлаб қўйишди,
ишлаб юрдим, шу орада бир
йигит билан танишдим.Исми
Рифкат (илтимосга биноан
ўзгартирилди), татар йигит.
Бир-биримизни шу қадар яхши
кўриб қолдикки ишонмисиз,
бир-бирмисииз туромасидик.
Турмуш қурмоқчи бўлдик,
нимагадир бизани
оиламиздагиларам, уланикиям
қарши бўлишди. Иккаламиз бир
неча марта уйдан қочиб кеттик,
ҳар сафар топиб тутиб
келишди, қамаб қўйишди.
Бизани қилган ишларимиз,
саргузаштларимиз олдида
Ромео ва Жульетта ҳайронда
ўтиради... 2-қаватда турардик,
кечаси простыняда осилиб
тушиб кетардим, тонг саҳарлаб
соат 5 да қайтиб келиб яна шу
йўл билан хонамга чиқиб
кетардим, онам уйғониб
қолишларидан қўрқардим. Бир
куни шунақа сайрдан келиб,
"арқонимга” осилиб бир
амаллаб қийнаааалиб
кўтарилдимда, балконга чиқиш
учун бошимни битта кўтарсам,
тепамда акам сигарет чекиииб
турибди. Чиқишга қўймади,
ярамас, ялинишларим,
илтимосларим бекор кетти,
пастга итариб юборди, бор
йўқол, эшикдан кирасан,деди.
Мажбур, эшикка бордим, токи
звонокни босиб, ойим уйғониб
чиқиб келгунларича эшикни
очмади. Бўлди жанжал, бўлди
тўполон, шунақа юришларни
орқасидан бўйимда бўлиб
қолди, билганимда ҳомилам
икки ойлик эди.. уйдагиларга
айтдим, улар пинак ҳам
бузишмади. Ойим бўлса,
ҳичқиси йўқ, туғасан, болани
ўзим катта қиламан, лекин ўлиб
қосамам татарга қиз
бермайман деб туриб олдилар.
Бир куни шартта
томирларимни кесиб ташадим,
кўзимга қорнимдаги 4 ойлик
ҳомиламам кўринмади,
дарровда 16-горбалницага
реанимацияга оборишди.
Оказывается мандан бехабар
уям бўйнидаги томирини
кесворган ва мандан 15 минут
олдин униям шу ерга олиб
келишган экан, хотя биз бир-
биримизни 2 ойдан бери
кўрмасдигам, hazon.ru saytidan olingan. гаплашмасдигам...
Қисқаси шу куни оналаримиз
ўша ерда бир-бирлари билан
гаплашишди, ҳа майли нима
қилардик, тақдираканде, нима
ҳоҳласела шуни қилила фақат
ўзилани бир нима қип
қўймасела бўлди деб тўйга
розилик беришди..Ҳомиламни
5-ойида тўйимиз бўлиб ўтди...
тўйдан кейин медални орқа
томони кўрина бошлади... ҳали
келин бўлиб тушганимга бир ой
бўлгани йўқ эди, эрталаб чой
дамлаб келиб стол устига
қўяман деб турувдим, чойнак
иссиқлигидан қўлимдан
сирғалиб кетди ва "тўқ” этиб
тушди. Сан нимага манга зарда
қиласан деб бақириб қолди,
ман зарда қимадим, просто
чойнак иссиқ экан ўшанга
сирғалиб кетти дедим. Ҳали сан
манга гап қайтарадиган
бўлдими деб ўрнидан туриб
юзига бир мушт солди, орқамга
гурс этиб йиқилди. Кўкрагимга
оёғи билан шунақа тепди,
нафас ололмай қолдим, иккала
қўлим билан чўкка тушган
ҳолда оёқларини маҳкам
қучоқлаб олдим(яна тепмасин
деб)у, ўзим кўзиммиям
очомиман, нафасим қистайди.
Бахтимга қайнонам кириб
қолдилар ва қўлларидаги
сквородка билан ўғилни
бошига бир тушурдилар. Мани
ўзларига қаратиб, қўрқиб
кеттилар – кўкариб кетган
эдим... дарров сув бериб,
ётқизиб қўйдилар. Бошим
сотресения олган, кўкрак
қафасим эзилган экан шу куни...
қолгани кейин бошланди... ман
билан қайнонам ҳар куни
ишдамиз, эрталаб кетиб
кечқурун қайтамиз. Айтганча,
котта қизим туғилгандан кейин
дарров ишга чиқиб кеттим,
болани энага боқадиган бўлди,
унда УгРо да ишлардим. Нима
бўлдию, ишдан эртароқ жавоб
беришди, тўғри уйга келдим, не
кўз билан кўрайки, мани
тўшагимда бошқа аёл билан
ишрат қилиииб ётибди, ярамас.
Тушунмадим, бу нима қилганиз
дедим, индамай ўрнидан туриб,
бояги аёлни олдида уриб кетди,
овозингни чиқарсанг
ўлдираман деб,
подоконникдаги отверткани
олиб орқа курагимни тагига 2
марта санчиб олди (чандиғи
ҳалиям бор). Телефонида турли
СМСлар, роликлар, аёлларни
расмлари... бир марта
автобусда (автобус ҳайдарди)
кондуктори билан яланғоч
ушлаволдим – оқибати яна
мани калтакланишим билан
тугади. Ўзим академияда анча
мунча приемларни
ўрганганман, лекин уни гавдаси
манга иккита келади ва мастер
спорт, қаршилик қиломасди...
ичвоган кунлари уйга келиб,
сан мент сан, жалабсан,
ишхонангдаги ҳамма ментла
билан бирга бўгансан, ман
биламан деб дўппосларди. Ман
аҳмоқ шунча хўрлашгаям чидаб
яшайвердим, жудаям яхши
кўрардимда ифлосни...Иккинчи
болам туғилгандан кейин, 6
ойлигида ишга чиқиб кетдим.
Мени бошқа бўлимга
наркологияга ўтказишди.
Ишхонамизни 7-қаватида
ишлардим, бир куни ишҳонада
ўтирсам кириб келди, эшикни
ичкаридан қулфлаб қўйди. Қани
у?- деди. Ким?- дедим. Доктор,
қани?-деди. Қайси доктор, бу
ерда улар кўп, нарколог,
гинеколог, терапевт, ҳамма
туридан бор, қайси бири
керак?- дедим. Сани ўйнашинг, -
деди. Узр, унақаси йўқ, - дедим.
Сан кимми алдавоссан, деб
калтаклашни бошлади. Роса 2
соат хонани ичида дўппослади.
Шу даражага етиб бордики,
нафас ололмай қолдим,
сулайиб чўзилиб ётиб қолдим.
Илтимос, ойнани очворинг,
ҳово етишмаяпти, дедим
ялиниб. Керак бўлса туриб
очвол, деди. Судралиб бориб,
аранг ўрнимдан туриб ойнани
азгина очишга


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: