Метеотобелик: об-ҳавонинг кескин ўзгариши кимларга хавф солади?
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Метеотобелик: об-ҳавонинг кескин ўзгариши кимларга хавф солади?
- Дата релиза: 23-11-16, 19:55
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши саломатлик учун беиз қолмайди. Одатда, бундай кунларда аҳоли орасида хасталаниш ҳолатлари кўп учрайди. Бунинг сабаблари ҳақида шифокор-терапевт Шаҳноза САИДОВА маълумот беради.
Атмосфера босими қонга ҳам таъсир қилади!
Атмосфера босимининг ўзгариши томирларимиздаги қон айланишига таъсир қилади. Айниқса, бирор хасталикка рўбаро келган бўлсангиз ёки сурункали касаллик кузатилса об-ҳаво ўзгаришига сезгир бўлиб қолишингиз аниқ. Мутахассислар бу ҳолат шаҳар аҳолиси орасида кўплигини таъкидлашмоқда. ҳақиқатан, замонавий одам ҳаётининг кўп қисмини ёпиқ жойларда, кондиционер ёки бошқа иситиш мосламалари ўрнатилган хоналарда ўтказади. Шунинг учун ташқи об-ҳаво ўзгаришига унинг организми тайёр бўлмайди.
ИРСИЯТ АЙБДОРМИ?
Об-ҳаво ўзгаришига таъсирчанлик ота-она томонидан ҳам ўтиши мумкин. Яъни, волидангиз об-ҳаво ўзгаришидан бир кун олдин “бўғимлари зирқираяпти” дея эртага ёмғир ёғишини башорат қилса, билинг-ки, бир кун келиб, бу аҳволга ўзингиз тушишингиз мумкин.
Лекин метеотобеликка бўлган асл сабабни ҳаёт тарзимиздан қидириш тўғрироқ. Камҳаракатлилик, овқатланишда дармондори ва минераллар етишмаслиги, соғлиққа бепарволик (сурункали касалликларни вақтида даволамаслик) организмни ҳолсизлантириб, одамни об-ҳаво ўзгаришига таъсирчан қилиб қўяди.
СОВУҚДАН ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ!
Шифокорлар об-ҳавонинг қисқа вақт ичида 12 даража совуққача пасайиши, ҳатто соғлом одамга ҳам салбий таъсир қилишини исботлаганлар. Айниқса, бош мия ва юрак касалликлари билан оғриган беморлар бу даврда сергак бўлишлари, имкон борича, кўчага чиқмай, оғир юмушлар билан шуғулланмасликлари зарур.
Маслаҳат: шу кунларда қизил ва сариқ тусдаги мевалар ва улардан тайёрланган шарбатларни тез-тез ичиш, таомга қиздирувчи таъсирга эга долчин (корица), занжабил (имбир) каби зираворларни қўшиб истеъмол қилиш керак.
ИССИҚҚА ТОБИНГИЗ ҚАЛАЙ?
Йилнинг совуқ фаслида ҳароратнинг бирданига исиб кетиши ҳам инсон саломатлиги учун хавфли экани исботланган. Бу вақт, айниқса, ўсмирлар ва кексалар учун қийин кечади. Ёшлар организмида гормонал ўзгаришлар юз бераётгани учун кайфиятлари тез кўтарилиб тушади, дангасалик авж олади. Кексалар эса қўл-оёқдаги оғриқ, беҳолликдан қийналишади.
Маслаҳат: калий, магний, кальцийга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Улар банан, карам, исмалоқ, ўриқ қоқиси, гречиха ёрмаси, бақлажонда бисёр бўлади.
ШАМОЛ ЭСГАНИДА...
Кучли шамол эсганда аёлларда бош оғриғи, 3 ёшгача бўлган болаларда эса инжиқлик, бесабаб йиғи кузатилади. Аммо бу вақтда астматикларнинг нафас олишлари яхшиланади.
Маслаҳат: болалардаги безовталикни бартараф этиш учун ухлашдан олдин ялпиз ёки мойчечакли ваннада чўмилтириш керак. Бош оғриғи ва беғолликни енгиш учун эса ёнғоқ ва лимонни қиймалағичдан ўтказиб, бир пиёла асал билан аралаштириб истеъмол қилинг. Аҳволингиз яхшиланади!
ЁМҒИР ЁҒДИ МАЙДАЛАБ...
Руҳий-асаб касалликлари ҳамда астма, бўғим касалликлари билан оғриган одамлар учун муаммонинг ўзгинаси. Климакс давридаги аёллар ҳам ёмғир ёғишидан олдин ўзларини лохас сезишлари мумкин.
Маслаҳат: шу кунларда кечалари компьютер ва телевизор олдида узоқ ўтирмай, яхшиси вақтида дам олинг. Кун тартибига қатъий риоя қилиш метеотобелик таъсиридан сақланишга ёрдам беради. Минерал газсиз сувга 2-3 томчи лимон, алоэ ёки анор сувини томизиб ичилса, аҳволингиз анча яхшиланади.
Оппоқ қор!
70 фоиз одам бундай пайтда фақат қувонади. Аммо қолган 30 фоизи-чи? Бош мия ички босими кўтариладиган ёки дистония (беҳоллик, кўз тиниши, руҳият тушиши билан кечадиган касаллик) билан оғриган одамлар учун қор ёғиши ҳам бир муаммо. Бундай пайтда уларнинг боши қаттиқ айланиб, қулоқларида шовқин сезилади, кўнгли беҳузур бўлади.
Маслаҳат: қор бошланиши билан шифокор тавсиясига кўра, қон томирларини кенгайтирувчи воситалар, женьшень дамламаси, тинчлантирувчи воситалар қабул қилган яхши. Шунингдек, ҳаво ўтказадиган, табиий матолик кийимлар кийишга, кўпроқ пиёда юришга, аммо ортиқча толиқмасликка ҳаракат қилинг. Ёдингизда бўлсин: метеотобелик бу ташхис эмас, балки сизнинг соғлом ҳаёт қонунларига бўйсунмаслигингиз оқибати. Ҳаётингизда тартиб, ҳаракат ва яхши кайфият давомий бўлса, об-ҳаво таъсиридан қўрқмасангиз ҳам бўлади.
Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар