Микроб тўпловчи 9 буюм
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Микроб тўпловчи 9 буюм
- Дата релиза: 12-12-16, 16:30
- Совун қутичаси. Бу буюмнинг биринчи ўринни эгалашига сабаб унинг доим ваннахонада — иссиқ ва нам жойда туришидир. Яхшиси, панжарасимон шаклдагисини танланг-да, уни деярли ҳар куни тозалаб туринг. Суюқ совун ишлатсангиз унда ҳам яхши.
- Кир ювиш машинаси. Бу ускуна ҳам доим иссиқ ва нам ҳолатда бўлгани учун, нафақат зарарли бактериялар, замбуруғлар, энг хавфлиси, қора моғор йиғади. Агар кир ювиш машинасини тез-тез тозалаб турмасангиз, улар кийимларингиз орқали сизга ҳужум қилиши мумкин. Ҳар гал ундан фойдаланганингиздан кейин махсус тозаловчи восита солиб, чайқаш режимига қўйинг. Сўнгра яна бир бор тозалаб олинг.
- Эшик тутқичи. Ахир уни кунига неча юз марта ушлайсиз ва бошқалар ҳам худди шундай. Демак, тез-тез нам сочиқ ёки спирт билан тозалаб туришга эринманг.
- Тиш чўткаси ҳам ваннахонада тургани сабаб зарарли бактерияларга тез ўзига чақиради. Яна тағин у билан тишларинигзни тозалайсиз. Шу сабабли уни ҳар уч ойда янгилаб, албатта, қопқоғи ёпиқ ҳолда сақланг.
- Пульт ҳам микроблар манбаи! У билан телевизор, иситгичларни бошқариб, ишинингизни енгиллаштирасиз. Аммо тозалаб туришни ҳам унутмнаг. Ҳафтада ҳеч бўлмаганда бир марта ёки нам мато, ёки спртда намланган мато билан артинг.
- Калит. Ҳафтасига, албатта, бир марта тозалаб, артинг. Эътибор бермаган шу кичик нарса орқали ҳам микроблар сизга бемалол ҳужум қилиши мумкин.
- Компьютер сичқончаси. Ҳафтасига 2-3 марта, албатта, спиртда намланган сочиқча билан артиш лозим.
- Кармон. Йўғ-ей деманг! Ахир пулларингиз турадиган жой шу-ку! Микроблар, замбуруғлар, бактериялар ва веруслар кони! Аввал қуруқ мато, кейин спирт билан артиб, сўнгра яна бир марта тозаланг.
- Қўл телефони ёки телефон гўшагини ҳам спиртда намланган сочиқ билан артиб туришни унутманг.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар