Миср маликасининг гўзаллик борасидаги 5 сири
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Миср маликасининг гўзаллик борасидаги 5 сири
- Дата релиза: 16-03-17, 11:47
Миср маликаси Клеопатра чиройли бўлганми, ақллими? Агар унга қайси нисбат биринчи берилиши керак дейилса, ақлли деган бўлардим. Чунки у биринчи ақлини ишлатиб, чиройли бўлди, чиройли бўлиб, сўнг Цезарли бўлди. У ихтиро қилган “элексир”лар ҳали ҳануз унча мунча Цезарларнинг бошини айлантириб қўйиши турган гап.
1. Терингиз қаримаслиги учун бор-йўғи 200-300г денгиз тузи ва 1 стакан қаймоқ керак бўлади. Аралашмани бармоқ учидан бошлаб бадан, юз, бўйинларга суртиб чиқинг. Натижада юз териси силлиқлашади, тешикчалари тораяди ва майин бўлади.
2. Уёқ-буёққа шошиб турганда салқиган юзни тетиклаштириш ва шишларни йўқотиш керак бўлса, 1л қайноқ сувга исталган 100г туз солиб эритилади. Сочиқни сувга ботириб, салгина сиқиб олинадию, юзга босилади. Сув юз териси чидаса бўладиган даражада иссиқ бўлиши керак. 2-3 марта такрорланади.
3. Юзингиз ҳамиша тиниқ бўлишини истасангиз, вақти-вақти билан туз аралашган ниқоблардан фойдаланишни канда қилманг. 1 ошқошиқ сметана ва творогни 1 чойқошиқ денгиз тузи билан яхшилаб аралаштиринг. 5 дақиқа тиндиргач, тоза юзга чорак соатга суртиб қўйинг.
4. Шунингдек, ҳар эрталаб ярим стакан сувга 1 чойқошиқ ош тузини солиб, юзни унга ботирилган сочиқ билан артиб туриш керак.
5. Тенг миқдорда асал ва туз аралашмасини юз ва баданга суртиб, ҳаммомда буғланишга кирадиган бўлсангиз, туз теридаги намликни тортади, бутун организм роҳат қилади.

Смс Шерлар