Нафосат камарини боғланг!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Нафосат камарини боғланг!
- Дата релиза: 06-06-14, 10:43
Дид билан танланган камар энг оддий кўйлакни ҳам нозиктаъб дугоналаримизнинг мақтовларига сазовор қилиши ҳеч гап эмас. Фақат ҳамма гап уни тўғри танлаш ва кийимга мослаб тақишда.
Албатта, камарни жавонимиздаги кийимларнинг ранги ва бичимидан, қолаверса, қадди-қоматимиздан келиб чиқиб танлашимиз даркор. Аксесуарларнинг ўзаро мутаносиблигига эришиш учун эса уни оёқ кийимга ёки сумканинг рангига мослаб танлаган маъқул.
Қумсоат қоматли қизларга
Елка ва бўксалар бир хил кенгликда бўлгани туфайли энг сўнгги урфдаги камарлардан фойдаланишга муносибсиз. Хипчагина белингизга эътиборни жалб этишни истасангиз, қалин камарларга ихтиёр беринг.
Агар баланд бўйли санамлар қаторига киришни хоҳлаб қолдингиз-у, бунга атиги бир неча сантиметр етмай турган бўлса, кўйлагингиз рангидаги камарлардан фойдаланишга одатланинг. Чунки у қоматимизнинг юқори ва пастки қисмини алоҳида қўрсатади. Натижада барчанинг наздида баландроқ кўринасиз.
Қомати нокни эслатувчи аёллар
Бундай қомат соҳибалари камарни доим белга тақишлари даркор. Асло уни бўксага тушира кўрманг, акс ҳолда камчилигингизни бекитиш ўрнига эътиборни жалб қилган бўласиз. Кенг бўксали аёлларга ингичка ва нозик камар ҳамда белбоғлар жуда ярашади.
Учбурчак қоматлилар учун
Борди-ю, елкангиз бўксадан кенгроқ бўлса, сизнинг асосий вазифангиз эътиборни белдан четлатишдан иборат. Бунинг учун бўксага яқин тақилган ўртача кенгликдаги камарлар айни муддао.
Олма шаклидаги қомат учун
Одатда олма шаклидаги қомат соҳибаларининг беллари бироз йўғонроқ бўлади ва қорин атрофида ёғ йиғилишига мойиллик сезилади. Шунинг учун улар ингичка камарни белнинг юқорисига, кўкракка яқинроқ таққанлари маъқул. Ёки рўмол ва тақинчоқлар ёрдамида диққатни бўйинга қаратишлари ҳам мумкин.
Тўладан келган хонимлар
Қора рангдаги оқшом либослари учун оқ ва сарғиш рангдаги камарга мурожаат қилмаганингиз маъқул. Чунки улар қоматдаги сантиметрларни орттириб кўрсатиш хусусиятига эга. Бундай вазиятда энг тўғри йўл, кўйлак рангига яқин тусдаги камарлардан фойдаланишдир.
Касб ва ёш-чи?
Кўпчилик аёллар камар танлашда касбга ва ёшга ҳам эътибор қаратишади. Масалан, офисларда ишлайдиган хонимларга ингичка (2-3 см.) чарм камарлар мос тушса, сайрларни хуш кўрувчи ёш қизлар ўртача (4-5 см.) қалинликдагиларини хуш кўришади. Қалин (6-10 см.) камарларни эса кўйлак, блузка ва кардиганлар билан тақсангиз бўлади.

Смс Шерлар