Ниқоб, лосьон ва компресс – ҳаммаси қаҳвадан тайёрланади!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Ниқоб, лосьон ва компресс – ҳаммаси қаҳвадан тайёрланади!
- Дата релиза: 14-12-16, 14:32
Бу маҳсулотни севиб истеъмол қиламиз. Айниқса, эрталаб тетиклашиш учун қаҳвадан яхшиси йўқ. Қолаверса, қаҳва барчамизнинг рўзғоримизда топилади. Буни қарангки, бу мазали ичимликни гўзаллик муолажаларида ҳам ишлатишимиз мумкин экан.
Ажинларга қарши...
Юз терингиз таъсирчан бўлмаса, қуйидаги ниқобни синаб кўришингиз мумкин. 3 чой қошиқ қора буғдой унига ярим пиёла аччиқ қаҳвани (у совуқ бўлиши керак) аралаштиринг. Аралашма бўтқа кўринишига келиши керак. Сўнг бир дона тухум сариғини қўшинг. ҳосил бўлган ниқобни юзга суртиб, 15 дақиқага қолдиринг. Кейин илиқ сувда чайиб олинг.
Кўз қовоқлари учун компресс
Копрессни бошлашдан аввал кўз қовоқларига терини намлантирувчи кремдан суртинг. 1 чой қошиқ қаҳвани 2 ош қошиқ қайнатилган сувга дамлаб, совутинг. Сўнг иккита пахтани қаҳвада намлаб, кўз қовоқлари устидан қўйинг. 15 дақиқадан сўнг пахтани олиб ташлаб, қовоқдаги ортиқча намликни қуруқ пахта билан артиб оласиз.
Соч учун лосьон
Бўялган сочларга товланувчи жило бериш учун қаҳвадан лосьон тайёрлаймиз. 1 ош қошиқ майдаланган қаҳвани ярим литр қайнаган сувда дамлаб, тиндиринг. Сўнгра сочни ювиб бўлгач, қаҳвали дамлама билан чайиб олинг.
Илдизини мустаҳкамлаймиз
1 чой қошиқ майдаланган қаҳвани 1 ош қошиқ қайнатилган сувда дамланг. Дамламага 1 чой қошиқ канакунжут ёғи ва бир дона тухум сариғини қўшинг. Барча масаллиқларни аралаштириб, намланган соч илдизига суртинг. 15 дақиқадан кейин шампун билан чайиб олинг.
Қуёшда тоблангандай бўлмоқчимисиз?
Бунинг учун соатлаб қуёшли ванна қабул қилиш шарт эмас. Шунчаки 1 ош қошиқ қаҳвани 50 гр қайнатилган сув билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган эритмага юмшоқ губкани хўлланг-да, баданингизга енгил суртиб чиқинг. 10 дақиқадан сўнг чайинишингиз мумкин. Қаҳва тери билан таъсирга киришиб, тобланганлик кўринишини пайдо қилади.
Универсал скраб
Тери катакларини тозалашда қаҳва ва шакар аралашмасидан скраб тайёрлаш мумкин. Бунинг учун 1 чой қошиқ қаҳвага шунча миқдорда майда шакарни аралаштиринг. Сўнгра намланган юз терисига суртиб, енгил ишқаланг. Скрабни илиқ сувда ювиб ташлаб, терига намлантирувчи крем суртиб олинг.
+ 45
1 чой қошиқ майдаланган қаҳвага шунча миқдорда майдаланган ёнғоқни қўшинг. Озроқ сув билан аралаштиринг. Ниқобни юз терисига суртиб, енгил ишқаланг. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб олинг.
Мазкур ниқоб толиққан юз терисини жонлантиради.
Manba: Darakchi.uz