Никоҳдан кейинги жинсий алоқа
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Никоҳдан кейинги жинсий алоқа
- Дата релиза: 07-07-14, 23:44
Савол: ассалому алайкум,
қори ака! Ҳозир номаҳрам
бўлиб юрмасин, деб йигит
билан қизнинг никоҳини
тўйдан 1-2 ой олдин ўқитиб
қўйишмоқда. Сиз шунга нима
дейсиз? Мен, никоҳ
ўқилгандан кейин 4 кун ичида
қўшилиш керек, деб
эшитгандим. Ёки бу ассосиз
гапми? Олдиндан раҳмат!
Жавоб: тўйдан олдин никоҳ
ўқитиш жоиз. Аммо никоҳдан
кейин қачон жинсий муомала
қилиш ҳар бир оиланинг ўзига
боғлиқ. Демоқчимизки,
никоҳдан кейин 4 кун ичида
жинсий алоқа қилиш шарт,
деган гап асоссиз. Хўш, сиз
эшитган “манба”га кўра, агар
шу муддат ичида алоқа
қилинмаса, нима бўлар экан?
Ҳаётда инсон кутмаган ҳар
хил воқеалар бўлиши мумкин.
Баъзида никоҳ ўқитилгач,
йигит жинсий муомалага
вақтинча қодир бўлмаслиги
ёки қизнинг ҳайзи келиб
қолиши мумкин. Маълумки,
бундай ҳолларда яқинлик
қилинмай турилади.
Баъзи одамлар ўз раъйича
турли гап-сўзларни ўйлаб
топади. Шуни унутмайликки,
никоҳдан кейин 4 кун ичида
алоқа қилиш “шартлиги”, эр-
хотин 6 ой бир-бирини
кўрмаса, ораларига талоқ
тушиши ҳақидаги “фатво”лар
пуч даъводан бошқа нарса
эмас. Лекин, никоҳ ўқитиб, тўй қилгач, жинсий алоқа қилмай
юравериш хазон.ру сайтидан олинган ҳам мумкин экан,
деб эр ва хотин бир-бирига зулм қилиши ҳам яхши эмас.
Аслида оила қуришдан мақсадлардан бири фарзанд
кўриб, мусулмонлар
кўпайишига, наслнинг давом
этишига эришишдир.
Мусулмон банда мана шу йўлда ҳаракат қилиши муҳтарам Пайғамбаримиз
саллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан алоҳида таъкидланган.
Хулоса қиладиган бўлсак, никоҳ ўқитгач, маълум муддат
ичида қўшилиш шарт, деган
гапда асос йўқ. Ҳар бир оила
ўзи белгилайди бу ишнинг
вақтини. Иккинчидан, оила
қурилгач, бандадан талаб қилинган ишлар амалга
оширилиши керак. Эр ва хотин бир-бирлари хазон.ру сайтидан олинган ҳаққини
тўлиқ адо этишлари талаб қилинади. Уйланиб олиб таркидунёчилик қилиш ярамайди. Абдуллоҳ ибн Амр
розийаллоҳу анҳу дунёдан юз
ўгириб, ибодатларга қаттиқ
киришиб, фақат охират ишларинигина ўйлаганида
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам унга ўртача бўлиш,
тирикчилик ишларини ҳам
олиб бориш лозимлиги, унда
аёли ва бошқаларнинг ҳам
ҳаққи борлигини
таъкидлаганлар.