Ножинс Тарбияси Кандай?
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Ножинс Тарбияси Кандай?
- Дата релиза: 30-05-14, 13:10
Ўғил болалар ва қиз болаларни
қўшиб ўқитилишида ҳам
жинсий тарбияга акс таъсир
этувчи жиҳатлар борми?
Г.
Маълумки, ўғил-қизларни
биргаликда ўқитиш таъсирида
ўрта яъни, мавҳум жинс
вакилларига мослашган
таълим йўриғи пайдо
бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Соддароқ тушунтирадиган
бўлсак, таълим бериш айнан
бир жинс, яъни ўғил ёки қиз
болага мослашмаган.
Олимларнинг кузатишларича,
эркак ва аёл бир-бири учун
қанчалик сир-синоатли бўлса,
яъни танлари либосларда
яширин бўлса, ўзга жинс
вакиллари учун шунчалик
жозибалироқ туюлади. Рўмолга
ўралган Шарқ аёллари ўз
либослари ёрдамида нафақат
кўз орқали етувчи зарарлардан
холи бўлганлар, балки эркаклар
қалбида кучли иштиёқ пайдо
этиб, вужудни жунбушга
келтирганлар. Оврўпалик
етакчи олимларнинг
тадқиқотларига қараганда,
ярим яланғоч аёллар яшовчи
кентларда эркаклар орасидаги
мизож сустлиги кўп учрар экан.
Демак, эрлик қуввати жунбушга
келиши учун эр ўз рўпарасида
латофатли, жозибадор, сир-
синоатли аёл мавжудлигини
ҳис этиши лозим экан. Ғарбдан
кўплаб салбий жиҳатларни
ўзлаштирганимиз барчага
маълум. Боболаримиз аёл
киши фақат ўз жуфти ҳалоли
учун пардоз-андоз қилиши
лозимлиги, ташқарида эса
бегоналарнинг кўзи
тушмаслиги учун имкон қадар
либослар билан яширин
юриши зарурлигини бежиз
уқдиришмаган. Бунинг аксини
ўзлаштирган кўпчилик
аёлларимиз пардоз-андозни
кўча-кўй учун қилишиб, уйда
ўзларига мутлақо
қарамайдилар, бу эса эркак
ҳиссиётларининг сўнишига,
ажралиш ва хиёнатнинг
кўпайишига олиб келмоқда.