Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Оилавий бахтга эришишнинг 6 сири
Оилавий бахтга эришишнинг 6 сири

Оилавий бахтга эришишнинг 6 сири

Оилавий бахтга эришишнинг 6 сири
Баъзан аҳил-иноқлиги кўпларнинг ҳавасини келтирган бахтли турмушга ҳам кўз тегиб қолиши мумкин. Илгариги фаровон хонадонингиз энди кўпроқ жанг майдонига ўхшашиб кетаётган бўлса, демак оила мустаҳкамлиги сирлари ҳақида яхшилаб бош қотиришнинг вақти келибди. 1. Барча оила аъзолари кечки овқатни бирга қилишларини оилавий анъанага айлантиринг. Бундай пайтда суҳбат жуда мароқли ўтади. Фақат унда оиланинг ҳар бир аъзоси қатнашиб, шунчаки ҳол аҳвол сўраш билангина чегараланмай, кун давомида ўзи билан содир бўлган энг қизиқ (ғалати, кулгили ва ҳ.к) воқеани гапириб бериши керак. Кечки овқат маҳали телевизорни ёқманг, телефон овозини ўчириб қўйинг. Кунннинг ҳеч бўлмаганда шу қисми фақат оилагагина бахш этилишига эришинг. 2. Бутун оила бирга ўтказадиган яъни умумий вақтдан ташқари ҳар бир оила аъзосининг ўз шахсий вақти, хонаси ё бурчаги ҳам бўлиши керак. Токи унинг ёлғиз қолиши, ўзи ёқтирган машғулот билан шуғулланишига имконият бўлсин. Ўзингизнинг бор вақтингизни оилангизнинг барча аъзоларига «қурбон» қилишингиз шарт эмас. Охир-оқибат бу ҳамманинг ҳафсаласини пир қилиши мумкин. 3. Дам олиш кунларини уйда биқиниб олиб ўтказгандан кўра, оилавий дам олишнинг фаол турларини танланг: сайрга чиқинг, боғга, коньки учишга, театр, кинога, яқинларингизникига меҳмонга боринг. Эринманг, дам олиш кунларининг ранг-баранг таасуротларга бой бўлишига эришинг. 4. Кўпроқ мулоқот қилинг, бир-бирингизга эътиборли бўлинг, ширин сўзу-мақтовларни аяманг! Шу оиланинг аъзосилигингиздан фахрланишни ўрганинг. Яқинингиз муҳтож бўлганида ўз ёрдамингизни таклиф қилишга иккиланманг, сизга кўмаклашишганида миннатдорчилик изҳор этишни унутманг. Лекин ёрдамингиз хираликка ўхшаб қолмасин. Инсон якка қолишни ёки ниманидир ёлғиз, сизнинг маслаҳат ё кўмагингизсиз бажаришни истаётганини сезиш учун зийракроқ бўлинг. 5. Маиший ишларни бирга бажаришга ҳаракат қилинг. Оиланинг ҳар бир аъзосининг уй-рўзғорда бажарадиган ўз юмуши бўлсин, ҳатто энг кичкиналарнинг ҳам. Бу юмуш жуда арзимас бўлса ҳам фақат шу ишга бириктирилган одамгина бажаришини назорат қилиш лозим. Бундай маиший ишлар меъдага тегмаслиги учун мажбуриятларни вақти-вақти билан алмаштириб туриш ҳам зиён қилмайди. Масалан, ҳар галгидан истисно тариқасида кечки овқатни ота пишириши, дўконга она бориб келиши, машинани ювишга қиз уринишию, ўғил кийим дазмоллашни машқ қилиши мумкин. Тўғри, балки бу ишлар биринчи уринишдан кутилган натижани бермас, аммо айнан шу арзимас уй юмушларида бир-бирингиздан маслаҳат ё кўмак сўрашни ўрганишга, ёрдам қўлини чўзишга хизмат қилиб оилани янада жипслаштиради. Бирга бажарилган иш қизғин суҳбатларга асос бўлиб хизмат қилади. 6. Можаролардан чўчиманг. Оила аъзоларингизнинг сизнинг ғашингизга тегадиган, хафа қиладиган жиҳатлари ҳақида очиқ гапиришни ўрганинг. Йўқ-йўқ, уларни айблашмас, фақат ҳиссиётларингиз ҳақида айтиш назарда тутилаяпти. Фақат буни хотиржам, хайрихоҳ оҳангда ифодалаш шарт. Ҳар қандай тушунмовчилик, тортишувларга қарамай бир-бирингизни қадрланг, яхши кўринг ва оила аъзоларингизнинг ўз-ўзига бўлган ишончини рағбатлантиришга урининг, бир оила эканлигингизни унутманг!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: