Оилавий муносабатларда аёлларнинг 12 хатоси
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Оилавий муносабатларда аёлларнинг 12 хатоси
- Дата релиза: 25-11-16, 20:52
Оилада мувозанат сақлашда аёл кишининг роли катта дейишади. Хўш, бунинг уддасидан чиқмаган аёлларимиз ўзлари билмаган ҳолда қандай хатоликларга йўл қўйишар экан? Масалага ойдинлик киритамиз…
Нуқсон излаш. Туғилган ғашлик турмуш ўртоғининг иши, дунёқараши ёки ҳўл сочиқни жойига илиб қўймаслиги билан боғлиқми, бунинг фарқи йўқ. Муҳими, аёлга ёқмаяпти. Аксарият аёлларимиз бундай ҳолатда эрни тарбиялашга киришишади. Аммо эркак кишининг ҳам ўз ҳақиқати бор. Бу билан ҳисоблашмаслик катта хато.
Нима қилиш керак? Унинг ҳақиқати билан ҳисоблашинг. Турмушдаги тотувликни сақлаб қолишнинг асосий омилларидан бири ўзаро келишув асосида муносабат қуриш. Негаки турмуш ўртоғингиз шундоғам неча йил давомида ота-онасининг қаттиқ назорати остида вояга етган. Янги терговларни энди у кўтармайди.
Турмуш ўртоғингизни ҳеч қачон ўзгармайди, деб ўйламанг. Анча йилдан буён бирга яшаб келаётган жуфтликларга бир эътибор берсангиз, ташқи кўриниши, ҳаттоки хатти-ҳаракатлари ҳам ўхшаш. Сири эса биргаликда яшаб ўтган вақт. Беш, борингки етти йил деганда сиз кутган инсонга аста айланиб бораётган турмуш ўртоғингиз бунинг яққол исботи.
Сабрли бўлинг! Турмуш ўртоғингиз ўзгаришини талаб қилмай, унга юмшоқлик билан таъсир ўтказишга ҳаракат қилинг. Кўча-кўйда, ишхонада кимдир сизни хафа қилса унга дарҳол шу тахлит жавоб қайтармайсиз, тўғрими?
Жуфтингизни ўзингиз танлагансиз! Демак, йўл қўядиган хатоларни кечириш учун ҳам ўзингизда куч топишингиз керак. Унга ҳеч замонда зарда қилманг. Сиз каби у ҳам кўчадан асабийлашиб келган бўлиши мумкин.
Бошқаларнинг фикрига таяниб иш тутманг! Баҳсда ота-онангиз ёки бошқа маслаҳатгўйларнинг фикрига асосланишдан аввал яхшилаб ўйланг. Ҳаётингизда энг яқин инсон турмуш ўртоғингиз эмасми?
Ёдда тутинг! Жуфтингиз сиз кутган шаҳзодаликнинг ролини қойилмақом қилиб ўйнаб берадиган актёр эмас. Аслида сиз ҳам мукаммал инсонга муносиб рафиқамисиз? Бу ҳақда ҳам ўйлаб кўринг.
Танқид қилманг! «Жўмракни тузатишни ҳам эплай олмадингиз! Шкафнинг эшиги қачон тузатилади ўзи? Қилган бозор-ўчарингизни аҳволига бир қаранг!..» Давом этаверасизми ёки бас қилиш фурсати етдими? Ақлингизни йиғиштирмасангиз катта жанжал ясайсиз.
Уруш чиққанда муносабатларни ҳал этманг! Бу вақтда одамнинг кайфияти, айниқса, ёмон бўлади. Осонлик билан айтилган ёмон гап жуфтингизни хотирасида ўчмас из қолдириши мумкин.
Турмушингиз давомида яхши кунлар бўлганига ишонамиз. Бу кунларни кўпроқ эсга олиб, ички аламни суриб чиқаринг.
Муносабатларга қандай аниқлик киритиш керак? Уларга аниқлик киритишнинг нима кераги бор? Модомики иккалангиз турмуш қурган экансиз, саволга жавобнинг ўзи шу. Бир-бирингизни қаттиқ севасиз.
Бир неча кун норози қиёфада юриб масалани ҳал этиш мумкин, деб ўйламанг. У айбини тушуниб кечирим сўрашини кутманг! Қайтага бу ҳолат янада жаҳлини чиқариши, энг ёмони, бошқа аёл ҳақида ўйлай бошлаши ҳеч гап эмас.
Мураккаб вазиятдан осонгина чиқиб кетишнинг йўли, барчасини ҳазилга буриш. Бирорта комедик фильмдаги вазиятни эсланг. Жуфтингизга кулгили латифа айтиб беринг, биргалашиб кулинг.
Аёл кишидаги қайсарлик жуфти билан ўзаро муносабатда панд беради. Эркак кишига бўйсунишни истамаган аёлга қараганда эркакка бўйсуниб, кейин юмшоқлик билан йўриғига юргаза олган аёл ютиб чиқади.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар