Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Омадли турмуш қуришнинг 12 белгиси
Омадли турмуш қуришнинг 12 белгиси

Омадли турмуш қуришнинг 12 белгиси

Омадли турмуш қуришнинг 12 белгиси
Остонасидан эртаю кеч совчиларнинг қадами узилмаётган бўйи етган ҳар бир қиз борки, ҳаётидаги энг мураккаб танлов — умр йўлдош танлашда адашмасликни истайди. Эртами, кечми, ота-онасининг ихтиёри ва ўзининг розилиги билан турмушга чиқишини билса-да, иккиланиш ҳисси уни безовта қилаверади. Қизларжон, сиз ила ҳаётини боғламоқчи бўлган йигит билан суҳбатлашиш ва учрашишдан асло тортинманг. Ахир, гаплашиб кўрмагунча қаршингиздаги инсон ҳақида аниқ маълумот ололмайсиз. Тўплаган маълумотларингизни эса қуйидаги белгилар билан солиштириб, хулоса чиқаринг.

1.Ҳаётингизга бефарқ эмас!

Суҳбат учун энг севимли мавзуси — сиз! Ҳаётингизда рўй берган ҳар қандай, ҳатто кичик ҳодиса бўлсин, ҳеч бирига бефарқ қарамайди. Каштангизни битирганингиз, дугонангиздан ўрганган янги пишириқнинг мазали чиққани ҳам унга шодлик бағишлайди. Бирор муаммога дуч келсангиз, бундай инсонга бемалол суяна оласиз. У сизни ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаши аниқ!

2.Кўз ёшларингиздан чўчимайди!

Одатда эркаклар кўзи намланган, қайғуга берилган аёллардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилишади. Негаки, улар таскин сўзларни айтишга уста эмас, камига эса йиғлаётган аёл уларда айбдорлик ҳиссини уйғотишидан қўрқишади. Лекин сизнинг атрофингизда гирдикапалак бўлаётган бу йигитни кўз ёшларингиз асло чўчитмайди. Об-ҳаво каби ўзгарувчан кайфиятингизни яхши ўрганган – фильмдан таъсирланиб кўзингиз ёшлангани ёки ҳақиқатан ҳам тушкунликка тушганингизни фарқлай олади.

3.Сизни ўзгартиришга уринмайди...

Уйланиш арафасида турган баъзи йигитлар кўнглидагидек қизни топганидан сўнг дарҳол уни ўз қолипига туширишни истаб қолади. Сизнинг бўлажак ёрингиз эса «Ўқишга бормайсан, мабодо борсанг ҳам, курсдошларинг билан гаплашмайсан!», «Дугоналаринг билан камроқ суҳбатлаш, улар билан ҳуда-беҳудага учрашмайсан!», «Ишламайсан, дедимми тамом!», «Иккинчи марта пардоз қилганингни, калта кўйлак кийганингни кўрмай!» ва шу каби тақиқ ҳамда чекловларни қўймаслиги керак. У сизни борингизча қабул қилади. Асосийси эса, сизни шу туришингизча севади!

4.Сизни соғинади...

«Сени соғиндим» деб ҳар қўнғироқ қилганида, сизни ҳар сафар кўрганида айтади. Бу шунчаки нимадир дейиш учунмас, балки кўнглидагини ошкор қилишдир. Ушбу жумлани у «Сен билан ҳаётим чароғон» сўзлари ўрнига ишлатаётганига аминсиз. Чунки бир неча соат мулоқотда бўлмай қолсангиз ҳам, аҳволингиз ва кайфиятингизни билиш учун албатта «SMS» ёзиш ва қўнғироқ қилишга вақт ҳамда имкон топади.

5.Шикоят учун сабаб йўқ!

Атрофингизда севган ёри ёки турмуш ўртоғидан тинмай нолийдиган танишларингиз бор бўлса керак. «Эрим ундай қилди, бундай деди» дея шикоят қилувчилар орасига тушиб қолсангиз, улар нимага ҳаётларидан бунчалар норози бўлишмаса деган фикрга келасиз. Нимага биласизми?! Чунки сизда улар каби шикоят қилиш учун сабаб йўқ. Бу эса барака топкур бўлажак куёвнинг яхшилигидан! Сиз ҳам чаккимассиз, иккингиз ўртангиздаги муаммоларни ташқарига чиқаришни ўзингизга эп билмайсиз. [ www.voydodshou.net -Saytdan olindi]

6.Жуда эътиборли!

Ўзини худди жентельменлардек тутиши сизни ўзига ром қилдими?! Ҳа-да, ҳозир аёлларга йўл берадиган, уларга машина ва кўча эшикларини очиб турадиган йигитларни учратиш амри маҳолга айланган бўлса... Қандай таомни ҳуш кўришингиз, ёқтирган ичимлик ва шоколадингиз қайси эканлигини ёддан биладиган ва улар билан сизни ҳушнуд қилишдан чарчамайдиган одамни ёқтирмай бўларканми?!

7.Кулдира олади!

Биз — қизлар доим ёнимизда юзимизда табассум пайдо қилишни биладиган инсон бўлишини истаймиз. Айниқса, бу шахс севган инсонингиз билан бир қиёфада бўлса, нур устига аъло нур. Танлаган йигитингиз сизни кўнглингизни кўтаришни, асосийси, сизни кулдиришни уддаладими, демак танловда адашмагансиз.

8.Ҳимоялайди!

Ёрдамга муҳтож вазиятларингизда у биринчилардан бўлиб, сизга кўмак бериш учун ошиқади. Буни сизга ёқиш учун эмас, балки ўзи истаганидан амалга оширади. Сиз ҳам бу ишларга шунчалар ўрганиб қолгансизки, мураккаб вазиятга тушганингизда ота-онангиз, дўстларингиз, ака-укангизга эмас, аксинча унга қўнғироқ қиласиз. Чунки у сизни тинглай олиши ва мадад беришига ишончингиз комил. [ www.voydodshou.net -Saytdan olindi]

9.Мақтовларга кўмиб ташлайди!

Ўзининг кайфияти тушкун ва муаммолари бир дунё бўлса-да, сиздан бир оғиз ширин сўзини аямайди. Сизни шу қадар таърифлайдики, эшита туриб бу гапларнинг барчаси мен ҳақимдами деб ўйлаб ҳам қоласиз. Қарашлари шу қадар ўтлики, нигоҳингиз тўқнашиб қолса, юзингиз дув этиб қизариб кетади. Лекин бу мақтовларнинг барчаси қуруқ сафсата эмаслигини қалбан ҳис қиласиз.

10.Оилангизни ҳурмат қилади!

Ҳозирча оилангизга бегона бўлса-да, қариндошларингиз ва ота-онангизни ҳурмат қилишини исботлаб келмоқда. Уларнинг ҳаёти, юриш-туриши, гап-сўзини асло муҳокама қилмайди. Бу борада сизнинг хизматингиз ҳам катта. Чунки аввало ўзингиз оилангизни севасиз, ҳурмат қиласиз ва севган инсонингиз ҳам улар билан яқин бўлиши учун замин яратишга ҳаракат қилаяпсиз.

11.Дугоналарингиздан айирмайди...

«Айрилганни айиқ ер, бўлинганни бўри ер» деган мақолни билгани учун ҳам дўсту дугоналарингиз билан муносабатларингизни чеклашни сўрамайди. Ва бу иш юз беришига йўл ҳам қўймайди. Учрашиб, сайрга чиқишингизга асло қаршилик кўрсатмайди. Аммо ўзингиз ҳам чегарадан чиқмасликка ҳаркат қиласиз-да...

12.Уришишга имкон бермайсиз!

Танлаган йигитингизни қадар роса берилиб мақтадик, аслида ҳаммаси сизнинг қўлингизда... Ахир бежизга момоларимиз «Эр бош бўлса, аёл бўйин» деган нақлни айтишмаган. Сиз шунчалар яхшисизки, ҳамманинг ҳаваси келадиган йигит билан тақдирингиз бир бўлиш арафасида турибди. Энди муносабатларингизни йиллар давомида шу кўринишича сақлаш сизнинг зиммангизда! Бу ишда сизга омад тилаймиз!

Бахтли бўлинглар!!!

ДИЛНОЗА тайёрлади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: