Ҳомиладорликда тиш оғриғи
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Ҳомиладорликда тиш оғриғи
- Дата релиза: 02-12-16, 23:13
Ҳомиладорлик даврида организмда кальций алмашинуви ўзгаради. Натижада кальций етишмовчилиги юзага келиб, тишлар зиён кўра бошлайди. Кўпчилик тиш шифокори кўриги ҳомила учун зарар деб ўйлайди. Аммо бу нотўғри. Аxир кариес инфекциялар манбайи ҳисобаланиб, туғилажак гўдакка зарар етказиши мумкин.
1. Биринчи уч ойликда иложи борича тишларни эҳтиёт қилиб, кўпроқ кальцийга бой махсулотлардан истеъмол қилинг-да, стоматолог кўригини кейинроққа суриб туринг. Чунки илк уч ойликда ҳомила жуда сезувчан ва нозик бўлади.
2. Ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлиги тишларни даволаш учун энг қулай вақт саналади. Бу даврга келиб, кичкинтойнинг органлари деярли ривожланиб бўлади ва даво чоралари унга зарар етказмайди.
3. Шунингдек ҳомилдорликнинг оxирги ойларида ҳам тишларни даволатиш тавсия этилмайди. Чунки бу бўлажак она учун кичик бўлса-да, стресс саналади.
4. Ҳозирги кунга келиб, ҳомилага таъсир этмайдиган оғриқни қолдирувчи дори воситаларлари ишлаб чиқарилмоқда. Сизга уларнинг қай бири мос эканлигини тиш шифокорининг ўзи белгилайди.
5. Милкингиз қонаса, тишларингиз сезувчан бўлиб қолса ва тиш оғриғи узоқ давом этса, ҳомиладорликнинг қайси ойида бўлишингиздан қатъий назар шифокор кўригидан ўтинг.
6. Тишларни оқартириш, тошларни олиб ташлаш, тиш қаторини текислаш ва тишни рентген қилиш ҳомиладор аёлга ман этилади!
7. Ҳомиладорликнинг баxтли онларини касал бўлмай ўтказишни истасангиз, ҳомиладорликни режалаштиришдан олдин нафақат тишларингизни балки бутун организмни кўрикдан ўтказинг. Керак бўлса, даволанинг. Аxир соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади!
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар