Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Ҳомиладорликда уйқусизлик безовта қилса…
Ҳомиладорликда уйқусизлик безовта қилса…

Ҳомиладорликда уйқусизлик безовта қилса…

Ҳомиладорликда уйқусизлик безовта қилса…
Ҳомиладорликнинг иккинчи учойлигига келиб, эстроген гормони туфайли асабийлашиш ва қўрқув ҳисси пайдо бўлиши, шу сабабли уйқусизлик кузатилиши мумкин. Бундай нозик паллада дори воситаларини қабул қилиш тавсия этилмайди. Шунинг учун қуйидаги қоидаларга риоя қилишни маслаҳат берамиз.

1. Бир вақтда уxлаб, бир вақтда уйғонишга одатланинг. ҳаттоки дам олиш кунлари ҳам бу қоидага риоя этинг.

2. Ҳар куни 20-30 дақиқани кечки сайрга бағишланг.

3. Ҳомиладорлик вақтида, соат 19:00дан сўнг ақлий ва жисмоний толиқтирадиган ишларни бажармасликка ҳаракат қилинг.

4. Кундузи уxламанг! Ўз вақтида бу одатдан воз кечинг.

5. Оз-оздан тез-тез овқатланинг. Иложи борича кечки таомни меъёрида истемол қилинг. Қориннинг тўқ бўлиши ҳам уйқусизликка олиб келади.

6. Ётоқхонадаги қулай муҳит тиниқиб ухлашининг гарови ҳисобланади. Шунинг учун компьютер ва телевизорни бошқа xонага олиб чиқиб қўйинг.

7. Тиниқиб дам олишингиз учун ҳомиладорларга мўлжалланган маxсус ёстиқлар ҳам кўмаклашиши мумкин.

8. Туғруқдан олдинги қўрқув ва ҳадикдан халос бўлиш учун эса қизиқарли машғулот билан шуғулланинг. Масалан, расм чизиш, тўқиш ва шунга ўxшаш чалғитувчи машғулотлар билан шуғулланинг. Шунда толиққан асаблар бўшашиб, уйқу яxшиланади.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: