Организмдаги айрим белгиларга беэътибор бўлманг!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Организмдаги айрим белгиларга беэътибор бўлманг!
- Дата релиза: 09-11-16, 14:03
Кундалик турмушимизнинг одатий ташвишлари билан банд бўлиб, кўпинча ўзимизга вақт ажрата олмай қоламиз. Ваҳоланки, организмда юз берадиган ҳеч бир ўзгариш шунчаки рўй бермайди. Қуйидаги белгиларни ўзингизда сезган бўлсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Лаб ёрилиши
Лабларингизда ёриқлар ва оғиз атрофидаги мушакларда ҳолсизлик сезсангиз, сочларингиз кўп миқдорда тўкилаётган бўлса, организмингиз В2 витаминига кучли эҳтиёж сезаяпти. Таомномангизни сут маҳсулотлари, тухум, ёнғоқ, шафтоли, соя соуси, нок, помидор ва гулкарам билан бойитинг.
Тил оқариши
Шамоллаганда ва узоқ вақт оч юрганда тил оқ рангга киради. Гастрит ҳуружида эса тил ранги жуда ҳам оқариб кетади.
Томоқ қуриши
Стресс ва сиқилиш натижасида юз беради. Агар доимий равишда томоғингиз қуриса, В3 витаминига бой товуқ гўшти, ёнғоқ, мол гўштини кўпроқ истеъмол қилинг.
Унутманг, томоқ қуриши баъзан сўлак безлари яллиғланишига олиб келади. Бу ўз навбатида қандли диабет бошланиши дегани.
Терининг пўст ташлаши
Кўпинча А ва В2 витаминининг етишмаслигига белги беради. Ушбу витаминларга тўйинган маҳсулотларни таомномангизга зудлик билан киритинг. Агар тери тушиши кучли қичишиш билан кечаётган бўлса, дарҳол шифокорга учрашинг. Замбуруғли касаллик белгиси ҳисобланади бу.
Кўкимтир доғлар
Терингизда томирларнинг ёрилишига ўхшаш майда доғларга кўзингиз тушса, сизда қон қуюлиши ёки жигар фаолияти бузилиши кузатилаяпти. Қон таҳлили топшириб, бунга ойдинлик киритиб олинг.
Кўз қамашиши
Ёрқин рангларга нигоҳингиз тушганда кўзларингиз қамашиши мунтазам спритли ичимликлар исътемол қилиш ва кашандалик натижаси. Вақтида зарарли одатларингиздан воз кечинг. Баъзида иситмаси кўтарилганда ҳам бу ҳолат юз бериши мумкин. Яна бир сабаби А витаминига бўлган эҳтиёж. Уни пишлоқ, сабзи ва помидордан топасиз.
Оғиздан нохуш ҳид келиши
Агар бу кечки зиёфат ёки тишингизни ювмаганингиз билан боғлиқ бўлса, қондаги қанд миқдорини аниқланг, жигар фаолиятига эъитибор қаратинг. Оғиздан аммиак кислотаси ҳиди келса, буйрак хасталигига белгиси, жуда нохуш ис эса сурункали бронхит билан оғриган кишиларда кузатилади.
Смс Шерлар